O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.71K subscribers
6.84K photos
973 videos
4 files
1.16K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун февралнинг 23-санаси. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран оламида самарали ижод қилиб келаётган маҳоратли актёр, Авазхўжа Қодировнинг таваллуд айёми. Авазхўжани айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинч-осуда ҳаёт, шунингдек, осмон қадар ижодий орзуларнинг чиройли рўёбини тилаймиз. Фарзандларингизни саодатли умридан, ширин ҳаётидан фақат рўшноликда роҳат кўриб яшанг. Авазхўжа, “Жалолиддин Мангуберди” спектаклидаги Чингизхон қаҳрамонингиз орқали яна бир карра куч-салоҳиятингиздан воқиф бўлдик. Саҳнада Авазхўжадан асар ҳам йўқ. Ростмана босқинчи Чингизни кўрдик. Сурат ва сийратдаги уйғунлик театршунос меҳримизни оширди, томошабин қалбимизни ром этди. Саҳнада яшаш маҳоратингизга қойил, демоқчимиз. Чингизхон каби ижодий имкониятларингизни очадиган образлар сафи янада кенгаяверсин. Ҳаёт ва ижод йўлларингиз ҳамиша шодликка, гўзал мукофотларга лимо-лим бўлсин!
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Февралнинг 23-санасида таваллуд топган яна бир ажойиб ижодкоримиз, маҳоратли актриса, Гулнора Жуманазаровани ҳам айёми билан муборакбод этамиз. Танисиҳатлик-саломатликда узоқ умрингиз қадар аввало оилавий, сўнгра ижодий бахт нашидасида шод-ҳуррам яшанг. Ризқ-насиба эшиклари ҳар қачон очиқ бўлсин. Хонадонингиз нурга, файзга, фарзандларингизни шўх кулгисига тўлсин. Ижодий ният-истак, мақсадларингиз бехато амалга ошишига тилакдошмиз. Гулнорахон, саҳна ва экран ҳаётини нечоғлиқ яхши кўришингизни биламиз. Ҳар бир қаҳрамонингизга қалбингизни, вужудингизни бахш этасиз. Сизга ёниб турадиган актриса, дея таъриф бергимиз келади. Театр ва кино санъатига бўлган муҳаббат оловингиз, ҳамиша-ки, алангалайверсин. Аёллик ва оналик бахтидан сўнг, ижодкорлик бахти доимо сизга кулиб боқсин!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун февралнинг 23-санаси. Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, элимиз ардоғидаги ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусованинг таваллуд айёми. Устозни айёми билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқ ва файзли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт ҳамда ижодий куч-қувват, кўтаринки руҳият тилаймиз. Фарзанду набираларингизни чиройли ва ширин ҳаётидан яйраб-яшнаб, фақат рўшноликда яшанг. Устоз, театрдаги қарийб қирқ тўрт йиллик ижодий фаолиятингиз хазинага тенглашади. Ижод солномангиздаги ҳар бир образ юксак маҳорат ва меҳр-муҳаббат маҳсули. Театрни севасиз, саҳнани ардоқлайсиз. Саҳнада Сайёра Юнусовани батамом унутиб, қаҳрамонингиз қисматида яшайсиз, дардида ёнасиз. Шу боис, сиз чизган феъл-атвор жонли, табиий ва ишонарли. Репертуарингиз турфа хил тақдир-қисматларга, ранго-ранг дилномаларга янада бойиверсин. Умр ва ижод йўлларингиз ҳамиша шодиёнага тўла бўлсин!
@milliyteatr
🎭Ўзбек Миллий Академик драма театрининг бош режиссёри Асқар Холмўминов айни дамда драматург Назар Эшонқулнинг “Уруш одамлари” пьесаси устида иш олиб боряпти. Театрнинг дам олиш куни душанбадан ташқари, ҳар куни соат 10:00дан 13:00га қадар читка (пьесани стол атрофида ўқиш) машғулотлари давом этмоқда. Бу борада Асқар Холмўминов: “Асар воқеалари реал ҳаётга асосланган. Пьесани мазмун-моҳиятини тўлиқ ўзлаштиргандан сўнг, саҳнавий жараёнларга йўл оламиз”, деб айтди.
@milliyteatr
🎭Бугун соат 14:00да, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида, Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Устоз-мураббийлар, талабалар кечанинг азиз меҳмонига саволлар бериб, ҳаёт ва санъат йўлларига боғлиқ кўпгина ибратли, фойдали маълумотларга эга бўлдилар. Устознинг олтмиш йилдан ортиқ ижодий фаолияти ҳикматлар хазинаси, ибратлар гулдастаси. Ижодий учрашув зиёхонлик, маърифатхонлик сиёхида, институт маданий дафтарига муҳрланди. Устоз санъаткорнинг ташрифи институтга янада файз, мураббий ва талабаларга шодлик бахш этди.
@milliyteatr
🎭 ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ 2021 ЙИЛ МАРТ ОЙИ РЕПЕРТУАР РЕЖАСИ

21-27 МАРТ ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

КИРИШ ТАКЛИФНОМА АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

ТАКЛИФНОМАЛАР ТЕАТР КАССАСИДАН ОЛИНАДИ

ТАКЛИФНОМАЛАР СОНИ ЧЕГАРАЛАНГАН



TELEGRAM
YOUTUBE
FACEBOOK
INSTAGRAM
WEBSITE

☎️ Касса: 71-244-17-51

Online чипта харид қилиш: iticket.uz / @iticket_uz

@milliyteatr
🎭Ўзбек санъатсевар ва санъатшинаванда халқ. Ўзбек Миллий Академик драма театри 27 ва 28-февраль, яъни, шанба ва якшанба кунларни репертуаридаги янги "Ўзгалар дарди" спектакли билан томошабинларни ҳушнуд этди. Асар намойишидан аввал устоз санъаткорлар, Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ҳамда театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёдгор Саъдиев сўзга чиқиб, томошабинларни баҳор фасли, шунингдек, аёлларни яқинлашаётган ўзлари каби гўзал 8-март айёми билан қутладилар.
"Ўзгалар дарди" томошабинларни ҳам кулдирди, ҳам ўйга толдирди.
Ҳурматли театр санъатининг шайдолари! Репертуардаги барча сара ва мазмунли спектакллар сизлар учун. Театримизга ташриф буюринг, ибратли санъат асарларидан бахраманд бўлинг.
@milliyteatr
🎭Ўзбек Миллий Академик драма театри юртдошларимизни кўклам фасли – баҳорнинг илк куни билан табриклайди. Доимо баҳор каби яшнаб, ёшариб, чиройингизга чирой қўшилиб, саломатликда бахтли умргузаронлик қилинг, азиз ватандош!
@milliyteatr