46 subscribers
3 photos
6 videos
1 link
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️⚡️ЯНА БИР УРУШ БОШЛАНДИ

🇺🇸🇬🇧АҚШ ва Буюк Британия ЯМАНга ҳужумни бошлади

Қўшма Штатлар ва Британиянинг самолётлари ва ҳарбий кемалари жумага ўтар кечаси Ямандаги ҳусийлар гуруҳига зарба беришни бошлади. Саудия Арабистони уларнинг самолётларига ҳусийларга зарба бериш учун ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийлар сўнгги вақтларда Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ҳужумлар уюштираётганди.

АҚШ расмийларининг таъкидлашича, нишонлар ҳусийларнинг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужум қилиш қобилиятини чеклашни кўзлаган ҳолда танланган. Умуман олганда, АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги ўндан ортиқ нишонга зарба берган.

CNN телеканали маълумотларига кўра, Яманга зарба беришда Қизил денгизда жойлашган USS Florida ядровий сув ости кемаси ҳам иштирок этган. Бу сув ости кемасидан Тоmhawk қанотли ракеталари учирилган

👉🏼 @XalqOvozi24 - Обуна бўлинг!.