BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
93 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАФТА_ДАВОМИДАГИ_ЛАВҲАЛАР
17.06.2021йил
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ

ҲОКИМ ВА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

Боғот тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг навбатдаги қабулини ўтказилди.
Бугун 17.06.2021 йил куни бўлиб ўтган қабулда 51 нафар фуқаролар турли хилдаги масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, йўл, тоза ва оқава сув ўтказилишида, имтиёзли кредит масаласида, ишга жойлашиш ҳамда моддий тарафдан қўллаб- қувватланиш масалалари бўйича мурожаат қилишди.
Энг эътиборлиси, кўтарилаётган ҳар бир масала туман ҳокими томонидан алоҳида назоратга олиб борилди. Бунинг натижасида фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида мухокама этилиб, 17 та мурожаатга шу жойнинг ўзида ечим топилди.
Қабул давомида муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан туман ҳокими Шавкат Яхшибаев томонидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.


@bogottumanihokimligikanali
#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ
#МЕДИА_РЕЖА_АСОСИДА

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят АОКА билан ҳамкорликда тасдиқланган медиа- режага асосан Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати ва 2- сектор раҳбари, туман прокурори А.Рузметов билан «Ҳудудда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар» мавзусида тадбиркорлар билан
очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқот Боғот тумани Абу Райҳон Беруний маҳалласи Феруз кўчасида жойлашган Давлат хизматлари биносида бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда 2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси А.Рузметов тадбиркорларни янги қонун ва қарорлар билан таништирди ва тадбиркорларни қийнаётган саволларига жавоблар берди. Очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари фаол иштирок этдилар.

@bogottumanihokimligikanali