Muvaffaqiyat Kaliti 🔑
1.92K subscribers
1.37K photos
62 videos
10 files
1.78K links
KANALIMIZDA:
🔗Muvaffaqiyatga undovchi yo'llar;
🔗Mantiqiy va Aqliy IQ savol-javoblar;
🔗Aforizmlar va maqollar;
🔗Foydali maslahatlar;
🔗Biznes g'oyalar, hisob-kitob, boshqaruv;

Success key Ключ успеха


Reklama: @well2all
Download Telegram
#Ишчанликка_алоқаси_йўқ

Шу кунларда айрим давлат ташкилотларда янги хизмат машиналар олингани хақида турли маълумотлар ўқияпмиз. Олдин хам ўқиганмиз лекин бу сафаргисини жуда кўп эътирозларга сабаб бўлмоқда, Чунки "Меҳр дафтари" жамғармаси маблағлар ҳисобидан сотиб олинаётганлиги эътирозларга сабаб бўлмоқда. Одатда бундай жамғармалардаги маблағлар етим-есир, имконияти чекланган инсонларга, кам таъминланган, боқувчиси йўқларга ва шунга ўхшаш моддий мухтож оилаларга мўлжалланган бўлади.

Фарзандим нуфузли университетда ўқийди. У ердаги устозларнинг ойликлари 5000 АҚШ доллари ва ундан юқори экан. Қизиғи уларнинг айримларида автоуловлари йўқ бўлиб, оддий метрода хамма қатори ишга қатнашар экан. Уларнинг касбий фаолиятларидаги ИШЧАНЛИККА автоуловларнинг маркаси у ёқда турсин хатто автоуловни бўлмаслиги умуман таъсир қилмас экан.

Энди постдаги расмга диққатимизни қаратамиз. Журналистлар фото "ўлжасига" мухрланган йиртиқ пайпоқдаги қахрамоннинг исми жаноб Пол Вулфовиц. Жаноб Пол Вулфовиц Жахон Банкининг рахбари хисобланади. 2007 йили Туркия масжидларининг бирига ташриф чоғида оёқ кийимни ечишда ушбу расм мухрланиб қолган. Кўриниб турибдики хатто йиртиқ пайпоқда бўлсангиз хам бутун жахон банкини бошқарувчи рахбари хам бўлишингиз мумкин экан. Бу холатлар ИШЧАНЛИККА умуман алоқаси йўқ.

Хулоса ўрнида бир нарса айтмоқчиман. Агар шахсий мулкингиз бўлса омадингизни берсин янада янгисини, замонавийсини сотиб олаверинг. Лекин давлатни(бу халқники хисобланади) мулки бўладиган бўлса ўз ўрнида ва жойида ишлатишингизга тўғри келади. Хаммага кўз-кўз қилишингиз шарт эмас. Чунки ИШЧАНЛИК Сизга боғлиқ Автоуловингизни маркасига умуман дахли йўқ..

(с)Қурбон Камол