Мактабгача таълим
10.3K subscribers
13.5K photos
1.46K videos
644 files
1.8K links
Мактабгача таълим муассасаси ходимлари учун махсус канал!

Фотолавҳалар учун: @Lavhalar_MTM_bot

Алоқа ва реклама учун: @MTMuzb_bot


Фарзандингизни МТМга навбатга қўйиш масаласи бўйича мурожаат учун: https://my.gov.uz/ru/service/285
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Таълим тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–637, 23.09.2020) Президент томонидан имзоланди.

🔰 Қонунга мувофиқ, таълим турлари қуйидагилардан иборат:
• мактабгача таълим ва тарбия;
• умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
• профессионал таълим;
• олий таълим;
• олий таълимдан кейинги таълим;
• кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
• мактабдан ташқари таълим.

☑️ Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

🗓 Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

📌 Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

🔸 Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

🔸 Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

🔸 Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

📋 Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.

➡️ Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.

🏢 Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

❗️ Шунингдек, мазкур Қонун билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан (802-сон, 22.12.2020 й.) “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди.

🔰Қарорга кўра, давлат стандартининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

👉 Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;
👉 Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури;
👉 Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари.

☑️ Шу билан бирга, боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятининг бир қисми ҳисобланадиган “Мен” концепцияси давлат талабларининг асосий принципларидан этиб белгиланди.

Манба: @huquqiyaxborot


https://t.me/maktabgacha_talim каналига аъзо бўлинг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Республикада 22 та боғча, 31 та мактаб, 16 та олий таълим муассасалари қурилади

“2021–2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4936-сон, 28.12.2020 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2021 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ва 2021-2023 йиллар учун мақсадли мўлжаллар тасдиқланди.

🔰 Шунга кўра, белгиланган йилларда республикада, жумладан:

22 та боғча (жами 2 970 ўринга эга), 31 та умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар (жами 13 934 ўқув ўрнига эга), 16 та ОТМ (жами 9 300 ўқув ўрнига эга) янги қурилади;

жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича жами 55 та лойиҳа (шундан 23 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

11 та маданият ва санъат объектлари янгидан қурилиб, 7 таси реконструкция қилинади;

соғлиқни сақлаш объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жами 131 та лойиҳа (шундан 24 таси янги қурилиш) амалга оширилади;

☑️ Шунингдек, илм-фан ва инновацион объектларни ривожлантириш бўйича 14 та лойиҳа амалга оширилади.

🏢 Хусусан, 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида Халқаро молекуляр аллергология марказини қуриш назарда тутилган.

🚉 Бундан ташқари, темир йўл ва метрополитен йўлини ривожлантириш чоралари ҳам кўрилади.



Манба: @huquqiyaxborot


https://t.me/maktabgacha_talim каналига аъзо бўлинг!
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонун қабул қилинади

Ҳукумат қарори (23-сон, 18.01.2021 й.) билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔰 Қарорга кўра, Концепциянинг мақсад ва вазифалари қуйидаги 4 босқичда амалга оширилади:
● ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
● муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
● аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
● муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.

☑️ Қарор билан тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган.

🔰 Концепцияни амалга ошириш натижасида, жумладан:

➡️ мактабларда 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини “ваучер” тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;

🎸 маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;

🤾‍♀️ ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;

🏫 республикада 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;

🖥 барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман(шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, “Бир миллион ўзбек дастурчи” лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;

🔁 волонтёрлик фаолиятининг институционал тузилмалари яратилади;

🗓 Концепция, эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.




Манба: @huquqiyaxborot



Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔘Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;

🌐 Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.

🔰 Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
● иш қоғозлари, турли бланклар;
● мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

❗️Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

‼️ 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Манба: @huquqiyaxborot




«Мактабгача таълим» каналига уланиш учун👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB3nIMb5jrN3tRsZQ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Ҳукумат қарори (256-сон, 29.04.2021 й.) билан 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Манба: @huquqiyaxborot




Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади

“Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5144-сон, 10.06.2021 й.) қабул қилинди

🔘 Қарорга мувофиқ, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 2021–2022 йилларда:

2 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, бунинг ҳисобига 50 минг нафар тарбияланувчи учун янги ўринлар яратилади;

умумий қуввати 11,2 минг ўриндан зиёд бўлган 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

қуввати 7,5 минг ўринга тенг бўлган 50 та давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилади;

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳисобига уларнинг сони 20 мингтага етказилади ҳамда 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан:

👉 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;

👉 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда – 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади;

👉 оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;

👉 2022 йил 1 январга қадар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратилади.

Манба: @huquqiyaxborot



Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (407-сон, 30.06.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, давлат боғчаларида аутсорсинг усулида овқатлантириш бўйича фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан навбатдаги танлов ишлари тугагунга қадар муддати узайтирилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга оширишга 2021 йил 1 октябргача рухсат берилди.

🍜 2021-2022 йилларда Нурафшон шаҳри, Ўртачирчиқ, Бўстонлиқ ва Қибрай туманларида давлат боғчаларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш бўйича тажриба-синов ўтказилади.

📑 2022 йил 1 июлгача ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади.



Манба: @huquqiyaxborot




Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Мактабгача таълим хизматларини кўрсатишда мобиль гуруҳлар фаолияти кенгайтирилади

“Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (494-сон, 03.08.2021 й.) қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, 2021–2022 ўқув йилидан республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими жорий этилади.

📋 Қарор билан Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🚌 Мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспортлар – автобуслар базасида ташкил этилади.

☑️ Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони камида 16 нафар, кўпи билан 30 нафар бўлиши лозим.

🔰 Мобиль гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:

👉 боланинг қонуний вакиллари аризаси;
👉 туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан бериладиган йўлланма;
👉 бола соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома.

🗓 Мобиль гуруҳларда ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майигача ҳамда ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача ҳисобланади.

⌚️1 сменадаги машғулотлар давомийлиги 3 соатгача бўлиши лозим.

❗️Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.

Мобиль гуруҳларнинг иш тартиби 1 кунда 3 сменагача, ҳафта давомида 6 кунгача амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 18 сентябрдаги Ҳукумат қарорига асосан, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, тегишли 13 та туманда замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU HC 40 автобусларида мобиль гуруҳлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.



Манба: @huquqiyaxborot



Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5255-сон, 04.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди.

➡️ Болалар жамоат фонди, жумладан:

🔸 оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлайди ҳамда уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этади;
🔸 эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлайди;
🔸 жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни таълим олишларида кўмаклашади;
🔸 оғир ташхисли касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган кам таъминланган оилаларни ҳомийликка олади.

☑️ Болалар жамоат фонди солиқларнинг барча турларидан озод этилади (ижтимоий солиқ бундан мустасно).

📝 2024 йил 1 январгача Болалар жамоат фонди томонидан тегишли рўйхатлар бўйича даволанишга муҳтож болалар учун олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

🌐 2021 йил 1 декабргача Болалар жамоат фонди платформаси ва ягона электрон базаси фаолияти йўлга қўйилади.

📌 Қарорга кўра, “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.


Манба: @huquqiyaxborot




Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Фармонга мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.

➡️ Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” танлови ўтказиб борилади.

📌 Қўмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

💰Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.

✍️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.

2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.

☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.

🔰 2022 йил 1 апрелдан:

тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.

🔰 2022 йил 1 апрелдан:

боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
👉 фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
👉 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.

Манба: @huquqiyaxborot



Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилда 143 та боғча, 265 та мактаб, 137 та соғлиқни сақлаш муассасаси қурилади

“2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–172-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2022–2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар тасдиқланди.

➡️ Шунга кўра, белгиланган йилларда республикадаги жами 2 043 қишлоқ ва маҳаллаларда (жумладан, 2022 йилда 413 тасида) қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Дастурлар доирасида белгиланган йилларда жами 4 057 та ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, 2022 йилда:

143 та боғча;
265 та мактаб;
137 та соғлиқни сақлаш муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган.

☑️ Шунингдек:

27 722,5 км ички йўллар (2022 йилда – 5 113,2 км), 18 574,8 км ичимлик сув тизимлари (2022 йилда – 3 881,7 км тармоқ, 432 та иншоот) яхшиланади;
жами 5 962 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, бозорлар (жумладан, 2022 йилда 253 та маҳалла биноси ва гузар, 894 та бозор) қурилади ҳамда таъмирланади;
5 284,2 км оптик толали алоқа тармоқлари (2022 йилда – 1 327,1 км) қурилади;
78 та янги автобус йўналишлари (2022 йилда 16 та) ташкил этилади.

💰Ички йўлларни таъмирлаш учун 2 триллион сўм, ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни қуриш (таъмирлаш) ва ободонлаштиришга 1,4 триллион сўм маблағ ажратилади.

🔘 Қарорга кўра, 2023 йилдан:

🔸қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолати тасдиқланган мезонлар асосида баҳоланиб борилади;

🔸 баҳолаш натижаларига кўра энг паст кўрсаткич қайд этган ва ўтган давр мобайнида Дастурларга киритилмаган қишлоқ ва маҳаллалар Дастурларга биринчи навбатда киритилади.


Манба: @huquqiyaxborot




Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Оилавий боғча ходимларига бюджетдан субсидия электрон тизим орқали ҳисобланади

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (426-сон, 02.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🔹бюджетдан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик ҳисоблаб чиқилади;

🔹ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;

🔹ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчиларга нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.

📝 Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди:

▫️давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби;
▫️нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби;
▫️оилавий боғчалар тўғрисида;
▫️кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячиларининг иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби;
▫️нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.




Манба: @huquqiyaxborot


Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰 Фармонга кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:

Вазирликлар:

🔹Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;

🔹Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;

🔹Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қўмиталар:

🔹 Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;

🔹Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;

🔹Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;

Агентликлар:

🔹Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар рўйхати кенгайтирилди

"Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (120-сон, 23.03.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 1 апрелдан қуйидагилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

▫️педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга педагог ходимлар;

▫️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар.




Манба: @huquqiyaxborot



Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Биласизми

❗️Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди

📝 “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

🔹Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

🔹Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

🔹Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

🔹Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. БАТАФСИЛ




Манба: @huquqiyaxborot



Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич:

🔹мактабларнинг 1–4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;

🔹баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади;

🔹бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади;

🔹барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.

📝 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.

🔘 2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

💰2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.



Манба: @huquqiyaxborot


Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукумат қарори (263-сон, 26.06.2023 й.) билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди.

Манба: @huquqiyaxborot



Бизга қўшилинг👇
@maktabgacha_talim
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (246-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.

🔰Унга кўра, 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot