O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.7K subscribers
6.84K photos
974 videos
4 files
1.16K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Кеча 27-ноябрь куни, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг яна бир ажойиб ижодкори, меҳнаткаш, ижодий-изланувчан, саҳна ҳаётини ниҳоятда севадиган, саҳналаштирувчи режиссёр Муборак Мадазимованинг таваллуд айёми эди. Театр жамоаси айрим сабабларга кўра, фидойи режиссёрининг ҳаётида алоҳида ўрин тутувчи санани унутиб қўйганидан узр сўрайди. Ижодкоримизни айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий парвоз ва юксалишлар тилаймиз. Оилангиз ҳамда барча яқинларингиз бахтига доимо шод-ҳуррам яшанг. Сизга жажжи томошабинларнинг севимли режиссёр бувижониси, деб таъриф бергимиз келади. Ҳар йили арча байрамида, болажонларни чиройли ва ибратли эртак-томошалар билан ҳушнуд этиб келасиз. Бола кўнглини обод этиш – савобли иш. Катта томошабинга ҳам, кичик томошабинга ҳам қайноқ меҳр улашишдан, оловли муҳаббат тортиқ этишдан, асло хорманг-чарчаманг!
milliyteatr.uz
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 30-ноябрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, нуроний ижодкори, ижодий диди юксак режиссёр, ўзбек театр ва кино оламида ўз мактабига эга актёр, ўзбекнинг “Отелло”си, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Турғун Азизовнинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало соғлик-омонлик, узоқдан узоқ умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-осудалик, шунингдек, ижодий куч-қувват, файз-барака тилаймиз. Бахти гўзал, ҳаёти ширин зуриёдларингизнинг дуогўй отаси ва бобоси бўлиб, хонадонингизни тўрида савлат тўкиб яшанг. Устоз, сиз хазина ва афсона ижодкорсиз. Ўзбек театр санъатининг ривожига қўшган ҳиссангиз беназир. Ижодингизни шарҳлашга оқ қоғозлар камлик қилади. Турғун Азизовнинг ижодини ҳатто икки жилдли китобга сиғдириб бўлмайди. Чунки у бетакрор ва барокатли санъаткор. Азиз бошингиз омон бўлсин!
milliyteatr.uz
🎭Айни кунда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ёш ижодкорлари Лазиз Орзиев, Шаҳло Темирова, Бекзод Очилов “Нажоткорлар” деб номланган сериалнинг съёмка жараёнларида бандлар. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “ZO’R TV” телеканали билан ҳамкорликда суратга олинаётган мазкур сериалнинг режиссёрлари Ойбек Каримов ва Нафиса Тошматова воқеий-тафсилот жой объектларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида тасмага муҳрамоқдалар: “Бемор дардига аввало Аллоҳдан шифо сўрайди, шу билан бирга оқ халатли шифокордан нажот кутади. Яратган бемор бандасининг дардига шифо, малҳам этиб, шифокорни сабабчи ва рўпара қилар экан. Бу йил дунё бошига келган синовли ва ташвишли кунда, шифокорларимиз ҳатто-ки, оиласидан узулиб, жонини ўтга ташлаб, "COVID-19" балоси билан курашдилар ҳамда жасорат кўрсатдилар. “Нажоткорлар”да мана шу реал воқеалар ёритилади”, дейди актёр Лазиз Орзиев. Сериал ижодкорларига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
@milliyteatr
🎭Унвон муборак бўлсин!
Ўзбек Миллий Академик драма театрининг меҳнаткаш, ижодий изланувчан, фидойи санъаткори, театр ва кино оламида ўз ижодий ўрнига, дастхатига эга актёр, “Шуҳрат” медали соҳиби Толиб Мўминов, "Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист", юксак унвони билан тақдирланди. Театр раҳбарияти ва жамоаси маданиятли, камтар ва самимий ижодкори Толиб Мўминовни юксак унвон билан табриклаб, навбатдаги ижодий ишларида улкан зафарлар тилайди. Ижодий парвозингиз ҳамиша юксак, мартабангиз улуғ бўлсин!
@milliyteatr
🎭Бугун, соат 10:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Касаба уюшмасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, театр директори Ёдгор Сагдиев олиб борди. Ушбу йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, “Шуҳрат” медали соҳиби ҳамда “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист” юксак унвонига сазовор бўлган Толиб Мўминовнинг ижодий меҳнатлари эътироф этилиб, театр жамоаси номидан яна бир бора олқишланди. Ўзбекистон халқ артисти, Касаба уюшмаси раиси Эркин Комилов ҳамда Қорқалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Касаба уюшмаси аъзоси Толиб Мўминов йил давомида қутлуғ ёшни қаршилаган театрнинг ҳар бир ижодий ва ишчи ходимларини табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар. Мажлис мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди.
@milliyteatr
🎭Бугун, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Конституциямиз – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий ва маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, “Шуҳрат” медали соҳиби, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминов ҳамда актёр Ғайрат Боймирзаев иштирок этиб, мавзуни янада бойитишда, теран фикр-мулоҳазалари билан муносиб ҳисса қўшдилар. Шеър, монолог айтиб, даврага файз бағишладилар. Тадбир ташкилотчилари ва иштирокчилари даврага кўтаринки руҳият олиб кирган санъаткорларнинг ижодий ташрифидан ҳушнуд бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар. Ташкилот раҳбарияти тадбир сўнггида театр меҳмонларига “Ташаккурнома” топширди.
@milliyteatr
#mening_Qomusim
🎭Конституция – бахтимиз пойдевори
Ҳурматли Ватандошлар! Тинч-осуда ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма саккиз йиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!
@milliyteatr
#mening_Qomusim