O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.66K subscribers
6.77K photos
954 videos
4 files
1.14K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 11-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран оламида турфа хил феъл-атвордаги катта-кичик ролларни маҳорат билан ижро этиб келаётган актриса, Зилола Ғуломованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан актрисамизни айёми билан табриклаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, кенг ва баланд ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик, шунингдек, ижодий ютуқ ва юксалишлар тилаймиз. Фарзандларингизни чиройли тақдиридан, саодатли умридан дунёларча роҳат-фароғат кўриб яшанг. Зилолахон, репертуарингиздаги ҳар бир образ-қаҳрамонга меҳрингизни, вужудингизни бағишлайсиз. Қалби бор, юраги бор актрисасиз. Саҳна ва экранни яхши кўрасиз. Танлаган касбингиздан ҳушнуд бўлиб ижод этиб келяпсиз. Ижодда ҳали сизни кўпдан-кўп довонлар кутяпти. Истаймиз-ки, устоз санъаткорлар этагидан маҳкам тутиб, ижодий нурафшон манзиллардан юришингизни. Аввало оилавий, сўнгра ижодий бахтингиз ҳамиша гўзал ва тотли бўлсин!
@milliyteatr
🎭Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси, “14-январь Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўзбегимнинг мард ва жасур ўғлонларини, кўкси қалқон посбонларини самимий муборакбод этади. Сизлар борсиз-ки, юртимиз тинч, хонадонимиз обод, осмонимиз мусаффо. Эл-юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида жонкуяр, жафокаш ўғлонларимизга, Ватан ҳимоячиларига соғлик-саломатлик, куч-қувват, ғайрат ва шижоат, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Ҳамиша-ки, бошингиз омон, кўксингиз баланд, юзингиз ёруғ бўлсин!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 14-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ёш умидли ижодкори, саҳна ва экран оламида чеҳраси анчайин танилиб улгурган актриса, Зебинисо Холиқованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан истеъдод соҳибасини айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, тўкис оилавий бахт, шунингдек, ижодий зафар ва парвозлар тилаймиз. Зебинисо, ижод оламига эндигина қадалган ёш ниҳолсиз. Олдингизда тинимсиз меҳнат ва ижодий изланишлар турибди. Нурли-нурафшон манзиллар ҳамроҳингиз бўлсин. Репертуарингиз шоҳ асарларга бойисин, ўзбек ва хориж мумтоз образ-қаҳрамонларга безаклансин. Ижодий имкониятларингизни очиб берадиган ранг-баранг роллар ижросида, узоқ умрингиз қадар сайру сайёҳатда бўлинг. Ҳаёт сизни ҳамиша гўзал мукофотлар, тотли ҳадиялар билан сийласин!
@milliyteatr
🎭Ҳурматли театр санъатининг шайдолари! Сиз азизларни эртага, яъни 15-январь куни, соат 18:00да “Келди-ю, кетди” спектаклининг намойишига таклиф этамиз. Театримизга ташриф буюринг, маданий хордиқ олинг.
Чипталарни театр кассасидан ҳарид қилишингиз мумкин.
Касса: 71/244-17-51
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 20-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ўзига хос санъаткори, халқ қалбидан жой олган ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанованинг таваллуд айёми. Санъаткоримизга аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва файзли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-фаровонлик, шунингдек, ижодий режа, ислоҳатларнинг чиройли рўёбини тилаймиз. Фарзанду набираларингиздан фақат бахт-роҳат кўриб яшанг. Устоз, репертуарингиздаги ҳар бир комик ролларнинг шайдосимиз. Томоша қилган сари томоша қилгимиз келаверади. Ижро услуб ва маҳоратингизда оҳанграболик бор. Бу кўнгилдаги гап. Саҳна ва экран оламида “чарс-чурс” ёнадиган, қаҳрамони учун минг кўйга тайёр актрисасиз. Ҳамиша халқ меҳр-муҳаббатида яйраб-яшнаб ижод қилинг ҳамда оилавий рўшноликда бахт манзилини кезинг!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 26-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, ўзбек халқининг севимли санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Муҳторованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан актрисамизни айёми билан муборакбод этиб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий файз-барака тилаймиз. Фарзанду набираларингиз бахтини-роҳатини, роҳатда кўриб юринг. Устоз, ўттиз йиллик ижодий таржимаи ҳолингизда ўрин олган эрка қизалоқлар, нозли келинчаклар, ишқ оловида ёнган гўзал санамлар ҳақида ҳар қанча яйраб гапириш мумкин. Бир сўз билан айтамиз-ки, ижроингиздаги роллар шунос қаламга қоғоз қоралашда бой манба беради, томошабин қалбига меҳр-муҳаббат нақшин ноз қаламда чизади. Аввало оила рўшнолигида, сўнгра ижод гаштида ҳамиша бахт юлдузини сананг!
@milliyteatr
🎭Кеча, соат 15:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намоёндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов таваллудининг 100 йиллик хотира кечаси бўлиб ўтди. Пойтахт театрларининг мавзу доирасидаги саҳна кўринишлари, гўзал куй-қўшиқлар тадбир ҳароратини юксалтириб, томошабинларга ўзгача шукуҳ, завқ бағишлади. Айниқса, ҳужжатли фильм меҳмонларга манзур бўлди. Ҳинд элчихонасидан ташриф буюрган меҳмонларнинг иштироки давлатлар ўртасидаги маданий ҳамдўстлик ришталаридан сўзлади. Кеча сўнггида театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёдгор Саъдиев сўзга чиқиб, устоз ҳақидаги дилномаларини изҳор этди. Устоз санъаткор куйлаган мумтоз қўшиқ қалбларга илиқлик олиб кирди.
Тадбир театрнинг олтин фондига муҳрланди.
@milliyteatr
🎭Бугун, соат 15:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, Шайхонтоҳур тумани хокимияти томонидан 18дан 30 ёшгача бўлган ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Мавзу доирасига кўра, муҳтарам Президентимизнинг ёшлар билан ишлашни янгича тизими тўғрисидаги селектор йиғилишида белгиланган иккита асосий йўналиш бўйича савол-жавоблар бўлди, фикрлар алмашилди, муаммоларга чора ва ечим изланди. Ёшлар тадбиркорлик, касб ва хунар, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар. Давра суҳбатидан сўнг томошабинлар эътиборига “Жалолиддин Мангуберди” спектакли ҳавола этилди.
Шуни алоҳида айтамиз-ки, тадбирдан аввал Шайхонтоҳур туман хокимияти, театр фоесида кўп сонли инсонларга, бепул равишда егулик ва ширинликлар, қаҳва ва шарбатлар улашди. Хайрли ишнинг унум ва барокатини берсин!
@milliyteatr