MUOZ IBN JABAL MASJIDI 🕌 | Rasmiy
482 subscribers
315 photos
168 videos
709 links
📍Xorazm viloyati, Urganch tumani "Muoz ibn Jabal" masjidi 🕌 rasmiy telegram kanali.

✔️Telegram guruhimizga qo'shiling: @muoz_ibn_jabal_masjidi
Download Telegram
ИККИ ҲАЙИТ ОРАСИДА ТЎЙ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#никоҳ #ҳайит

883-CАВОЛ: Уйланмоқчиман. Рамазондан кейин тўй қилмоқчи эдик, аммо уйимиздагилар икки ҳайит орасида тўй қилиб бўлмайди деб тўйни қурбон ҳайитидан кейинга суришмоқчи. Уларга буни нотўғри эканини қандай тушунтирсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда бундай тушунча, бундай эътиқод нотўғри ҳисобланади. Икки ҳайит орасида тўй қилсак, бирор мусибат бўлади деган ўй билан тўйни кечиктириш катта хатодир. Агар бу шаръан тўғри бўлганида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам энг севимли аёллари Оиша разияллоҳу анҳуга Шаввол ойи (икки ҳайит орасидаги ой)да уйланмас эдилар. Қолаверса, Оиша онамизнинг ўзлари никоҳлари бу ойда бўлганини фахр билан айтганлар ва ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар.

عن عاشئة رضي الله عنها قالت تزوَّجَني النَّبيُّ صلَّى اللَّهُ علَيهِ وسلَّمَ في شوَّالٍ وبنَى بي في شوَّالٍ، فأيُّ نسائِهِ كانَ أحظَى عندَهُ منِّي، وَكانت عائشةُ تستحبُّ أن تُدْخِلَ نساءَها في شوَّالٍ رواه مسلم

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаввол ойида мени ўз никоҳларига олдилар, Шавволда мен билан бирга яшашни бошладилар, у Зотнинг қай аёллари мендан кўра насибалироқ, дер эдилар. Ўз қариндош аёлларининг тўйи Шавволда бўлишини мустаҳаб санар эдилар. Имом Муслим ривояти.

Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўришининг сабаби араблар жоҳилият даврида айнан шу ойда уйланишни ёмон кўришар эди. Чунки, улар бу ойни хосиятсиз деб шумланишар эди. Шунга ҳам Оиша разияллоҳу анҳо бу эътиқодни одамлардан тўлалигича ўчириб ташлашни хоҳлаб Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам у онамизга шу ойда уйланганини далил қилдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


@MUOZIBNJABAL_UZ