Mubaşşir Ahmad
88.2K subscribers
7.35K photos
1.4K videos
11 files
4.72K links
Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Реклама учун:
@muazzin_91
Download Telegram
Forwarded from Rasul Kusherbayev
ANORBANK ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМ БАНКИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ

Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди.

Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади.

Ажойиб янгилик бўпти! Ўзининг инновацион, замонавий ечимлари билан танилган ANORBANK’ка ушбу лойиҳани амалга оширишда омад тилаб қоламиз!

Батафсил
Ёшлигимда жуда ҳам кўп бадиий китоб ўқиганман. Илмийларига ҳам қизиқардим.

Қуръони карим тафсирини ўқиганимдан кейин бошқа китобларга қизиқишим тўхтади.

Арабчани тафсир ўқийдиган даражада ўрганиб кўринг-а.. ундаги ҳақиқат, ҳикмат, илм, бадиият, маъно кабилар ҳеч қачон тугамайди, инсонни бошқа китоблардан беҳожат қилиб қўяди.

Ёки бошқа китоблар Каломи Илоҳийга тасдиқ ва тафсир бўлади.

"Бошқа сўзларга нисбатан Аллоҳ Каломининг фазли, Аллоҳнинг халқига нисбатан фазли кабидир" (Термизий, Дорамий ривоятлари).

@MubashshirAhmad
Ғарб фалсафасини ўқиганим сари, мусулмонларда ҳар бир инсоният инқирози ёки ижтимоий муаммосига мукаммал ечим ва самарали даъво борлигига амин бўлиб бормоқдаман!

Шайх Сафар Ҳавалий

@MubashshirAhmad
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий "Мени ҳайратлантирган шахслар" китобларининг муқаддимаси-ҳамду санода "Менинг ҳаётимни Ўзингга маҳбуб амаллар ила хотимала!" дея дуо қилган эканлар.

Дарҳақиқат у зот раҳимаҳуллоҳнинг дуолари ижобат бўлиб, илм мажлисида, шогирдлар қуршовида ва Аллоҳнинг Каломини тафсир қила туриб вафот этдилар.
Дуода гап кўп экан..

https://t.me/MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Колумбия университети студентлари тарих ёзмоқда.

Биз мусулмонлар бўлса, дунё ғамида елиб-толмоқдамиз. Ғазомизни унутганмиз.

@MubashshirAhmad
Ташқи душман хуружи қанча кучли бўлмасин, ички қобилиятлар бўлмаса у муваффақиятга эриша олмайди.

Мағлублик қобилияти, алданиш қобилияти, маҳлиёлик қобилияти, анқайиш қобилияти ва тақлид қобилияти...

Хоҳласангиз уни кейин илмсизлик, кучсизлик ва қолоқлик қобилияти деб атасангиз ҳам бўлади.

@MubashshirAhmad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мантиқ.

Исламофобларимизда бунга контраргумент бормикан?!

@MubashshirAhmad
Радикаллик - бир бўлакни бутун кўришинг, бугунни кеча билишинг ҳамда мижоз ёки ҳавоингни шариат деб ҳисоблашингдир.

Айман Ёғий

@MubashshirAhmad
Энг чиройли овоз замбаракларнинг ўчган унидир.

Хитой халқ мақоли.

@MubashshirAhmad
🎞 Ўзбекнинг “ўгай” аждоди – Муҳаммад Шайбонийхон

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/S6fQGya4HkM

@Mubashshirahmad
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 НЕДОНОШЕННАЯ НЕЗАВИСИМОСТЬ

«Свидетель века», 7 серия

Смотреть 👉 https://youtu.be/7DP_YLN0bWo

©️Azon Global на русском
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Болаларимизни масжидга олиб чиқишга ғайрат қилганимиз каби, телеканалларда берилаётган диний сериалларни кўрсатишга ҳам ҳарис бўлайлик.

Бўлганда ҳам улар билан бирга кўриб, тушунмаган жойларини тушунтирайлик, изоҳлаш керак жойларини шарҳлаб берайлик. Зотан, кинодан кучли таълим ва тарбия воситаси йўқ.

Ўзимиз "Рисолат" фильмини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниган, ислом ҳақидаги илк таассуротларга эга бўлган авлодмиз. Кейинчалик ўқиган тарих ва сийрат китобларимизни ана шу кинодан олган тасаввурларимиз устига қурганмиз.

@Mubashshirahmad
Беш минг йилдан бери оламнинг аҳволи шу: раққоса ёзувчидан кўп топади, дўмбирачи ё машшоқ новвой, дурадгор ва темирчидан кўп пул ишлайди.

Агар бугун сиз Энштейнни илмий анжуманга чақирсангиз, сўнг ярим яланғоч аёлни матбуот билан учрашувга таклиф этсангиз, оломон Эйнштейн ва илмини ташлаб, яланғоч аёлни қуршаб олади. Бунга биз айбдор эмасмиз.

Балки, айб аксар одамларнинг ҳайвонсифат, нафс ва шаҳват қули бўлишларидадир. Чунки бундайлар майда ишларни қўллаб-қувватлаб, жиддийларидан юз ўгиради.

Мустафо Маҳмуд

@MubashshirAhmad
Беш-олти йил олдин Диний идоранинг Муфтий котибиятида бироз ишлаганман. Шунда идоралараро мувофиқлаштирилган тадбирлар жадвалини кўриб чиққан эдим.

Хуллас унда ёзилишича, идора билан бошқа ташкилотлар ҳамкорликда бир вилоят чегараолди районларидаги вазият ўрганиб келинган. Ўрганиш натижасида у ердаги аҳоли, хусусан ёшлар радиккалашувга мойил дея топилган. Бу жараёнга қарши тадбирлар белгиланган. Унда асосий таклиф - жойларда кўнгилочар тадбирлар уюштириш, санъаткорлар чиқишларини кўпайтириш тавсия қилинган. Нега ашулачи-қўшиқчиларга эътибор кучли эканини ўшанда тушунганман.

Шундан бери ўйлайман. Бўрттирилган бундай (радикализм) муаммоларини советларча ҳал қилиш ҳали ҳам давом этяпти. Советларда агитгуруҳлар, агитпоездлар ва агиттадбирлар бўлар эди. Ҳозир ҳам шундай самарасиз йўл танланган. Бу ярани таги билан олиб ташламай, устини сийпаш, балки сийпаш билан тананинг бошқа жойларига унинг тарқашига йўл қўйишдир. Бошқача айтганда муаммони нўноқларча ҳал этишдир.

Аслида у жойларда иқтисодий-ижтимоий муаммолар йиғилиб қолган. Диндор қатлам хоҳиш-иродаси умуман ҳисобга олинмаган. Уларни ҳал этиш диний-ижтимоий ва иқтисодий ечимларни талаб қилган. Масала тубдан ҳал этилиши ва қаттиқ меҳнат қилиниши керак бўлган.

Ҳозирга келиб муаммонинг бундай ечими - яъни, кўнгилочар-чалғитар услуб оммавий равишда амалга оширилмоқда. Бунга Лола, Отажонов ва Жўраев кабиларнинг машмашалари ва бошқа кўплаб ишлар ёрқин мисол бўлади, афсус.

@MubashshirAhmad
Қисқартириш бюджетга – кенгайиш вазирликларга

☝️Харажатларни қисқартириш бўйича жадвал диққат марказига чиқди. Ҳар доимгидек энг катта чопилиш таълим билан тиббиётда. Яқин ўтмишда тарвақайлаб семирган бирорта вазирлик, бирорта қўмита жадвалда кўринмайди.

✍️ Рақамларга эътибор қаратамиз: Биринчи қаторда турган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан 3364 та штат қисқартирилмоқда. Жадвалга ишонсак, ундан тежаладиган маблағ 386 млрд сўм. Агар бу рақамни 3364 га бўлсак йиллик 114.744.351 сўм келиб чиқмоқда. Бу таълимда қисқартиришга тушган, яъни бугунги кунда керак бўлмай қолган ходимларнинг ўртача ойлик маоши 9.562.029 сўмга тўғри келмоқда, деганидир.

⚡️Яъни мантиқан қаралса, қисқартирилишга лойиқ ишчи ҳам шу кунгача 10 млн сўмга яқин маош олиб келган. Лекин яқинда эълон қилинган маошлар статистикаси бунинг тамоман аксини кўрсатади. Унга кўра таълим вакиллари ўртача 3,4 млн сўм билан энг пастдан битта олдинги қаторни, тиббиётчилар эса 3,2 млн сўм билан “фахрли” охирги ўринни эгаллаб туришибди.

Энди савол туғилади – бу ҳисоблашда кетган хатоми ёки вазирлик тизимидаги маошларни пасайтириб кўрсатиб келдикми?
Иккинчи ва асосий савол – нега қисқартириш шундоқ ҳам энг ночор қатламларга тушяпти, нега бу жадвалда сўнгги йилларда ҳам бўйига ўсган, ҳам энига кенгайган бирорта вазирлик ёки пайдар-пай очилаётган, аммо амалда бирор каромат кўрсата олмаган бирор қўмита ёки агентлик йўқ?!

Бу режа амалга ошса (амалга ошади ҳам) жами 475 млрд сўмнинг тежалишига олиб келаркан. Яъни амалда ярим трлн сўм ҳам эмас. Лекин Ўзбекистоннинг 2024 йил биринчи чорагининг ўзида “эришган” бюджет дефицити 20 трлн сўмлиги расман тан олинди. Бу шиддат билан йил якунини 50 трлн.лик “марра” билан забт этишимиз ҳеч гап эмас. Энди савол туғилади – ортиқча харажатларнинг 1 фоизини ҳам қопламайдиган, яна камига 7 мингга яқин кишини камбағаллик домига олиб кирадиган бундай қисқартириш билан кимни алдаймиз ва нимага эришамиз? Мазкур жадвални тузган вазирлигу мутасаддилар бунга қандай изоҳ берар экан?

💥 Масаланинг бошқа томони – Ўзбекистонда бир йилда ўтказилаётган ранг-баранг тадбирлару меҳмоннавозликнинг, вазирлигу давлат ташкилотлари ўтказаётган маросимларнинг ҳисоб-китоби ҳеч қилинганми? Ёки “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан” дея ниқобланадиган харажатлар, қўша-қўша ярқироқ машиналар, хориж сафарлари, корпоратив дастурларнинг салмоғини сўрайдиганлар борми? Ўзи “Бюджетнинг ошириб бажарилган қисми” кимнинг пули, шу тер тўккан халқнинг солиқлари эмасми?

🤷🏻‍♂️ Модомики харажатларни қисқартириш зарур экан, булар четда қолиб, яна энг ҳимоясизларга болта урилгани ажабланарли.

© Abror Zohidov

@MubashshirAhmad
Илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт билан шарафли сулҳ келишувини рад этадиган ҳар қандай диндорлик, яшовчанликнинг барча имкониятини бой берган диндорликдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

==========================
Изоҳ: Агар диндорлик илмга қарши, фикрга душман ва ҳаёт майдонида бошқалар билан келишиб яшашни хоҳламайдиган бўлса, бу диндорликнинг келажаги йўқ. Бу гапнинг ҳақ эканига ўрта аср Европа инквизициясини эслаш кифоя.

Энди бугунда айрим мусулмон мамлакатлар ва жамоатлар ҳам ўзини бу тўғрида ўнгламаса мазкур натижага улар ҳам маҳкум. Чунки динимиз илм ва фикрни қадрлайди, ҳамда умуминсоний оилада келишиб яшашга чақиради. Буни инкор қилганлар Қуръони карим ва Суннати набавийяни, ҳамда мусулмонлар ғолиб бўлган даврлар тарихини холис кўз билан ўқиб чиқсинлар.


Мубашшир Аҳмад

@MubashshirAhmad
Исроилга қарши Америка интифодаси, умидбахш намойишлар

Мамлакат бўйлаб минглаб америкалик талабалар яҳудий халқига нисбатан қандайдир патологик нафрат туфайли ўз келажагини ва ўз хавфсизлигини хавф остига қўйиб, норозилик билдирмаяпти. Улар буни Исроил давлати томонидан Ғазода ҳимоясиз фаластинликларга қарши амалга оширилган оммавий қирғинни тўлиқ рад этиш ва унга бўлган ҳақли ғазаб важидан амалга оширмоқдалар – журналист, The Palestine Chronicle муҳаррири Рамзи Баруднинг мақоласи.

Батафсил: https://azon.global/1017

©️Azon Global
Гоҳида руҳ тупроқнинг оғирлигидан шикоят қилади.

@MubashshirAhmad
"(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етур). Яна У кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур" ("Шуро" сураси, 30-оят).

Яхшики, кўп гуноҳларимизни афв қилиб юборади, акс ҳолда ҳолимиз нима бўлар эди?!

Энди уларни Охиратда ҳам кечиб юборгил, эй Парвардигор!

@MubashshirAhmad
Имом, фазилатли шайх Муҳаммад Шаъровий айтадилар: “Ўта радикал фикрдаги ёшлардан бири билан шундай муноқаша қилгандим:

- Мусулмон мамлакатларидан биридаги тунги клубни портлатиш ҳалолми ё ҳаромми?

У жавоб қилди: - Табиийки ҳалол, клубдагиларни ўлдириш жоиз.
- Улар гуноҳ қилиб турганларида ўлдирганингда қаерга борадилар?

- Табиийки дўзахга.
- Демак сизлар ва шайтон одамларни дўзахга киритишга бўлган мақсадда шерик экансизлар-да? Мен унга пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг бир яҳудий жанозаси олиб кетилаётгандаги йиғлаганлари тўғрисидаги ҳадисни эслатдим.

Шунда: “Ё Расулаллоҳ, сизни нима йиғлатди”, дейишганда: “Бир жоннинг олдимдан дўзахга ўтиб кетиши”, дедилар.

Мен унга, сизлар бир водийда, ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салллам бошқа водийдалар, дедим.

@Mubashshirahmad