BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
93 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#ХУШХАБАР
#ТАДБИРКОРЛАР_ЮТУҒИ

«ТАШАББУС- 2021» КЎРИК- ТАНЛОВИНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

БОҒОТ ТУМАНИ САНОАТ СОҲАСИДА ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ

Бугун 09.06.2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида анъанавий тарзда ҳар йили ўтказилиб келинаётган «Ташаббус-2021» кўрик танловининг Хоразм вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 800 нафардан ортиқ тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этиб, улардан 63 нафари вилоят босқичига йўлланма олган эдилар. Бугун Урганч шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган тадбирда танловнинг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Танлов якунига кўра, «Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори» йўналиши бўйича Боғот туманидаги «PERFEKT LOGISTIC» МЧЖ раҳбари Ҳамдам Худойназаров ғолиб деб топилди. Танлов ғолиблари вилоят ҳокимлиги томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев ғолибликни қўлга киритган тадбиркорни табриклаб, эришилган ютуқлар ҳақида суҳбатлашди ҳамда республикада янада юқори натижалар кўрсатишларида муваффақиятлар тилади.
Жорий йилнинг 12- 13 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган »Ташаббус -2021» Республика танловига йўлланма олган боғотлик шижоатли ва фидойи, меҳнатсевар тадбиркоримизга омад ҳамроҳ бўлсин ва ғолиблик сизга бардавом бўлсин, деймиз.

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

БОҒОТЛИК ҚИЗЛАР ИЧИДА ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА

🚴‍♀️ Боғотлик яна бир ғолибамиз Султанбаева Сарвиноз билан танишинг!

🔰 "Ёшлар ойлиги" доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган веломарафон мусобақасининг Республика босқичида Боғот тумани «Қалажиққалъа» маҳалласида жойлашган 14- сон мактабнинг битирувчиси Султанбаева Сарвиноз фахрли 1-ўринни эгаллади!

🏆 Ғалаба барчага муборак бўлсин!

30 ИЮНЬ - «ЁШЛАР КУНИ» БИЛАН БАРЧА ЁШЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

«Ёшлар ойлиги» давом этади.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
#ХУШХАБАР

ХУШХАБАРЛАР КЕЛАВЕРСИН БОҒОТДАН

Азиз боғотликлар!

Яна бир хушхабар муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғига биноан Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич «МАЪНАВИЙ -МАЪРИФИЙ ИШЛАР АЪЛОЧИСИ» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев бу йил 54 баҳорни қарши олди. Шу йиллар давомида халққа қилган ҳалол меҳнатлари қадр топгани, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қўшган ҳиссаси учун жонкуяр, тиришқоқ, изланувчан ва фидойи инсон, Президентимиз қарорларининг ислоҳотчиси Шавкат Қурамбаевични Боғотликлар ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этадилар.

Боғот тумани ҳокимлиги жамоаси бутун Хоразм вилояти бўйича эътироф этилиб, Шавкат Қурамбаевичнинг кўксига тақилган унвонни катта шараф ва масъулият деб билади ҳамда кунни тунга улаб юрт ободлиги йўлида ҳалол хизмат қилаётган туман ҳокимига камарбаста бўлади.

МЕҲНАТЛАР ҚАДР ТОПАЁТГАН ЮРТИМИЗГА КЎЗ ТЕГМАСИН!!!

Боғот тумани ҳокимлиги
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#ХУШХАБАР
#ТАЪЛИМДАГИ_ИСЛОҲОТЛАР_САМАРАСИ
#ҲОКИМ_ВА_МАКТАБ

БУГУН БОҒОТ ТУМАНИДАГИ ЭНГ КУЧЛИ УСТОЗЛАР МОБИЛ ГУРУҲИ ТРЕНЕРЛАРИГА ТУМАН ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВНИНГ ТАШАККУРНОМАСИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Бугун Боғот тумани Халқ таълими тизими учун байрамона кун бўлди, десак муболаға бўлмайди.

АЗИЗ УСТОЗЛАР!

СИЗГА ТАЪЗИМ, СИЗГА ЭҲТИРОМ!

ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАРИНГИЗ БАРДАВОМ БЎЛСИН!
@bogottumanihokimligikanali