🇺🇿 Наманган Ҳақиқати
9 subscribers
80 photos
111 videos
1 file
74 links
Download Telegram
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманган Саховат иши бўйича қўйилаётган айблардан бири масаласида.

Фондга қўйилаётган айблардан бири қурилиш ишлари ҳужжатлари масаласи.

Адлиянинг фондни ёпишга асос сифатида келтирилаётган сабабларидан бири қурилиш ҳужжатлари тўлиқ қилинмаган.

Нега бундай қилинди?

Аслида фонд қурилиш бошланишида аввал ҳужжатларни тўлиқ тайёрлашни мақсад қилишган.
Шу ҳаракатлар билан юришганида, қурилиш учун катлаван ковлаш жараёнида қурилиш майдонига Наманган шаҳри, Давлатабод тумани(132 та уй қурилган ҳудуд) ҳокими Анваржон Тожимирзаев тумандаги мутасадди раҳбарлар билан ташриф буюрган.

Фондга хайрли ишларда омад тилаб, ҳокимлик қандай ёрдам бериши мумкинлиги сўраган.

Фонд раҳбарлари қурилиш ҳужжатлари расмийлаштиришда йўл -йўриқ кўрсатишни сўрашган. Ҳоким шу жойда бўлган тегишли раҳбарларга(архитектура бўлими, қурилиш назорати бўлими) қонуний тарзда ёрдам бериш топшириғини берган.

Шу билан фонд раҳбарияти "ҳоким топшириқ берди, демак ҳужжатларга ёрдам беришади" деган хаёлда қурилишни бошлаб юборишган.

Қурилиш сифацизмиди?

Асло!
Ҳозир хоҳ Ўзбекистондан, хоҳ чет элдан хоҳлаган экспертни олиб келинг, Наманган вилоятида мустаҳкамлик ва сифат бўйича ҳеч бир бино бу уйлардан устун эмас. Сабаби ҳадисга мувофиқ энг яхши материаллардан уй қурилган. Ҳатто бетондаги цемент миқдори ва зичлиги нормадан анча юқори чиққан.

Фондни айби ҳудудий раҳбар, Президентни вакили бўлмиш туман ҳокимига ишониб, ҳужжатлар масаласида бироз эътиборсиз бўлгани.

Нега бу масала ҳозир кўтариляпти, кимга керак бу масалани ҳозир кўтарилиши?

Қурилиш жараёни то катлаван ковлашдан, дастлабки 24 та хонадон топширилгунга қадар ҳар кунги ишлар онлайн ҳисобот шаклида бериб борилган. Нега техник ишларда камчилик бўлса, катлаван ковланганда, бетон қуйилганда, девор урилганда, томи ёпилганда, шувоқ қилинганда эмас, уйла битай деганда уйни сифатсиз эканини билиб қолишди?

Нега?

Саволлар кўп, лекин аниқ, тайинли бир жавоб йўқ.

Умид қиламиз, адолатли суд етимлар ҳаққи етимларда қолиши учун қарор чиқаради.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда шаҳар ҳокими "Лола" жаҳон бозоридаги автоэҳтиётқисмлари сотилаётган 100 дан ортиқ расталарни 1 кун ичида бузиб ташлашни, акс ҳолда "чора кўрилиши" ҳақида огоҳлантирган.

Наманган шаҳридаги "Лола" жаҳон бозорида фаолият юритаётган бир неча юзлаб тадбиркорлар шаҳар ҳокимининг 1 кундаёқ бозорни бўшатиб қўйиш талабидан норози бўлишмоқда. (Давоми)
👇👇👇
Батафсил 👉 https://youtu.be/JJsq9O6yJxw

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманганда шаҳар ҳокими "Лола" жаҳон бозоридаги автоэҳтиётқисмлари сотилаётган 100 дан ортиқ расталарни 1 кун ичида бузиб ташлашни, акс ҳолда "чора кўрилиши" ҳақида огоҳлантирган.

Наманган шаҳридаги "Лола" жаҳон бозорида фаолият юритаётган бир неча юзлаб тадбиркорлар шаҳар ҳокимининг 1 кундаёқ бозорни бўшатиб қўйиш талабидан норози бўлишмоқда.

15-июнь куни, кеч соат 18⁰⁰лар чамаси Наманган шаҳар ҳокими Жамалов Ғофир Орибжанович бозорга келиб, расталарда савдо қилаётган 100 дан ортиқ автоэҳтиёт қисмлари билан савдо қилаётган тадбиркорларга, шунингдек яна 150 дан ортиқ автошина ва автомотор эҳтиёт қисмлари билан савдо қилаётган тадбиркорларга бозор ҳудудидаги савдо расталарини бузишларига 1 сутка вақт берилишини, акс ҳолда ҳаммаси бузиб, олиб чиқиб ташланишини айтиб, муддат қўйиб кетган.
Бундан тадбиркорлар норози. Улар ишлаётган жойга замонавий расталар қурилиши айтилмоқда. Лекин у жойлар қуриб битирилгунча тадбиркорларга вақтинчалик жой ажратилмаган. Тадбиркорларга шаҳардан 7-8 км масофада қурилган хусусий бозорга бориб ишлаш тавсия этилмоқда, тадбиркорлар бундан норози.

Ҳозирги кунда иш топиш муаммо бўлаётган бир вақтда 100 лаб фуқароларни ишсизлар сафига қўшилишига сабабчи бўлиш қанчалик тўғри?

Бозор раҳбарияти билдиришича расталар бузилишига сабаб янги, замонавий расталар қуриш(лекин бу ҳақда аниқ бир таклиф, сана тадбиркорларга айтилмаган), бу яхши ғоя, лекин унгача тадбиркорлар қаерда савдо қилади?
Уларга вақтинчалик жой қилиб бериш мумкин эмасми?

Ундан ташқари бу ерда янги қуриладиган савдо майдонларидан ҳозир ишлаётган тадбиркорлар жой олишлари кафолатланганми?
Ёки мижоз ўрганган, тайёр жойга янги дўконлар қуриб, қимматроққа бошқа тадбиркорларга беришмикан мақсад?

Бозор раҳбарияти ҳозирги ишлаётганларга берилишига кафолат берди, шунингдек замонавий кўринишдаги расталарни 1 кундаёқ қура олишини айтди.
Кутамиз.
Шаҳар ҳокимлиги билан боғланиш самараси бўлгани сабабли ҳозирча фақат тадбиркорлар ва бозор маъмурияти муносабатларини эълон қиламиз.

Муаммоларни тадбиркорлар тилидан эшитамиз.

Батафсил 👉
https://youtu.be/JJsq9O6yJxw

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сал аввал Намангандаги "Лола" жаҳон бозоридаги бузилишлар ҳақида журналистик суриштирув эълон қилган эдик. Шу ҳолатнинг тўлиқ видеоси.

Батафсил https://youtu.be/JJsq9O6yJxw

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намангандаги "Лола" жаҳон бозоридаги расталарда савдо қилувчи тадбиркорлар масаласи қандай якун топди?

16-июнь куни борганимизда бозор кенгаши раиси(бозорқўм) янги жойлар қурилса, шу ерда фаолият олиб бораётган тадбиркорларга берилишини айтганди. 17-июнь куни Наманган шаҳар ҳокими бозорга келиб, тадбиркорларга "жойни бўшатларинг" деган экан, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида яна 18-июнь куни бозорга бордик.

Тадбиркорлар бозор маъмурияти ва шаҳар ҳокимлигидан 2 масалада ёрдам сўрашди.

1. Агар ўзлари фаолият олиб борган ҳудудда яна авто эҳтиёт қисмлари савдо дўконлари қурилса, ўзларига шу жойдан жой берилишига ёзма кафолат берилиши.
2. Янги савдо дўконлари битгунича бозор ҳудудида савдо қилиб туриш масаласи.


Биринчи масала, ёзма кафолат масаласи, иншаАллаҳ ҳал бўлди, душанба куни бозор раҳбарияти рўйхат асосида кафолат берадиган бўлди.
Иккинчи масала, савдо дўконлари битгунича бозор ҳудудида савдо қилиб туриш масаласи ҳозирча очиқ қолди.

Батафсил 👉 https://youtu.be/IVxoQCxKl9E

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманган шаҳри ҳокими йўлларни асфальт қилиш учун фуқароларга шарт қўйган.

Наманган шаҳри Шаршара МФЙ дан мурожаат тушди.
Унда айтилишича шаҳардаги мфйлардан бирини асфальт қилиб бериш ҳақидаги фуқаролар мурожаатига шаҳар ҳокими Жамолов Ғофир Орибжанович аввал кўча деворларини "травертин" қилиб таъмирланглар, бундай абгор кўчага асфальт ярашмайди деб жавоб қайтарган. Маҳалладагиларни аксарини моддий ҳолати яхши эмас, кўча деворларини қимматбаҳо "травертин" қилиш ҳаммани ҳам қўлидан келмайди.

Аввалроқ айни ҳоким маҳаллага боғча қурилса, асфальт қилдириб бераман деб ваъда берган, лекин 75-сонли мактабгача таълим муассасаси очилганига 4 ой бўлган бўлсада, ҳалигача ваъда бажарилмаган.

Аслида, қонунчиликда, мурожаатни ҳал қилиб бериш учун ҳокимларда қандайдир шарт қўйиш ваколати борми?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Muxbir Daliev
Айтишларича, Намангандаги газ заправкаларни нархини наманганлик Қудратбой белгилар экан.

Ҳақиқатдан ҳам шунақами? 🧐

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
Forwarded from Muxbir Daliev
"Наманган да метан газ 2800 сум, андижонда 1900 -2300 сум, бу вообще виждонсизлик."

П/С: Айтишларича Қудратбой метан газ нархини белгилар экан. Халқни қийнамасин. Таниганлар бўлса форвард қиворилар шу постни.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
Forwarded from Kompromatuzb
Ҳокимнинг ўғли Муҳаммадаминга қизингни берсанг, тамом - метанни нархини оширасан деганими?

Наманганда бир ажойиб ишлар бошланган, метанни нархини танқид қилишса ҳам на ҳокимлик ва на "заправкалар қироли" пинагини ҳам бузмади. Демак, биз уларни сал уйғотадиган компроматлардан улашашимиз керак-га ўхшайди. Шундай қиламиз ҳам. Тўйларни видеосини ҳам улашамиз керак бўлса, халқ бир томоша қилсин қаҳрамонларни.

@kompromatuzb
Forwarded from Muxbir Daliev
Наманганда қурилган ушбу ҳашаматли жоме масжиди Қудратбойники.

Буни етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган наманганликлар жуда яхши билишади.

Масжид қурса яхши. Буни қўллаб- қувватлаймиз. Бироқ масжид Қудратбойнинг отаси шарафига қурилиб унинг номига берилган.

Менимча мустақил Ўзбекистонда ўз отаси номига рухсат олиб масжид қурган крутой бой бу ягона Қудратбой бўлса керак.

Шунақа бизда рухсат берса ном бериш бўйича ҳам пойга ўйнаб қўядиган бойлар чиқади.

Бойларни кўпайгани яхши аммо алоҳида имтиёз олиши яхши эмас.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
Forwarded from Muxbir Daliev
Метан нархи Наманганда нега 2800 сўм деб бонг урсак бугундан Республиканинг барча ҳудудларида метан газ 2800 сўм бўлганлигини айтишмоқда.

Бой куч экан. Сездирворди. Мана сенга деб ҳамма жойни нархини кўтариб қўйди.

Бу ҳақида мурожаатлар бўлса қабул қиламиз.

Каналга уланинг: https://t.me/muxbir1
Forwarded from Olimjon Haydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда канализация аҳоли фойдаланаётган сув ҳавзасига оқиб ётибди.

Наманган вилояти Наманган тумани Қўрғонча маҳалласи(шаҳарга 4 км масофа)дан мурожаат келди.

Унда айтилишича шаҳардан келаётган оқава канализацияси носозлик сабаб яшаш ҳудудида, шундоқ 2-сонли мактаб ёнидан канализация чиқиндиси ташама сувлар йиғилиб, кейин катта сойга, у ердан Норин дарёсига қуйиладиган сув ҳавзасига оқиб ётибди.

Энди тасаввур қилаверинг, бу канализация ичида нималар бор.
Юқумли касалликлар, Спид касалликлари, бошқа юқумли касалликлар чиқиндилари, турли хил нажаслар, ахлатлар, хуллас қандай ифлос нарса бўлса, ҳаммаси бор.

Бу жойни таъмирлашга уриниш бўлган, лекин босим юқорилиги сабаб таъмирлангач, яна очилиб кетиб, оқиб ётибди.

Маҳаллий аҳоли бадбўй ҳиддан, канализация чиқиндиларидан безор бўлиб, мутасаддиларга кўп бора мурожаат қилишган, ҳозирча натижа йўқ.

Кеч тушиши билан бу ердан чиққан бадбўй ҳидга чидаб бўлмайди.

Наманган туман, вилоят ҳокимлиги вазиятга эътибор қаратиб, аҳоли муаммоси ҳал бўлишида ёрдам беришади деган умиддамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Olimjon Haydarov
Наманганда мактаб ўқувчиларидан светофор ўрнатиш мақсадида мажбур пул йиғилмоқда(ми?)

Наманган вилояти Норин тумани Чангитма МФЙда жойлашган 39-мактаб маъмурияти мактаб йўл бўйида бўлгани боис, йўл бўйига светофор ўрнатиш учун барча ўқувчилардан 30 000 сўмда пул йиғишмоқда экан. Жами керакли маблағ 50 млн сўм дейишибди.

Қачондан бери ҳудудий ҳокимлик, ИИБ қилиши керак бўлган ишга аҳоли, хусусан мактаб ўқувчиларидан пул йиғилмоқда?

Ҳокимлар миниши учун машина зарур бўлса, бюджетни пулидан шақиллатиб бир неча юз миллион сарфлаб юборишади, мактаб учун светофор керак бўлса ё опен бютжетга қўйилади, ёки ўқувчилардан "ихтиёрий" йиғилади, ёки маҳаллий тадбиркорлар бўйнига илинади.

Кимдир айтиши мумкин, 30 000 нима бўлибди, бир пиёла чойни пули деб. Бу фикр хато. Гап пулни миқдорида эмас, хато ишлаётган тизимда. Ҳукумат солиқларни йиғиб оляпти, ер остки ва устки бойликларимизни идора қиляпти, шунга кўра халқ учун зарурий шароитларни яратиб беришга мажбур.

Зудлик билан бу вазиятни назоратга олиш, пул йиғишни тўхтатиш, зарурий светофорни туман ҳокимлиги ёки Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳисобидан ўрнатилиши зарур.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Forwarded from Қўрқма | ҚЎРҚМАЙМИЗ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 НАМАНГАНДА ҚУДРАТ ҚОНУНДАН КУЧЛИМИ?

Наманганлик Қудратбой вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовга қуда!

Буни ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари тасдиқлаган.

Вилоятдаги газзаправкалари монополистига яна битта заправка камлик қилибди.

Одамларни уйига тақаб қуришга вилоятда фақат Қудратбойни духи етади. Қолганларга шолпиллаб қолади.

@Qorqmaymiz