Muslim👳‍♀ va Muslimalar🧕 uchun status 🔖 Xadis 📙 Aforizmlar 🔖
45 subscribers
20.3K photos
459 videos
1 file
6.23K links
Download Telegram
🕊️Тиканига эмас, гулига боқинг!

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди".

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган.
🍁... Аллохим сени эсламай утказган онларимиз учун, сенга истихфор айтамиз.бизларни авф эт.Калбларимизни Иймон нури билан мунаввар килгин..
🍃... Ким насибасини Сабр билан кутса.
Аллох унга энг гузалини, энг хайирлисини насиб этар.
🍃ИН ША АЛЛАХ🍃
🌱🌹Очиқ кийинган қизга очиқ хат

Худо кўнгилда бўлса бўлди, ҳаммаси одамнинг ўзига боғлиқ, дейдиган қиз, мени маъзур тутинг, сизга ёқмайдиган мавзуда ёзмоқчиман. Очиқ оёқларим, сонларим ва кўкракларимга эркакларнинг ҳирс билан қараши учун бундай кийинмайман, шунчаки, ўзим хоҳлаган усулда кийингим, гўзал кўрингим келади, одамларнинг менга эътибор қилишларини истайман, қабилида фикрларсиз эҳтимол. Ёки бўлмаса, сенга нима, кийинишим ёқмаётган бўлса қарама, тамом, дерсиз. Нима деб ўйлаш, қандай йўл тутиш сизнинг ихтиёрингиз. Шукурки, Худо қалбимга бир томчи иймонни солиб қўйган, сиз кабилар пайдо бўлиши билан юзимни четга бура оламан ва шу заҳотиёқ кўз зиносидан сақланганимнинг мукофоти — иймон лаззатини туяман. Сиз эса гўёки шарпа, кўланкага айланасиз мен учун. Менга сизнинг тақдирингиз, оқибатингиз қизиқ эмас, қандай кийиниш кераклиги ҳақида маъруза ҳам ўқимайман. Сизнинг ўз ҳаётингиз, ўз қисматингиз бор, мен ҳам сиздан бошқача фикрлаб, буткул ўзга йўлдан кетавераман. Умид қиламанки, бизнинг йўллар ҳеч қачон туташмайди ва сиз билан юзма-юз суҳбатлашиш азобига дуч келмайман.
Фақат бир сабаб билангина ўтган йиллар давомида йиғилиб қолган гапларимни юзага чиқаришга қарор қилмоқдаман. Аёлларнинг очиқ кийиниши эркакларнинг саломатлигига ҳам, маънавий дунёси ва иймон-эътиқодига салбий таъсир кўрсатади. Очиқ аёлларнинг ўзлари ҳам бундан сира фойда кўрмайди. Бир гап билан айтганда, очиқ кийиниш фаҳш, мункар иш, катта гуноҳ. Сиз очиқ кийиниб бир гуноҳ, эркакларнинг кўз зиносига сабаб бўлиб икки гуноҳ қилаяпсиз. Мен (эҳтимол сиз ҳам) эътиқод қилган дин — исломда кимки бирор мункар иш қилинаётган вақтда қўлидан келса ҳам бундан одамларни қайтармаса, ўша жойга, яхшисигаям, ёмонигаям тирик вақтидаёқ бало келади, деб айтилган. Бу сўзларга ишонганим боис қўлимдан келган иш — ёзиш орқали сизни оғир оқибатдан огоҳлантираяпман ва ўзимни эса балодан қутқармоқчиман.
Сиз кабилар фитнасидан мўмин-мусулмон, ибо-ҳаёли йигит-эркакларни Худонинг Ўзи асрасин, ҳар қадамда тотилажак иймон лаззатидан, охиратдаги гўзал оқибатдан бебаҳра қолдирмасин!
🌱🌹 Йиглашимизга арзигулик ибра

Аллохнинг Расули саллоллоху алайхи вассаллам Молияи Кибтия онамиздан бир угил курдилар. Эллик ёшдан утган махалларда кувончлари ичларига сигмай кетди. Акикалар килдилар, хаммага дуолар килдилар, жудаям хурсанд булдилар. Етти кунлик булганида угилларига Иброхим деб исм куйдилар, етти кунлигида Акика килдилар. Углим Иброхимдек булсин, Халилуллохдек булсин деб ният килдилар. Мана шу угиллари беш олти ёшга кирганларида огир касал булиб колдилар. Ралулуллох саллоллоху алайхи вассалламни калбларига чирок ёкса ёришмасди, ранжиб колдилар, хужраларида факат дуода булиб Аллохдан шифо тиладилар. Шу онда угиллари югуриб чикиб колдилар, шундок хужрани деразасидан карасалар угиллари чопиб уйнаётган эканлар. Бир хурсанд булдилар, бир хурсанд булдилар,: - Алхамдулиллах, Субханаллох , Ё Раббий углим яхши булиб колди, дуоимни кабул килдинг, сенга беадад хамдлар булсин, - деб тургандилар. Шу пайт Жаброил алайхиссалом келиб колдилар. Вахий олиб келдилар, одатда Жаброил алайхиссалом бир аъробий куринишда келар эдилар, ёки хеч кимса курмас эди-ю, Расулуллохни бир юк босар эди шунда вахий келар эди, Аллохни хабари келар эди. Бу сафар Жаброил алайхиссалом келдилар-да Расулуллохнинг елкаларига бошларини куйиб йигладилар. Шунда Расулуллох алайхи солату вассаллам ; - Ё Жаброил нимага йиглаяпсиз? - Киёматни хабари келиб колдими? Жаброил алайхиссалом ; - Йук, Ё Расулоллох, киёматдан хабар келгани йук. – дедилар. – Углим тузалиб колди деб хурсанд буляпсиз, углингизни яхши курасиз. – дедилар. Расулуллох саллоллоху алайхи вассаллам; - Ё Жаброил, углимни хакикатдан жуда яхши кураман, жудаям углимга мухаббатим баланд. – дедилар. Жаброил алайхиссалом яна йигладилар. - Ё Расулоллох мен билан бирга ким келганини биласизми? - Ким келди Ё Жаброил, - Азроил алайхиссалам келдилар. Бугун углингизни рухи кабз килинади. «Ла яжмаъани мухаббатини фил колби вахид» - ( Битта калбда иккита мухаббат жамланмайди), ё умматни тангланг, ё углингизни тангланг. Расулуллохни бутун вужудлари калтираб кетди. Дуога кулларини очиб « Ё Раббий, кариган чогимда бу кандог имтихон булди.» - дедилар. - Эй Жаброил биродар, бу кандай имтихон булди, кандог имтихон… - йиглаб юбордилар. Шунда Жаброил алайхиссалом йиглаб туриб: - Ё Расулуллох, хамма фаришталарни дуога кулларини очиб куйдим.

Мен узим хам дуо киламан. Сизни кидган дуоингиз шубхасиз кабул килинади, келинг Аллохга дуо килайлик. Сиз оламдан утгунча шу углингиз туриб турсин, - дедилар. Расулуллох айтдилар-ки: - Йук, Эй Жаброил, мен углимни умрини сурашга келган пайгамбар эмасман. Менга ихтиёр берилса, мен умматимни танлар эдим. Аммо, сиз хам мен хам дуо килайлик-ки углимни урнига, Исломга хизмат киладиган фарзандларга, сахобаларга ухшаб, охирги замон умматимга углимга ухшаган шундай фарзандлар берса ажаб эмас. – деб йиглаб дуо килдилар. - Эй Жаброил, углим билан хайрлашиб олишга, вакт бериладими, ижозат берилармикин?, - дедилар. - Ё Расулуллох, Азроил алайхиссалом сизни ишорангизни кутяптилар, хаё киляптилар, уяляптил
ар. – дедилар Жаброил алайхиссалом. Расулуллох саллоллоху алайхи вассалам угиларини олдиларига чикиб карасалар, угиллари соглом уйнаб юрибдилар. Бир нечта сахоба болалар билан уйнаб уйнаб юрган экан, ёнгок уйнига ухшаган уйин. Карасалар , ичида энг чиройлиги узларини угиллари экан. Гузал хулкли, гузал сухбатлик, гул юзли угиллари Иброхим эди. Расулуллох узок угилларига тикилиб турдилар-да: - «Я курротал айн» (Эй кузимни кароси), бу ерга келинг, - дедилар. Угиллари югуриб келдилар. Угилларини бошларини силаб, багриларига босиб: - Углим, сиз сафарга кетадиган булиб колдингиз…, - дедилар. Угиллари хурсанд булиб: - Чиройли ва янги кийимларимни кийиб олайин. – дейдалар. Расулуллох йиглаб юбордилар: - Эй болам, сизга янги кийим керак булмайдиган, дуне керак булмайдиган жойга кетадиган булиб колдингиз. Уйга кириб бир мехмонни зиёрат килиб чикинг. – дедилар. Фахм – фаросатда Расулуллохни кони булганлари учун, фарзанд дархол тушундилар: - Ундай булса, мана бу ёнгокларни омонат олган эдим, бериб куяй, - дедилар угиллари. Бу гапни эшитиб Расулуллох баттар йиглаб юбордилар: - Ё Раббий, шундай омонатчи, шундай бир фаросатли углим бор эди, - дедилар. Угиллари бориб халиги ёнгокларни эгаларига топшириб, хар бири билан кул бериб хайрлашдилар. Худди катталардек, баъзи бирларини юзига юзларини куйиб, махкам багриларига босиб хайрлашдилар. Жаброил алайхиссалом жидамай йиглаб туриб: - Ё Расулуллох, Аллохга дуо килинг, Аллохга дуо килинг, - деб турибдилар. Расулуллох йиглаб угилларини тамоша килдилар. Хамма уртоклари билан хайрлашиб: - Я аби, (эй отажон) энди сиз бошланг, чунки сиз отанинг эхтироми хакида куп хадислар айтгансиз, сизни олдингизда кетсам беододбчилик булмасин, оркангиздан бораман.- дедилар Иброхим. Шунда яна Расулуллох: - Я Раббий, фаросатлик, такводор углим бор, сенга беадад хамду – санолар булсин. – дедилар. Угиллари йулда яна сахобалар хайрлашиб кетяптилар. Холатни курган сахобалар, Абу Бакр куриб хайрон колдилар. Нимага угиллари хамма билан хайрлашяпти?, нимага Расулуллох йиглаяптилар? хеч тушунишмайди. Уйга киришлари билан, бурчакда утирган Азроил алайхиссаломга угиллари Иброхимнинг кузлари тушди: - Мехмон деганингиз шуми, эй отажон. – дедилар. - Ха шу углим, - дедилар. - Отажон, бу мехмонга карасам, калтираб кетяпман, куркиб кетяпман, - дедилар. - Эй болам, бу мехмон шунака одамларни куркитадиган, отадан болани ажратадиган, кабристонни обод килиб, шахристонни барбод киладиган мехмон, - дедилар. Шу захоти угилларини бошларига огрик келиб, махкам бошларини ушлаб: - Я аби, (эй отажон) бошим каттик огриб кетяпти, - деб колдилар. Расулуллох утирдилар-да: - Келинг углим, бошингизни куйинг оёгимга, тиззаларига бошларини махкам куйиб, Эй Жаброил каердасиз? – дедилар. - Шу ердаман, Эй Расулуллох,- дедилар Жаброил алайхиссалом. - Азроилга айтинг, углимни жонини секин, охиста олсин. Углимни кийнамасин, Аллохга бердим аммо углимни кийнамасдан жонини олсин – дедилар Сарвари Олам. Жаброил алайхиссалом йиглаяптилар. Угилларини бир калтирок тутиб, Расулуллохга б
ир караб табассум килиб, бир кулдилар-да жон таслим килдилар…Расулуллох угилларини узлари ювдилар, узлари кафанладилар, узлари жаноза укидилар, узлари бориб кабрга жойладилар ва йиглаб юбордилар. Асхоблар холатни куриб:- Эй Расулуллох, узингиз кайтарган нарсани узингиз киласизми?, ахир йигламанглар дер эдингиз-ку. – дейишди. - Эй азизларим, булган вокеадан сизлар бехабарсизлар, бугун менинг бошимга тушган имтихон, инсонни бошига тушса токат килолмайди. Бугун Аллох учун умматимни ихтиёр килиб, углимни топширдим, - дедилар. – Агар углим сизларни углингиз булганда, хозир чопкиллаб уйнаб юрган булар эди, - дедилар. Хамма сахобалар йигладилар:- Эй Расулуллох, Ё мусибато, бундай мусибатга Аллох сизга сабр берсин, - дейишди барча асхоблар. Азизларим, хакикатан Расулуллох саллоллоху алайхи вассалам орзу килдилар-ки, мени углимни урнига, мени умматимдан углимни урнини босадиган угиллар чикади деб. Энди бир фикр килайлик-чи, биз шунака фарзандлар булиб боряпмизми? Эй Расулуллох саллоллоху алайхи вассалам углингизни биз учун фидо килган экансиз, биз шунга лойик фарзанд булдик деяпмизми? Ёки фарзандларимизни шунга лойик килиб тарбия киляпмизми? Мана сизни углингизни урнига номозхон, ибодатли угил олиб келдик деяпмизми? Ёки ичувчи, бенамоз бадбахт угил олиб келдик деяпмизми? Киёматда кайсинисини айтамиз, кайси юз билан, кайси дил Расулуллохни олдиларига борамиз. Аммо азизлар, Расулуллох саллоллоху алайхи вассалам шундай холатда хам бизни ихтиёр килдилар. Бизни ихтиёр килиб бу оламдан, бу имтихондан утиб кетдилар. Энди шундай холатда хам умматим, умматим, умматим деган зотни эшитганда «Алайхиссалом» деб куймаган уммат хакикатан Хор булиб колишга лойик булади. Шунинг учун хам азизларим, Пайгамбаримиз алайхисалату вассалламни номларини эшитсак, дархол саловат айтайлик. «Алайхиссалом» дейлик. «Саллоллоху алайхи вассаллам» дейлик. Хар куниайтайлик, фарзандларимизга ургатайлик бунга. Аллох хаммамизни уз панохида асрасин..!!!
[21:51, 02.01.2016] +7 747 726 7545 : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай бўлган эдилар:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзлари: "Намоз, намоз(га эхтиёт бўлингиз!) Қўл остингиздаги чўрилар ҳаққида Аллоҳдан қўрқингиз!", деган сўзлар бўлган эди.

***
Хулқлар ичида ёлғончиликни жуда ёмон кўрардилар.

***
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам учун энг суюмли амал оз бўлса ҳам давомли бўлгани эди.

***
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши, энг сахий ва энг шижоатли инсон эдилар.

***
Агар одамларга имомлик қилсалар намозни енгилроқ, ўзлари ёлғиз ўқисалар узунроқ ўқирдилар.

***
Агар ёнбошласалар ўнг қўлларини ўнг ёноқлари остига қўярдилар.

***
Агар қазои-ҳожат қилмоқчи бўлсалар, ерга пасламагунларича кийимларини кўтармасдилар.

***
Агар бирор бир хурсандчилик хабари етса, Аллоҳга шукр қилган ҳолда саждага йиқилардилар.

***
Агар бирон қавмдан хавф қилсалар: "Аллоҳим, уларнинг қаршисига биз Сени қўйгаймиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ беришингни сўраймиз", дердилар.

***
Агар уйларига кирсалар, тишларини мисвок
лардилар.

***
Агар бирон бир касални кўргани бориб ҳузурига кирсалар: "Ҳеч қиси йўқ, Аллоҳ хоҳласа гуноҳлардан покланасан", дердилар.

***
Агар бирор бир ёқтирган нарсаларини кўрсалар: "Аллоҳга ҳамду сано бўлсинким, Унинг неъмат-(тавфиқи) ила солиҳ амаллар баркамол бўлур", дердилар.

***
Агар маййитни дафн қилишдан фориғ бўлсалар, қабр олдида туриб: "Биродарингиз учун истиғфор айтингиз ва унга собитқадамликни сўрангиз, чунки у хозир сўралмоқда", дердилар.

***
Агар аҳли оилаларидан бирон киши бетоб бўлиб қолса, унга муаввизот ("Ихлос", "Фалақ", "Нос" суралари)ни ўқиб дам солардилар.

***
Агар оғриб қолсалар, муаввизотни ўқиб, ўзларига дам солар ва баданларини масҳ қилардилар.

***
Болалар ва аёлларга ўта меҳрибон эдилар.

***
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чимилдиқдаги келинчакдан ҳам ҳаёлироқ эдилар.

***
Энг кўп қиладиган дуолари: "Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшилик ва охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин!", деган дуо
🌱🌹Ҳадеб Дунёнинг ғамини ема Дунёнинг ғами Аллоҳникидир...!!
🌱🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азизлар, барчангизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар бир куни АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
🕊️Қуёш чиқиб ажалим яъна бир кунга яқинлашиб турган бўлса-ю, амалимдан дарак бўлмаса! Мен учун надомат чекишга арзийдиган бундан ортиқ фалокат йўқ.
🍁... Наберись терпения.

То, что сегодня ранит, завтра сделает сильнее.
🍃... Аллохим сени эсламай утказган онларимиз учун, сенга истихфор айтамиз.бизларни авф эт.Калбларимизни Иймон нури билан мунаввар килгин..
🍁... Кем бы ты ни был - будь лучше
🌱🌹Аллохим Кийин кунимизла сабрдан -
Яхши кунимизда Шукурдан айирмасин ...
🌱🌹ИНСОННИ ЮЗИ ЭМАС ,
🌺КАЛБИ ЧИРОЙЛИ БУ́ЛСИН ....