Mehrob.uz
249K subscribers
19.1K photos
5.88K videos
15 files
15.9K links
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали.
Реклама учун:
https://t.me/MehrobuzReklama_bot

instagram.com/mehrob.uzofficial
fb.com/Mehrob.uz2
youtube.com/MehrobUz

ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Download Telegram
АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР

Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлиш

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Қайси амаллар Аллоҳга маҳбуброқдир?” деб сўрадим. У зот: “Тилинг Аллоҳнинг зикрида нам бўлган ҳолда вафот этишинг”, дедилар».

Имом Табароний “ал-Муъжамул кабийр”да ривоят қилган.
@mehrob_uz
93. Қилиб юрган ишлари ҳақида,
Уларни жамлаб ҳисоб-китоб қилиб олиш, бу дунёдаги заррача яхшилик ёки ёмонлиги учун мукофот ёки жазо бериш Бизнинг ишимиз. Сен эса:
@mehrob_uz
ҲАДИСЛАР ҲАЁТ ТАРЗИМИЗДИР

Покистонлик, ё суданлик, ё жазойирлик ёхуд Болқонлардаги бир мусулмон ҳадисни яхши билган бир инсон билан ҳар жиҳатдан муомала қилиб, бемалол гаплаша олиши мумкин. Чунки ҳадиси шарифлардан маданият бирлиги, ҳаёт тарзи бирлиги, завқ бирлиги юзага келади.

Маҳмуд Асъад ЖЎШОН
@mehrob_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЗРАТИ АЛИНИНГ ҚОЗИЛИК ДАВРИ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Audio
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
ҲАЗРАТИ АЛИНИНГ ҚОЗИЛИК ДАВРИ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
Раббимга қасам ичтирган ким бўлди?

Саҳобалардан бири чўпон эди. У ҳар доим Мадинага келса инсонлардан: «Мен йўқлигимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам нима васиятлар қилдилар? Қандай оятлар нозил бўлди?» деб суриштирар эди.
Бир куни шаҳарга келганида кишилар Аллоҳ таоло оят нозил қилди ва унда осмонлар ва ерлар билан қасам ичиб ўзини ягона илоҳ эканлигини таъкидлади, дейишди.
Шунда ҳалиги саҳоба қайғуга ботиб: «Аллоҳга ишонмайдиган киши ким бўлдики, унинг ишониши учун менинг Раббим қасам ичибди?» деди.
Аллоҳга муҳаббат шундай бўлади.
@mehrob_uz
83. Алидан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени, Зубайр ибн Аввом ва Абу Марсад Ғанавийни хизмат юзасидан бир вазифага юбордилар. Уччовимиз ҳам отлиқ элик. Бизга тайинлаб: "Йўлга отланинглар ва тўғри бориб, Хох номли боққа тушинглар. У ерда мушриклар қавмидан бир аёл бор. Унинг ёнида Ҳотиб ибн Абу Балтаъанинг мушрикларга ёзган номаси бор", дедилар. Биз уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган жойда қувиб етдик, туясида кетаётган экан. Унга: "Ўзинг билан олиб кетаётган мактуб қани" дедик. У: "Менда ҳеч қанака мактуб йўқ", деди. Биз унинг туясини чўктириб, юкларининг орасидан қидириб кўрдик, ҳеч нарса топа олмадик. Икки биродарим: "Мактубни кўрмадик (мактуб йўқ)", деди. Аниқ биламанки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғон айтмаганлар. "Қасам ичиладиган Зот номи билан қасамки, мактубни чиқариб берасан, йўкса, сени яланғоч қилиб кўраман", дедим.
👉 Давомини ўқинг!

Муснади Кеший китобидан.
@mehrob_uz
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Беш нарса бадбахтлик аломатидир:
Қалбнинг қаттиқлиги;
Кўзга ёш келмаслиги;
Ҳаёсизлик;
Дунёга рағбат;
Узун орзу (ҳою-ҳавас).

@mehrob_uz
Намоз ўқимаслик ҳақида

Савол: Маҳалламиздаги ўзига тўқ кишилар хайр–эҳсон қилишади, етимларга ва кам таъминланган оилаларга ёрдам қилишади. Кўплаб хайрли ишларда ҳомийлик қиладилар. Аммо ўзлари намозини ўқимайди. Уларнинг охирати қандай бўлади?


📩 Жавоб: Мусулмон киши қандай солиҳ амал қилмасин,
Аллоҳнинг ризосини топиш, савобга эришишни ният этса, Аллоҳ таоло унинг ниятига қараб савоб бераверади. Масалан, бир киши намоз ўқимаса–да, аммо хайру эҳсон, садақа қилиш билан Аллоҳдан савоб умид этса, намоз ўқимагани учун гуноҳкор бўлади, лекин хайру садақаси учун савоб олади.
Бироқ шуни яхши билиш керакки, хайру эҳсонлар туфайли эришилган савоблар тарк қилинган намоз эвазига орттирилган гуноҳга каффорат бўлмайди. Балки мўмин киши ўқилмаган намозлар учун Аллоҳдан истиғфор сўраб, тавба қилиши ва бундан кейин бирор вақт ҳам намозни тарк қилмасдан ўқиши шарт. Бу оламлар Парвардигори Аллоҳ таолонинг буйруғидир. У Зот Қуръони каримда бундай деган:
👉 Давомини ўқинг!

Фатволар тўплами" китобидан.
@mehrob_uz
Forwarded from MEHROB HIMMATI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Намоз вақтлари:
26.04.2024 - ЖУМА

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ОЛИМЛАРГА ЯҚИН ЮРИШНИНГ САМАРАСИ

Абдуллоҳ ибн Абу Мусо Тустарий ҳикоя қилади: «Менга: «Қаерда бўлсанг ҳам, бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин», дейилган эди. Шунинг учун Байрутга Авзоийнинг ҳузурига келдим. Унинг ҳузурида эканимда бир куни у мендан ўтмишим ҳақида сўраб қолди. Мен унга ўтмишимни айтиб бердим. (Абдуллоҳ Тустарий даставвал мажусий-оташпараст бўлиб, кейин мусулмон бўлган эди). Шунда у менга деди:
- Отанг борми?
– Ҳа, отамни Ироқда қолдирдим. У ҳануз мажусий.
- Ироққа, отангнинг ҳузурига қайтиб бормайсанми? Шоядки, Аллоҳ таоло отангни сенинг қўлингда ҳидоят қилса.
- Сиз менинг шундай қилишимни маъқул деб биласизми?
- Ҳа, албатта.
Шундай қилиб, Авзоийнинг тавсиясига кўра ортга қайтиб, отамнинг олдига келдим. Отам
бемор эканлар. Қайтиб келганимни кўрган отам мендан: «Эй ўғлим, сен айни дамда қайси диндасан?» деб сўрадилар. Мен мусулмон бўлганимни айтдим. Шунда отам менга: «Менга Ислом ҳақида айтиб бер, у қандай дин экан?» дедилар. Мен Ислом ва мусулмонлар ҳақида сўзлаб бердим. Отам: «Мен аниқ мусулмон бўлдим, бунга эса сени гувоҳ қиламан», дедилар ва шу касаллик билан вафот этдилар. Мен отамни дафн қилдим. Сўнг Авзоийнинг ҳузурига қайтдим ва унга бўлган воқеани сўзлаб бердим».

Шарҳ: Дарҳақиқат, бу қиссада инсон олимлар билан яқин муносабатда бўлиб, ҳар бир ишда улар билан маслаҳатлашиб йўл тутишнинг фойдаси яққол кўриниб турибди. Кўп изоҳга ҳожат йўқ: Абдуллоҳ Тустарий янги мусулмон бўлган одам эди. Унга «Қаерда бўлсанг ҳам, бир фақиҳ-олимнинг яқинида бўлгин!» деган кўрсатма берилган экан. У мазкур тавсияга кўра, буюк фақиҳ-олим Имом Авзоийнинг ҳузурига келди ва унинг сўзига кириб, отасининг олдига қайтди. Отасига Ислом ҳақида сўзлаб бериб, унинг ҳам мусулмон бўлиб, иншааллоҳ, икки дунёда бахтли бўлишига сабабчи бўлди.

«Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан.
@mehrob_uz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌼 Жума учун ғусл қилиш.

🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌼 Чиройли кийимлар кийиш.

🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@mehrob_uz
#Саловат
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

☘️🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🍀🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!
@mehrob_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg