BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
94 subscribers
1.05K photos
101 videos
135 links
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
Download Telegram
#ГАЛА_КОНЦЕРТ
#БОҒОТ
Юртимиз, хусусан вилоятимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотларни аҳолининг барча қатламларига етказиш, маҳалла ва қишлоқларда маданий -маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини «маҳаллабай» тарзда ташкил этиш мақсадида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда. Эл севган санъаткорлар, таниқли шоир ва ёзувчилардан иборат тарғибот гуруҳи туман ҳокимлиги олдида юқори кайфиятда кутиб олинди. Маданий- маърифий тадбир кўпчиликка манзур бўлди. Тадбирда Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси Севара Ҳамроқулова, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлатмусиқали театри актёри Қобил Умиров, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Зикрилла Неъмат ҳамда Дилшод Ражаблар, Хоразмлик хушовоз хонандалар Дониёр Бектурдиев, Ортиқ Рўзибоевлар ва Боғотлик энг хушовоз хонандалар иштирок этиб юртдошларимиз кайфиятини кўтардилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.