O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.68K subscribers
6.78K photos
961 videos
4 files
1.14K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Кеча, соат 15:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, ўзбек театр ва кино санъатининг ёрқин намоёндаси, устоз санъаткор, Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов таваллудининг 100 йиллик хотира кечаси бўлиб ўтди. Пойтахт театрларининг мавзу доирасидаги саҳна кўринишлари, гўзал куй-қўшиқлар тадбир ҳароратини юксалтириб, томошабинларга ўзгача шукуҳ, завқ бағишлади. Айниқса, ҳужжатли фильм меҳмонларга манзур бўлди. Ҳинд элчихонасидан ташриф буюрган меҳмонларнинг иштироки давлатлар ўртасидаги маданий ҳамдўстлик ришталаридан сўзлади. Кеча сўнггида театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёдгор Саъдиев сўзга чиқиб, устоз ҳақидаги дилномаларини изҳор этди. Устоз санъаткор куйлаган мумтоз қўшиқ қалбларга илиқлик олиб кирди.
Тадбир театрнинг олтин фондига муҳрланди.
@milliyteatr
🎭Бугун, соат 15:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, Шайхонтоҳур тумани хокимияти томонидан 18дан 30 ёшгача бўлган ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Мавзу доирасига кўра, муҳтарам Президентимизнинг ёшлар билан ишлашни янгича тизими тўғрисидаги селектор йиғилишида белгиланган иккита асосий йўналиш бўйича савол-жавоблар бўлди, фикрлар алмашилди, муаммоларга чора ва ечим изланди. Ёшлар тадбиркорлик, касб ва хунар, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар. Давра суҳбатидан сўнг томошабинлар эътиборига “Жалолиддин Мангуберди” спектакли ҳавола этилди.
Шуни алоҳида айтамиз-ки, тадбирдан аввал Шайхонтоҳур туман хокимияти, театр фоесида кўп сонли инсонларга, бепул равишда егулик ва ширинликлар, қаҳва ва шарбатлар улашди. Хайрли ишнинг унум ва барокатини берсин!
@milliyteatr
🎭 ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ 2021 ЙИЛ ФЕВРАЛЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР РЕЖАСИ

TELEGRAM
YOUTUBE
FACEBOOK
INSTAGRAM
WEBSITE

☎️ Касса: 71-244-17-51

Online чипта харид қилиш: iticket.uz / @iticket_uz

@milliyteatr
🎭Ассалому алайкум, ҳурматли театр санъатининг шайдолари! Сиз азизларни февраль ойининг 3 ва 6-санасида, соат 18:00да бўлиб ўтадиган “Ўзгалар дарди” (муаллиф: Н.Аббосхон, режиссёр: А.Холмўминов) спектаклининг премьерасига таклиф этамиз. Ўзбек Миллий Академик драма театримизга ташриф буюринг, яна бир гўзал саҳна асари намойишидан бахраманд бўлиб, маданий хордиқ олинг.
Чипталарни театр кассасидан харид қилишингиз мумкин.
@milliyteatr
🎭Кеча, яъни 3-февралда, соат 18:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, Нурилло Аббосхон муаллифлигидаги “Ўзгалар дарди” жиддий комедиянинг премьераси бўлиб ўтди. Пьесани ёш истеъдодли режиссёр Асқар Холмўминов саҳналаштирди. Мазкур асар театрни, саҳнани, томошахонани шодликка, файзга, ширин дийдорга тўлдирди. Бундай дейишимизга сабаб, узоқ муддатли карантиндан сўнг “Ўзгалар дарди” томошабинларга биринчилардан бўлиб қучоқ очди. Спектакль кулги заминидаги дардчил оҳанг, оғриқли нуқталар билан томошабинларга манзур бўлди, кўнгиллардан жой олди.
Намойишдан сўнг театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёдгор Саъдиевнинг: “Бу спектакль Ўзбекистон бўйлаб ижодий сафарда бўлади ва томошабинлар билан диллашади”, деб айтган сўзлари гулдирос қарсакларга сазовор бўлди.
@milliyteatr