316-MAKTAB AXBOROT XIZMATI
145 subscribers
2.32K photos
662 videos
29 files
1.44K links
Шайхонтохур тумани 316-умумтаълим мактабида таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри кузатиб борасиз.
Download Telegram
МИЛИЦИОНЕРЛИКНИ РАД ҚИЛГАН УСТОЗ

#Zamonamiz_qahramonlari лойиҳасининг навбатдаги ғолиби билан билан танишинг: Хоразмлик ҳуқуқшунос-журналист Мирзабек Жапақов "Милиционерликни рад қилган устоз" сарлавҳали мақоласи билан мазкур лойиҳада иштирок этди.

Мақолада Хоразм вилояти, Гурлан туманидаги 21-умумтаълим мактабининг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Алишер Мадраҳимов ҳақида сўз боради. Мактабни қизил шаҳодатнома билан тамомлаган Алишер Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга кириб, уни битиради. Билимли педагог мактабда давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси бўлиб иш бошлаганида уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ишга таклиф этишади. Лекин Алишер Мадраҳимов бу таклифни рад қилади, ҳатто онаси ҳам уни бу таклифни қабул қилишга кўндира олмайди.

Ўз касбига фидойи муаллим эса пойтахт мактабида ишламаса ҳам, оддий қишлоқда ўқитувчи бўлиб, онасига машина совға қиладиган даражага етганини барчага исботлай олди.

Мазкур мақола турли ижтимоий тармоқларда ўқувчилар эътирофига сазовор бўлиб, 10000 мартага яқин кўрилди. Мақолага турли телеграмм каналларида 100 га яқин изоҳлар қолдирилди. Фейсбукнинг maslahat.uz гуруҳи аъзолари томонидан бўлишилди.

Халқ таълими вазирлиги “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси иштирокчиси ҳуқуқшунос-журналист Мирзабек Жапақовни ғолиблик билан қутлайди. Ғолиб вазирлик томонидан ноутбук билан тақдирланади.

Сизн ҳам шундай фидоий устозларни танийсизми? Уларнинг фаолиятини ижтимоий тармоқларда трендга чиқаринг ҳамда ноутбук соҳиби бўлинг.