Mehrob.uz
250K subscribers
18.9K photos
5.81K videos
15 files
15.7K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
Маъсиятларни тарк эта олмасанг, уларни тоат-ибодатлар билан сиқиб чиқар.
«Яхшиликлар ёмонликларни кетказади» (Ҳуд сураси,114-оят).
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилада фарзанд тарбияси


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Оилада фарзанд тарбияси


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
– Эй Аллоҳнинг расули, Қуръонни беш(кун)да қироат қилган киши, дейишди.
– Бу сиддиқларнинг амалидир, – дедилар.
Эй Аллоҳнинг расули, Қуръонни уч(кун)да қироат қилган киши, дейишди.
– Бу набийларнинг амалидир. Бу жуда қийиндир. Унга тоқатларинг етмайди. Фақатгина кечаси қийинчилигини енгишга сабр қилсангиз ва бирингиз бир сурани бошлаб, ҳиммати охиригача етадиган бўлса, мустасно, – дедилар.
Эй Аллоҳнинг расули, уч кундан ози-чи? – дейишди.
— Йўқ Сиздан ким ғайрат қилса, уларни гўзал тиловат қилишга ҳаракат қилсин, – дедилар. 👉 Давомини ўқиш

@mehrob_uz
Хулқингиз бунчалар гўзал, ё Расулуллоҳ!

Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди.
Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар.
У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди.
Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар.
Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди.
Саҳобалар:
– Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди.
Расулуллоҳ уларга табассум қилиб:
– Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар.
@mehrob_uz
АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР

Мискинга таом бериш, қарзини узиш, қайғусини аритиш

Ҳакам ибн Умайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ азза ва жаллага амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса (мана шудир)”, дедилар".

Имом Табароний “ал-Муъжамул кабийр”да ривоят қилган.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
29.04.2024 - ДУШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
САВДОГАРНИНГ АХЛОҚИ

Юнус ибн Убайд деган зот бор эди. У мато савдоси билан шуғулланар, матоларни 400 дирҳамлик, 200 дирҳамлик қилиб ажратиб қўйган эди. Жиянини дўконга қўйиб намозга чиқиб кетган вақтда бир харидор келиб қолди. Жияни 200 дирҳамлик матони 400 дирҳамга сотиб юборди. Харидорга у маъқул келди ва рози бўлиб сотиб олди. Йўлда олим харидорнинг қўлидаги матони кўриб таниб қолди ва қанчага олганини сўради. У 400 дирҳамга сотиб олганини айтди.
– Бу 200 дирҳамлик мато эди, пулингни қайтариб берайлик, юр, – деди олим.
– Биз томонларда бу 500 дирҳамдан ҳам қиммат, мен розиман, – деди харидор.
Олим харидорни қўймай дўконга олиб борди ва жиянига танбеҳ берди.

Ибрат: нафсини ўйлайдиганлар 1 сўмлик нарсани 10 сўмга сотганига хурсанд бўлади. Ҳақиқий жўмард инсонлар эса бировларга маҳсулотни ўз нархида сотмасликни ҳам айб ҳисоблайдилар. Юнус ибн Убайддан ибрат олинг ва ҳалоллик билан яшанг.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

#Дуо
Яхшиликлар, муҳаббат ва камтарлик касб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алука фиълал хойроот, ва таркал мункароот ва ҳуббал масаакийн,  ва ан тағфиролий ва тарҳаманий, ва изаа аротта биқовмин фитнатан фатаваффаний ғойро мафтуун.

Маъноси:
Эй Аллоҳ! Сендан хайрли амалларни қилишни, мункар гуноҳ ишларни тарк қилишни ва мискинларни севишни ва мени мағфират қилиб раҳм қилишингни сўрайман. Ва қачонки бир қавмни фитна қилишни ирода қилсанг мени мафтун бўлмаган холимда вафот эттир.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
ҚУРЪОН ВА СУННАТГА ИТОАТ

Абу Сулаймон Дороний ҳазратлари бундай деган:
“Баъзан кўнглимга тасаввуф арбобининг инжаликларидан гўзал бир фикр келади ва мени бир неча кун машғул қилади. Кўнглимга келган ва ақлимни машғул қилган бу фикрни, орифона туйғуни қабул қилмайман. Фақат одилона икки шоҳид бўлсагина қабул қиламан: Қуръон ва Пайғамбаримизнинг суннатлари”.
@mehrob_uz
94. Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар ва мушриклардан юз ўгир.
Сенинг бошқа нарсалар билан ишинг бўлмасин-да, ўзингга амр қилинган ишни–Аллоҳнинг динини одамларга етказишни юзага чиқар.
Ушбу оят нозил бўлгунга қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни динга сирли-яширин равишда даъват этар эдилар. Бу оятдаги
«Бас, сенга амр этилган нарсани юзага чиқар», деган амрга мувофиқ у зот ошкора даъватни бошладилар. Мушрикларнинг гап-сўзларига эътибор бермай қўйдилар.
@mehrob_uz
САҲОБАЛАРНИНГ СИФАТЛАРИ

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « أَرْحَمُ أُمَّتِى بِأُمَّتِى أَبُو بَكْرٍ وَأَشَدُّهُمْ فِى أَمْرِ اللَّهِ عُمَرُ وَأَصْدَقُهُمْ حَيَاءً عُثْمَانُ وَأَعْلَمُهُمْ بِالْحَلاَلِ وَالْحَرَامِ مُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ وَأَفْرَضُهُمْ زَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ وَأَقْرَؤُهُمْ أُبَىُّ بْنُ كَعْبٍ وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَمِينٌ وَأَمِينُ هَذِهِ الأُمَّةِ أَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ ».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Умматим ичида энг раҳмлиси Абу Бакр, Аллоҳнинг амрларига энг шиддатлиси Умар, энг ҳаёлиси Усмон, ҳалол ва ҳаром илмини энг яхши билувчи Муоз ибн Жабал, мерос (фароиз) илмини энг яхши билувчи Зайд ибн Собит, энг яхши қори Убай ибн Каъбдир. Ҳар бир умматнинг амини (ишончли кишиси) бўлади. Бу умматнинг амини Абу Убайда ибн Жарроҳдир».

Имом Термизий ривояти.
@mehrob_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳнинг заифларни эъзозлашлари


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Расулуллоҳнинг заифларни эъзозлашлари


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Мусофир кишининг намози

Савол: Мусофир кишининг намози ҳақида қисқача маълумот берсангиз?


📩 Жавоб: Бир киши уч кеча–кундузлик масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса, мусофир ҳисобланади. Қасд қилган жойига боргандан кейин, 15 кун ёки ундан ортиқ вақт туришни ният қилса, муқим (мусофир бўлмаган) киши ҳукмида бўлади. Аммо 15 кундан оз муддатда қайтиш режаси бўлса ёки қачон қайтиши номаълум бўлса, мусофир ҳукмида қолади.
Шариатимизда мусофирга тегишли алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари қуйидагилар:
Мусофир тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб, икки ракат қилиб ўқийди. Агар тўрт ракат қилиб ўқиса, макруҳ бўлади. Чунки Аллоҳ таоло томонидан берилган қулайлик ва имкониятдан юз ўгирган бўлади. Суннатларни тўлиқ ўқийди. Шом ва витр намозларини эса ўз ҳолича уч ракат ўқийди. Мусофир муқимга тўрт ракатли намозда иқтидо қилса, тўрт ракатни тўлиқ ўқийди, аммо муқим мусофирга иқтидо қилса, мусофир салом бергандан кейин, муқим ўрнидан туриб, яна икки ракат ўқийди.
👉 Давомини ўқинг!
КЎП-КЎП САЛАВОТ АЙТАЙЛИК

Шайх Ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар:
“Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавот айтиши лозим. Чунки умр бўйи қилган ибодатларингиз билан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир марта айтган салавоти солиштирилса, сизнинг умр бўйи қилган ибодатингиздан кўра Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга айтган биргина салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизга мос намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига муносиб салавот айтади”.
@mehrob_uz
85. Алидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳаргача улаб рўза тутар эдилар".

Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан рўза тутганларида ифторлик вақти кирганда, ифторлик ва саҳарлик қилмасдан иккинчи кун рўзасига улаб рўза тутар эдилар. Аммо умматларини бундай рўзадан қайтарганлар.
Бундай қилиб рўза тутишлари фақат ўзларига хос бўлган. У зот: “Мен кечани бир таом берувчи мени едирган ва бир сув берувчи мени ичирган ҳолда ўтказаман", деганлар.

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Намоз вақтлари:
30.04.2024 - СЕШАНБА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
БАРАКА НИМА?

Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди: “Нима учун қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай, насли қирилиб кетмайди? Аксинча, кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан эса эгиз туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам кўпаймайди?”
Румий ҳазратлари жавоб бердилар: “Тонг энг баракали вақтдир. Бу вақтда қўйлар ухламайди. Доимо уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, шу вақтда ухлаб қолиб ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлади. Итлар эса бу барокотдан бебаҳра қолади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз саҳар бедор бўлинг”.
@mehrob_uz