Mubaşşir Ahmad
86.2K subscribers
7.3K photos
1.38K videos
11 files
4.69K links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Реклама учун:
@muazzin_91
Download Telegram
Ғазоликлар одам эмасми, эй инсоният?!

@MubashshirAhmad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда диний таълим, «сарой муллалари», тарқоқ халқ ва ташқи таҳдидлар

«Аср шоҳиди» кўрсатуви, 16-қисм

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/ctjCQ__x_Cg

©Azon Global
"Қизларни ёмон кўрманг. Чунки улар қимматли дўстдирлар".

Имом Аҳмаднинг Уқба ибн Омирдан ривоятлари

@Mubashshirahmad
Волийлардан бири Умар ибн Абдулазизга, одамлар ёмон бўлиб кетгани, уларни фақат қилич ва қамчигина тўғирлай олиши ҳақида ёзди.

У зот шундай жавоб қилдилар: "Нотўғри ёздинг. Балки уларни ҳақ ва адолат тўғирлайди!".

@MubashshirAhmad
Ўқишга қаттиқ тўймагунча ёзишга ўтмагин. Чунки "Сувқувур тўлсагина жўмрак очилади".

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad
Рус босқинчилари кириб келганда ҳам ғафлатда қолганмиз. Кейин жадидчи ва қадимчига бўлиниб олиб, мухториятимизни бой бердик. Миллатни таълим ва тарбиядан мосуво қилиб, энди мустақиллигимизни бериб қўймасак бўлгани.

Икки томонимизда оқ ва сариқ ғаним пайт пойлаб турганда, мусулмонлар иккига айрилиб бир-бири билан олишаётганда, қолган қисмимиз ғарбу шарққа тобе бўлиб, бу ёқда коррупцияга ботган ҳокимият, тўкинлик кўзини кўр қилган бойлар ва у ёқда эса мардикорликдан бошқага ярамайдиган ёшларимиз, ночор қуйи қатлам ва таназзулдаги таълим... Яна мустамлака бўйинтуруғига бўйин эгаётган манқуртлар...

Авлодлар бизни лаънатламаслиги учун ғафлат уйқусидан уйғонайлик. Ташқи хавф-хатарни ҳис қилайлик. Унга қарши чоралар кўрайлик. Мавзумиз, ғамимиз фақат шу бўлсин. Суҳбатимиз, мажлисимиз ва ишимиз уйғониш атрофида айлансин.

Ватанни бой берсак, дин ва тилни ҳам берамиз. Авлод ва зурриётимизни душманга тутқазамиз. Уларнинг дунё ва охиратини куйдирамиз. Мени энг даҳшатга солаётгани ҳам мана шу.

Сўзим охирида Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларини қиламан:
"Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла". ("Иброҳим" сураси, 40-оят).

2021yil.

@MubashshirAhmad
Малколм Х: Америкага ислом керак!

Малколм Х ким? Нега у ўзига «Х» деб тахаллус олди?


Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/-CVVmQKxhmo

©️Azon Global
Жуда ҳам қизиқмиз-да. Шунақа ишлар билан ўзимизни-ўзимиз алдаб юраверамизми?

Жуда кўп гаплар келяпти-ку, лекин суратнинг ўзи анча нарса айтиб турибди.

@MubashshirAhmad
Ислом муқаддасотларига нисбатан "Байтни ҳимоя қиладиган ўз Роббиси бор" услубида муносабатда бўлаётганлар билиб қўйсинлар, бу сўзлар рисолатдан олдин, жоҳилият замонида айтилган. Аммо пайғамбарлик келгандан кейин эса, ҳақда туриш ва муқаддасотлар ҳимояси зиммасида бўлган уммат пайдо бўлди. Агар у бу вазифасини бажарса бажарди. Акс ҳолда қолоқлик, қусур ва ҳисобга тутилиш унинг пешонасига ёзилган бўлади.

Лайло Ҳамдон, "Исломнинг катта ҳақиқатларини англаш" китобидан

@MubashshirAhmad
Ғазода ўлдирилаётган бегуноҳларнинг сочилиб ётган жасадларини кўрганимда қуйидаги оятлар менга таскин бўлмоқда. Қирғинбарот ичида умрини ўтказаётган Ғазоликлар ҳам шу оятлар соясида сокин яшаяптилар шекилли.

"Аллоҳ йўлидаги ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ Ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар.

Ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар.

Улар Аллоҳ томонидан бўлган неъмат ва фазлу карам ҳақида ҳамда мўминларнинг ажри-мукофотини Аллоҳ зое қилмаслиги ҳақида хушхабар берадилар
".

("Оли-Имрон" сураси, 169-171-оятлар).


@MubashshirAhmad
Forwarded from ODAMLAR ORASIDA
Тақий Усмоний айтадилар:

“Бисмиллоҳ” расмий нарса эмас, заруратдир. Буни икки мисол билан сизга исботлаб берай. Сизга бир сув келтирилса, оний вақтда уни томоғингиздан ўтказиб роҳат қиласиз.

Тафаккур қилиб кўринг, у сувни вужудингизга ким келтирди? Қандай қилиб? Аллоҳ таоло банданинг ҳожатларига ярайдиган, унинг тириклигига сабаб бўладиган сувни денгиз, уммонлар шаклида тўплаб беради.

Сув бир жойда туриб айниб қолмаслиги учун Парвардигоримиз уни тузлар билан тўлдиради. Уммон ичида ўлиб кетган жониворлар сувни айнитиши мумкин эди, лекин Холиқимиз унинг мавжлантириб тургани учун сув ачимайди.

Худованд: “Бўлди, мен сувни яратиб қўйдим, энди ундан ўзинг фойдаланиб ол”, демади, балки булутни уммон тепасига келтириб, ундаги чучук сувларни ўзига сўриб олиб, шамол билан бандалари устига олиб келиб, сув қилиб ёғдирди.

Аллоҳ таоло кўринишида тоғларга ҳусн бўлиб турган қору музликларни бизлар учун ўша ерда жамлаб қўйди. Худованд: “Бўлди, ана тоғларга сувни жамлаб қўйдим, энди уни ўзинг бориб, парчалаб, уйга олиб келиб, эритиб ишлатавер” демади, балки ўзи Қуёшни унинг устига олиб келиб, тагидан эритиб, ариқлар, сойлар қилиб, хонадонингиз олдига оқизиб қўйди.

Ўша тоғдаги қорларни Аллоҳ таоло сизга яқин бўлган далаларга ёғдириб, жамласа бўларди, лекин бундаям сизнинг фойдангиз бор: агар далада бўлганда унга турли жониворлар тегиб, ифлос қиларди, тоғда эса унга чанг ҳам, ғубор ҳам тегмай, тоза бўлиб туради.

Баъзида Аллоҳ таоло ер остида ҳам филтрлаб сувларни ҳозир қилади, хоҳлаган жойингизни кавласангиз, унга етишасиз. Сиз сув учун нима хизмат қилдингиз? Энди, Аллоҳ таолонинг шунча хизмати билан олдингизга келган сувни ичаркансиз, қандай қилиб, унинг номини айтмайсиз?

Сув ичингизга кирди. Энди унинг вужудингиздаги хизматлари ақлни лол қолдиради. Аллоҳ таоло “Сувдан ҳамма нарсани тирик қилдим” дейди. Танангизнинг энг кичик парчаси ҳам сув билан тирик.

Банда асли баданининг қайси қисмига қанча сув кераклигини билмайди. Аллоҳ таоло мана шу эҳтиёжни ҳис қилиш учун чанқоқлик деган неъматни берди. Нега шукр қилмайсиз?”

Ёрқинжон қори маърузалари асосида тайёрланди.

Islomziyo uz


#fakt #ilm

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2
- Менга жаннат неъматларини таърифлаб бер, - деди.
- Унда Расулуллоҳ борлар..

@Mubashshirahmad
Что будет если Россия победит Украину? Кто следующая жертва?

Смотреть 👉 https://youtu.be/qOxlA-xFNJI

©️Azon Global на русском
Ғам, ташвиш ва хафагарчилик икки томондан келади: Бири, дунёга рағбат ва ҳирсдан бўлса, иккинчиси, яхши ишлар ва тоат камлигидандир.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

@MubashshirAhmad
#Мутафаккирлар

Фиқҳий жузъийётларга умматимиздек кўп вақт кетказган миллатни билмайман. Масалан таҳоратни олайлик. Уни ўрганишга икка дақиқа вақт етади. Ваҳоланки у тўғрида юзларча саҳифалар, китоблар, балки-да жилдлар қораланган ва мазҳаблар ихтилофи баён қилинган. Бу жуда ажиб ҳолат. Ҳатто мен бу илмни "Таҳоратни (жарроҳлик йўли билан) ёриб кўриш илми" деб атайман.

Шубҳа йўқки, кичик жузъий масалаларнинг бунчалик катта майдонни эгаллаши асл ва катта масалалар ҳисобига бўлади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръон билан қандай муомала қиламиз?" китобидан

@MubashshirAhmad
Аъробий тили сўконғич ва сўзи уятсиз бир одамни кўриб, деди: "Аллоҳ одамларнинг авратини оёқлари орасида қилган бўлса, сеникини жағларинг орасида қилибди. Энди уни сукут билан яшир!".

@MubashshirAhmad
Устозни хорлаётган миллат. Ким ечим беради?

«Абадият ҳақида ўйлар» кўрсатуви

Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/LyxDrV4Mm_4

©️Azon Global
Холис ақида эгаси ўз эътиқодига нусрат унинг қўли билан етадими, ё бошқанинг қўли биланми, фарқ этмайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
#Шошилинч
Музокараларда ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги Миср ва Қатар таклифини қабул қилди.

Манба: Ал-жазира.

@MubashshirAhmad