316-MAKTAB AXBOROT XIZMATI
143 subscribers
2.32K photos
662 videos
29 files
1.44K links
Шайхонтохур тумани 316-умумтаълим мактабида таълим сифатини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларни тўғридан-тўғри кузатиб борасиз.
Download Telegram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ВА ЎҚИТУВЧИЛАР ДУНЁНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА БЕПУЛ ТАЪЛИМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб битирувчилари!

‼️Фарзандингиз дунёнинг энг етакчи олий таълим муассасалари ТАҲСИЛ ОЛИШИНИ истайсизми?

“Эл-юрт умиди” жамғармаси сизга шундай ИМКОНИЯТНИ ТАҚДИМ ЭТАДИ.

‼️Бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар стипендия ажратилган.

☝️БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС!

Ҳурматли ўқитувчилар,

Сизларда ажратилган 50 тагача магистратура ва докторантура даражасида таълим дастурлари стипендиясидан фойдаланиш имкони мавжуд.

Стипендиатларнинг қуйидаги ҳаражатлари тўлиқ молиялаштирилади:

ўқиши билан боғлиқ барча харажатлар;
хорижий давлатда яшаш
турар жой;
халқаро ва ички транспорт;
суғурта, виза ва адабиётлар харид қилиш.

Стипендиатлар хорижий давлатларда муваффақиятли таҳсил олиб қайтгач, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасига олинади.

Хўш, қизиқтирдими?

Танловда қатнашадиган хорижий университетлар рўйхати;
Танлов шартлари;
Талаб этиладиган ҳужжатлар;
Имтиҳон муддатлари;

Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари жавоб беради.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ РАСМИЙ САҲИФАСИДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

🖥Шу ўринда мактаб раҳбариятларидан Очиқ мулоқотда қатнашиш учун ўқитувчи ва битирувчиларга АКТ хоналарда зарур шароит яратиб бериш сўралади.

Очиқ мулоқот 14 апрель куни
🕒 соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади

Имкониятни қўлдан бой берманг!

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми?

‼️Унда бу сиз учун👇👇👇

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаблар, уларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот давомида ҳурматли ота-оналар ва ўқувчилар учун:

Мавжуд ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатлар қабул қилиш муддати ва тартиби;
Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш бўйича яратилган электрон платформа;
ихтисослаштирилган мактабларга ўтказиладиган саралаш танловлари (тест) тартиби;
қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради.

‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан ота-оналар ўртасида онлайн семинарни юқори даражада тарғибот-ташқивот қилиши, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9 июнь
куни 🕒 соат 15:00 да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!