MILLIY GVARDIYA Toshkent shahri bo’yicha boshqarmasi
11K subscribers
12.9K photos
3.18K videos
3 files
7.23K links
BURCH, SADOQAT, JASORAT

Instagram: http://instagram.com/milliygvardiya_toshkentshahar
Download Telegram
Ватанимиз байроғи - фахримиз ғуруримиз

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида» ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлганлиги муносабати билан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси тасарруфидаги ҳарбий хизматчилар, Бектемир тумани ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ватанимиз байроғи - фахримиз, ғуруримиз” деган бош ғоя асосида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ҳарбий техник институти курсантларининг саф тайёргарлиги бўйича чиқишлари, ҳарбий қисмларда мавжуд қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиши, шахсий таркибнинг қўл жанги усуллари бўйича кўргазмали чиқиши намойиш этилди.
Тадбирга йиғилганлар қалбида она Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат туйғуси янада жўш урди. Зеро, келажаги порлоқ, осмони мусаффо юртимизнинг тинчлиги - энг катта бойлигимиздир.

Telegram I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АЗИМ ПОЙТАХТИМИЗДА БЎЛИБ ЎТГАН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИДАН ЛАВҲАЛАР

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover
ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ-ФАХРИМИЗ ВА ҒУРУРИМИЗ!
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги
байрами муносабати билан Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Алоҳида баталъонлари ходимлари ва фарзандлари иштирокида “Ватанимиз байроғи – фахримиз ва ғуруримиз” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Давлат байроғининг тарихи, унда акс этган ҳар бир ранг, белги юртимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз, бебаҳо қадриятларимизни, Ватанимизнинг буюк келажагини ифода этишини ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида акс эттиришини айтиб ўтдилар.
Шунингдек ходимлари ва уларнинг фарзандлари ўртасида “Энг яхши тасвирий асар” танлови ҳам бўлиб ўтди. Тадбир якунида болалар томонидан чизилган расмлар ҳакамлар томонидан баҳоланиб, уларга диплом ва эсталик совғалари топширилди.
———————————————
web_siteInstagramFacebookTelegram
"БАЙРОҒИМ ҒУРУРИМ-ИФТИХОРИМ!"
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси ва Яккасарой тумани “Маънавият ва маърифат маркази” ходимлари ҳамкорлигида “Байроғим ғурурим-ифтихорим” мавзусида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти академик лицейида ташкил этилган тадбирда академик лицей 20 нафардан зиёд педагоглар, 100 нафардан зиёд ўқувчилар ҳамда 10-Алоҳида батальони ходимлари иштирок этишди. Тадбир Давлат байроғини тантанали равишда даврага олиб кириш билан бошланди, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
батафсил...
———————————————
web_siteInstagramFacebookTelegram
Замонавий биноларда-сифатли хизмат

Инсон ўзи танлаган касбидан мамнун бўлиши ва хотиржам фаолият олиб бориши учун зарур имкониятлар бўлса бас. Қулай шароит, шинам хона, замонавий жиҳозланган бинолар ҳозирги замон талабидир.
Шундай маъмурий бинолардан бири куни кеча Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида аҳоли ва объектлар хавфсизлигини таъминлаб келаётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси 4-Алоҳида батальонига қўшимча имкониятлар яратилган ҳолда фойдаланишга топширилди.
Реконструкциядан сўнг бино кўздан кечирилар экан, ходимларнинг янада шижоат билан хизмат қилишлари учун бу ерда барча имкониятлар яратилгани алоҳида эътироф этилди. Бинодаги барча қулайликларга эга дам олиш, маърифат, тиббиёт, психолог, ходимларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириб бориш хоналари мавжуд.
Таъкидлаш жоизки, қўриқлаш хизмати ҳодимларига кўрсатилаётган бундай эътибор уларни янада куч-ғайратга тўлиб ишлашлари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Instagram