O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.63K subscribers
6.65K photos
927 videos
4 files
1.1K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎖«Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди 🎭

❇️Кунининг иккинчи ярмида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллардан бери фидокорона хизмат қилиб келаётган жонкуярларнинг бир гуруҳи Маданият вазирининг 2020 йил 7 декабрьдаги 464-сонли буюриғига асосан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан тақдирланди.

🎖Мазкур кўкрак нишони билан Ўзбек Миллий Академик драма театри бир гуруҳ ижодкорлари ҳам тақдирландилар:

🔹 Хамид Тошпўлатлов
🔹 Вазира Юнусова
🔹 Лола Элтоева
🔹 Даврон Каримов

Шу билан бирга,
🔹 Дилбар Икромова
🔹 Фатхулла Масудов
🔹 Абдураим Абдувахобовлар ҳам тақдирландилар
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 29-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, ўзбек театр ва кино санъатининг дарғаларидан бири, ўзбек халқининг эъзозда бўлган ижодкори, юртнинг дуогўй онахони, “Саҳнамиз фариштаси”, Ўзбекистон халқ артисти Риҳсихон Иброҳимованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало соғлик-омонлик, узоқдан узоқ умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий куч-қувват, шижоат, кўтаринки руҳият тилаймиз. Фарзанду набираларингизнинг чиройли бахтидан, саодатли умридан яйраб-яшнаб, хонадонингизни файзи, баракаси бўлиб, дуода умргузаронлик қилинг. Устоз, театр саҳнасидаги олтмиш уч йиллик меҳнатингиз, ижодий фаолиятингиз катта тарихий давр. Саҳна ва экран оламининг ривожига қўшган ҳиссангиз ва хизматингизни санъатшунос-театршунос қалам таҳлил этадиган бўлса, йирик асарга тенглашади. Ижод сандиғингиз дурдона асарларга, дуогўй онахон образларга янада бойиверсин. Азиз бошингиз омон бўлсин, устоз!
@milliyteatr
2021 йил мамлакатимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш" йили деб эълон қилинди.
@milliyteatr
🎭Ўз касбига фидойи, иш жойига, жамоадошларига меҳр-муҳаббатли, жамиятда ҳалол хизмат қилиб келаётган инсон, албатта меҳнатларининг роҳатини, самарасини кўради. Қалби ва амаллари гўзал инсон, албатта юзага чиқади, кўкларга кўтарилади. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ижодий изланувчан, жонкуяр режиссёри Муборак Мадазимова ана шундай мақтов ва эътирофларга муносиб инсон. У жажжи томошабинларнинг севимли ва эртакчи режиссёр бувижониси. Қарийб, ўттиз йилдан буён саҳнани камалак рангига безаб келаётган ижодкор. Меҳнатларининг меваси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков, байрам олди меҳнатсевар ижодкоримизни совға-саломлар билан сийлади. Байрам табриги ва дилномаларини “байрамона мактуб” этиб йўллади. Камтарин ва самимий ижодкор Муборак Мадазимованинг кўнгли тоғдек юксалиб, маданият ва санъат раҳнамоларига ташаккурлар айтди, саҳнани жозибали асарларга янада тўлдиришни янги йил режасига киритди.
@milliyteatr
🎭 ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ 2021 ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР РЕЖАСИ

TELEGRAM
YOUTUBE
FACEBOOK
INSTAGRAM
WEBSITE
🎭Ассалому алайкум, ҳурматли Ватандошлар! Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, сиз азизларни кириб келаётган 2021-йил билан муборакбод этади. Бу йил юксалишлар, эзгу ниятларнинг рўёби, гўзал амалларнинг гўзал самара йили бўлсин. Қалбингиз нурга, хонадонингиз файз-баракага тўлсин. Барчамиз саломатликда, юрт равнақи йўлида, ҳамиша пешқадам бўлайлик. Фусункор юртимиз байрам, тўй-тантаналар билан янада чирой очсин, янада гуллаб-яшнасин. Фарзандларимизнинг бахту камолидан, кўнглимиз тоғдек юксалсин. Осмон қадар соф-шаффоф орзу-ҳавасларимизнинг ижобатини берсин.
Янги 2021-йилнинг қадами, жонажон Ўзбекистонимизга қут-барокатли келсин!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 3-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, халқимиз ардоғидаги ижодкор, ўзбек театр ва кино санъатининг устунларидан бири, ўзбек дубляж санъатининг ривожига беназир ҳисса қўшган соҳир овоз соҳиби, ўз мактабига эга актёр, Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёқуб Аҳмедовнинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан устозни шукрона куни билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқдан узоқ умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-сокинлик, шунингдек, ижодий куч-қувват, барокат тилаймиз. Зурриёд-авлодларингиздан фақат бахт-роҳат манзилини кўриб, дуогўй ота ва бобо бўлиб, умргузаронликда яшанг. Устоз, катта тарихий давр бўлган ижодий меросингизни айтиб ҳам, ёзиб ҳам тугаллаш мушкул. Бой-хазина ижодингизни шунос қалам қоғозга туширса, дурдона асар юзага келади. Чунки сиз, афсонавий ижодкорсиз. Азиз бошингиз омон бўлсин, устоз!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 11-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран оламида турфа хил феъл-атвордаги катта-кичик ролларни маҳорат билан ижро этиб келаётган актриса, Зилола Ғуломованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан актрисамизни айёми билан табриклаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, кенг ва баланд ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик, шунингдек, ижодий ютуқ ва юксалишлар тилаймиз. Фарзандларингизни чиройли тақдиридан, саодатли умридан дунёларча роҳат-фароғат кўриб яшанг. Зилолахон, репертуарингиздаги ҳар бир образ-қаҳрамонга меҳрингизни, вужудингизни бағишлайсиз. Қалби бор, юраги бор актрисасиз. Саҳна ва экранни яхши кўрасиз. Танлаган касбингиздан ҳушнуд бўлиб ижод этиб келяпсиз. Ижодда ҳали сизни кўпдан-кўп довонлар кутяпти. Истаймиз-ки, устоз санъаткорлар этагидан маҳкам тутиб, ижодий нурафшон манзиллардан юришингизни. Аввало оилавий, сўнгра ижодий бахтингиз ҳамиша гўзал ва тотли бўлсин!
@milliyteatr
🎭Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўзбегимнинг мард ва жасур ўғлонларини, кўкси қалқон посбонларини самимий муборакбод этади. Сизлар борсиз-ки, юртимиз тинч, хонадонимиз обод, осмонимиз мусаффо. Эл-юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида жонкуяр, жафокаш ўғлонларимизга, Ватан ҳимоячиларига соғлик-саломатлик, куч-қувват, ғайрат ва шижоат, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша-ки, бошингиз омон, кўксингиз баланд, юзингиз ёруғ бўлсин!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 14-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ёш умидли ижодкори, саҳна ва экран оламида чеҳраси анчайин танилиб улгурган актриса, Зебинисо Холиқованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан истеъдод соҳибасини айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт, шунингдек, ижодий зафар ва парвозлар тилаймиз. Зебинисо, ижод оламига эндигина қадалган ёш ниҳолсиз. Олдингизда тинимсиз меҳнат ва ижодий изланишлар турибди. Нурли-нурафшон манзиллар ҳамроҳингиз бўлсин. Репертуарингиз шоҳ асарларга бойисин, ўзбек ва хориж мумтоз образ-қаҳрамонларга безаклансин. Ижодий имкониятларингизни очиб берадиган ранг-баранг роллар ижросида, узоқ умрингиз қадар сайру сайёҳатда бўлинг. Ҳаёт сизни ҳамиша гўзал мукофотлар, тотли ҳадиялар билан сийласин!
@milliyteatr