O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.67K subscribers
6.74K photos
942 videos
4 files
1.13K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭ДУШАНБА – Ўзбек Миллий академик драма театри ДАМ ОЛИШ КУНИ.

Фотограф:
Баҳодир Эргашов

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | ЛОКАЦИЯ
🎭Ўзбек Миллий Академик драма театрининг 2024-йил МАЙ ойи репертуар режаси

💸 Чипта нархлари:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

@milliyteatr

Касса: 71 244-17-51

Бизнинг ижтимоий тармоқларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
#Қалб_гавҳари

Бир қадам ташланг ва йўл ўз-ўзидан пайдо бўлади.

Стив Жобс

@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Photo
#Митти_ҳикоя

ЧЎПОННИНГ ҒАРИБАСИ

Камбағал бир одам қишлоғидаги ҳамма хонадонларнинг қўй-қўзи, сигир-бузоқларини тўплаб, яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволини тушунадиган, қадрига етадиган, фаросатли, оқила аёли бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.

Қишлоқда кимки аёлидан жаҳли чиқса:
–  Бор, чўпоннинг аёлидан ибрат олиб кел, – дер эди. Кунлардан бир куни бир киши аёлидан хафа бўлди:
– Эй гапга тушунмайдиган бефаҳм! Бориб қишлоғимиз чўпонининг аёлидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у ғарибадан ибрат ол, эр қадрини ўрган, – деди.
Аёл:
– У ғарибадан нимани ўрганаман. Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар, на фазилат бор, – деб қаршилик кўрсатди.

Эркак жаҳл билан уйдан чиқиб кетди. Аёл безовта бўлди. "Чўпоннинг аёлини ҳамма мақтайди, бир кўриб келай-чи", – деб чўпон хонадонига йўл олди.

Чўпоннинг аёли ҳовлидаги офтобда турган идишдан сув ҳўплаётган эди. Бояги танноз аёл:
– Шу сувдан озгина менга ҳам беринг, – деди.
Ғариба аёл:
– Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бироз кутинг, – деди.
Тажанг аёл:
– Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичяпсиз? – деб сўради. Чўпоннинг ғарибаси:
– Хоним, шу онларда султоним далада жазирама иссиқда юрибди. Қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Султоним у ерда исиган сув ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, аёллигим қаерда қолди...

@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Photo
#Репертуар

7-май
“ЮЛДУЗЛИ ТУНЛАР”

РОЛЛАРДА:

Бобур - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов (катта авлод)
Бобур - Диёр Саъдуллаев (ўрта авлод)
Бобур - Суҳроб Исомов (кичик авлод)
Қосимбек - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Қутлуғ Нигорхоним - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова
Хонзодабегим - Саида Умарова
Фазлиддин - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов
Ойшабегим - Маҳлиё Асқаралиева
Шайбонийхон - Умид Турсунов
Моҳимбегим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова
Ҳумоюн - Шаҳбозиддин Хуррамов
Тоҳирбек - Феруз Бурҳонов
Хўжа Абдулло - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов
Аҳмад Танбал - Фарруҳ Ботиров
Зуҳрабегим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова
Маҳмудхон - Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминов
Мансур бахши - Ғайрат Боймирзаев
Дарвеш гов - Аброр Сайназаров
Байда - Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова

Оммавий саҳналарда- театр актёрлари

Спектакль соат 18:00да бошланади.

Касса:
71/244-17-51

ЧИПТА НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE
| LOKATSIYA
#Назм

Кўп йиғлама,
оғрийди бошинг,
ахир бахтли бўлмоғимиз шарт.
Ёмон бўлар агар кўзёшинг
тугаб қолса, келгунича Бахт.

Кўзёшингни сочма тунларга,
асраб қўйгин яхши кунларга...

Шавкат Раҳмон


@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Экран_эсдалиги

Йигирма етти йил ўтиб, экран юзини кўрган "Чиптасиз" фильм ҳақида...

(Мазкур филмда Миллий театр санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов бош ролни ижро этган).

📺 "Экран эсдалиги
"
Тўлиқ видео

Telegram
@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Теленовелла

"Қайнонамни қайнотамга бепардоз кўрсатмайман"

📺 "Умидли дунё"

Tўлиқ видео

(Мазкур теленовеллада Миллий театр санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов қайнота образини талқин этган).

Telegram
@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Кутманг: «фурсати» деган нарса йўқ. Қаерда бўлсангиз, ўша ердан бошланг. Қўлингизда қандай қурол бўлса, шу билан бошланг. Ундан яхшироғи йўл-йўлакай топилади.

Наполеон Хилл

@milliyteatr
#Митти_ҳикоя

ТУЯ

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.

Тажрибали бир киши келиб, туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.


Туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир!

Aбдулқодир Полвонов

@milliyteatr
O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
Photo
#Репертуар

8-май “ЎЗБЕКЧА РАҚС”

РОЛЛАРДА:

Муаллиф – Ихтиёр Отажонов
Қумрихон – Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимова
Маша – Маҳлиё Асқаралиева
Турсунбой – Бахтиёр Юсупов
Егорич – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов
Вера – Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова 
Борис – Жамолиддин Абдужабборов
Шаҳобиддин – Фурқат Ғофуров
Дилбар – Омина Тўрақулова
Тошвой – Ғайрат Боймирзаев
Мулла – Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Комилов
Сартарош – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Шарифа – Саида Мадумарова
Тожибоева – Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева
Врач – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова
Меҳмон – Ҳамза Ҳасанов
Келин – Шаҳноза Ҳожимуродова
Куёв – Улуғбек Холиқжонов
Ходим – Аҳрор Алижонов
Рақс саҳнасида – Шаҳноза Ҳожимуродова, Саида Умарова, Абдуллоҳ Масъудов, Нодира Алижонова, Жамолиддин Абдужабборов, Тўймурод Тўраев,  Жамол Ирисметов.

Оммавий саҳналарда – театр актёрлари
 
Спектакль соат 18:00да бошланади.

Касса:
71/244-17-51

ЧИПТА НАРХЛАРИ:

Партер - 70.000
Амфитеатр - 60.000
Балкон - 50.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA
#Назм

Кел, яшириб қўяйин сени,
юракнинг энг чуқур ерига.
Кейин сен ҳам яширгин мени,
юракнинг энг чуқур ерига.

Тополмасин бизларни биров!

Шавкат Раҳмон

@milliyteatr
#Репертуар
#Огоҳлантирув

🎭Ҳурматли театр санъатининг ихлосмандлари, азиз обуначилар!

Ижодий сабабларга кўра, май репертуарига ўзгартириш киритилди.

9-май "Ўткан кунлар" спектакли "Келди-ю, кетди" спектаклига ўзгартирилди.

Сиз азизларни, 9-май куни соат 18:00да "Келди-ю, кетди" спектаклининг намойишида кутиб қоламиз.

Ҳар бирингизни алоҳида меҳр билан яхши кўрамиз!

@milliyteatr
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Президент Шавкат Мирзиёев отдал дань уважения памяти соотечественников, погибших во Второй мировой войне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари уруш фахрийлари билан самимий мулоқот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X