O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.7K subscribers
6.82K photos
970 videos
4 files
1.16K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Бугун, соат 10:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Касаба уюшмасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, театр директори Ёдгор Сагдиев олиб борди. Ушбу йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, “Шуҳрат” медали соҳиби ҳамда “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист” юксак унвонига сазовор бўлган Толиб Мўминовнинг ижодий меҳнатлари эътироф этилиб, театр жамоаси номидан яна бир бора олқишланди. Ўзбекистон халқ артисти, Касаба уюшмаси раиси Эркин Комилов ҳамда Қорқалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Касаба уюшмаси аъзоси Толиб Мўминов йил давомида қутлуғ ёшни қаршилаган театрнинг ҳар бир ижодий ва ишчи ходимларини табриклаб, эсдалик совғаларини топширдилар. Мажлис мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди.
@milliyteatr
🎭Бугун, соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Конституциямиз – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида маънавий-маърифий ва маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, “Шуҳрат” медали соҳиби, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминов ҳамда актёр Ғайрат Боймирзаев иштирок этиб, мавзуни янада бойитишда, теран фикр-мулоҳазалари билан муносиб ҳисса қўшдилар. Шеър, монолог айтиб, даврага файз бағишладилар. Тадбир ташкилотчилари ва иштирокчилари даврага кўтаринки руҳият олиб кирган санъаткорларнинг ижодий ташрифидан ҳушнуд бўлиб, миннатдорчилик билдирдилар. Ташкилот раҳбарияти тадбир сўнггида театр меҳмонларига “Ташаккурнома” топширди.
@milliyteatr
#mening_Qomusim
🎭Конституция – бахтимиз пойдевори
Ҳурматли Ватандошлар! Тинч-осуда ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма саккиз йиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!
@milliyteatr
#mening_Qomusim
🎭Қомусимиз-бахтимиз!
Бугун, Марказий банкда соат 10:00да, “Конституция ва қонун устиворлиги” мавзусида маънавий-маърифий ва маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир меҳмони Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова мавзу доирасидаги теран фикр-мулоҳазалари ҳамда ижодий оҳангдаги иштироки билан даврадагиларга зиё улашди, кўтаринки кайфият бахш этди. Тадбир сиёсий, тарихий, ҳуқуқий ва ижодий тарафлама мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди. Ташкилот раҳбари кеча сўнггида устоз санъаткорнинг ташрифи ва иштироки учун миннатдорчилик билдириб, “Ташаккурнома” топширди.
@milliyteatr