Бахт ва омадга йўл
123 subscribers
3.25K photos
1.33K videos
92 files
6.65K links
Психолог, Калбшунос, Бизнес Леди Тошпулатова Назокат. Мурожат учун: +998881523339 @Tashpulatova_Nazokat
Download Telegram
👒👒👒👒
Қалб гўзаллиги - бу ички гўзалликдир.
Қалб гўзаллиги ўз-ўзидан инсонни янада гўзаллаштиради.

Қалбни нималар гўзаллаштиради?

💖Хасад қилишни тўхтатинг.Хасад вақтни бекорга кетгазишдир. Хасад қилиш ўрнига, фақат ўз мақсадларингиз томон ҳаракат қилинг. Ҳаётингизга ижобий ўзгаришлар киритинг. Хасад сизни пастга олиб тушади, ҳавас эса юқорига кўтарилишингизга ёрдам беради.

💝Ўтмишдаги муаммо ва хафагарчиликларни унутинг. Утмишдаги хато ва камчиликлар, алам ва нафрат билан хозирги ширин бахтингизни бахтсизликка айлантирманг.

💖Кимларнидир ёмон кўрманг. Кечиришни ва кечиримли бўлишни ўрганинг. Бу бахтга етакловчи энг асосий йўлдир.

💝Ҳеч кимни айбламанг, жавобгарликни ўзингизга олишни ўрганинг. Сизнинг бахтли ёки бахтсизлигингиз учун, ўзингиздан бўлак ҳеч ким жавобгар эмас.

💖Миннатдор бўлинг.
Ҳар бир дақиқадан миннатдор бўлишни билинг. Миннатдорлик янада кўпроқ хурсандчиликлар сабабчисидир.
Ёдингизда бўлсин!
ҲАЁТ - бу мактаб, сиз бу мактабда уни тушуниб етиш учун яшайсиз!

https://t.me/NBAXTVAOMAD
БОРЛИҚ ҚОНУНЛАРИ

☝️Aёл эркакнинг аксидир!
Яратувчи аёлни ижод этганида, фаришталар хайрон қолдилар.

Сўнг унинг ихтиёри ила ундан сўрадилар:

-Уни нега гул каби гўзал яратдинг?
-Уни эрлар бир гул каби
авайласинлар.

Уни нега бунчалар мунис яратдинг?
-Одам болаларига оналик қилсин.

-Ва фаришталар яна сўрадилар:
- Унинг кўксини нега бунчалик меҳринг ила тўлдирдинг?
- Улар ер юзини меҳрга
тўлдирсинлар!

☝️Аёлинг сенинг аксинг
ҳисобланади, унга меҳр берсанг - меҳр оласан, беэътибор бўлсанг - сен ҳам унинг эътиборидан четда қоласан.

☝️Аёлингга тез-тез назар солиб тур, шундагина хатоларингни тушуниб етасан!

Аёл шундай хилқатки, унинг меҳри уммон каби чексиз, унинг сабри
тоғлар каби буюк, унинг қалби осмон каби мусаффо!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​​🔖 Сизга атрофингиздаги вазиятлар, инсонлар ёқмаяптими? 🤔

☝️🏼Демак ўзингизга ўзингиз ёқмаяпсиз.

💁‍♀💁‍♂Қаршимиздан чиққан ҳар бир инсон бизнинг аксимиздир.

🤦‍♀🤦Агар кўзгуга қарасангиз кимни кўрасиз?
Албатта ўзингизни.

💁‍♀Бир инсоннинг қайсидир ҳаракатлари сизни ғашингизга тегадими?

👇Демак сизнинг ичингизда ҳам шу феъл-атвор бор, кузатиб кўринг.

🙅‍♀🙅‍♂Сиз уни эмас аслида ўзингизни қабул қила олмайсиз.

🤷‍♀🤷‍♂Чунки ёнингиздаги ҳамма ҳам сиз сезган ва кўрган камчиликларни кўрмаган ва сезмаган бўлиб чиқади.

👯‍♂Бизда мавжуд ҳатти-ҳаракатларни қаршимиздаги инсон ўзимизга қайтариб акс эттириб бера олиш хусусиятига эга холос.

🧚🧚Ўзгаларни камчилигини ўзларига айтиб тўғирлатгандан кўра, ўзимизни шу ёқимсиз кўринишлардан холи қилиш осонроқ албатта.

😍😍Шундай экан ўзимизни боримизча қабул қилайлик, севайлик. Шундагина бошқа инсонларни ҳам сева оламиз ва меҳр бера оламиз.

https://t.me/NBAXTVAOMAD
🤯 Японлар инсоннинг чарчаганлик даражасини аниқловчи тест ишлаб чиқишибди:
1. Расм ҳаракатсиз турибди - чарчоқ йӯқ, ҳолатингиз яхши.
2. Секин айланяпти - психологик хиссий чарчоқ бор, санаторияда дам олишингиз, меҳнат таътилига чиқишингиз керак.
3. Фаол ҳаракатланяпти - психоз ва депрессия аломатлари мавжуд🧠

Сизда нима кӯринди?

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайkум!
Мехри дарё, забони ширин,
юзлари нурли, иймони бақувват
қадрли дилга яқинларим!
Бугунги жума айеми кун муборак!
Сизга ва яқинларингизга Аллохимнинг гўзал кунларини,
хайру барокотини, рахмини,
яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўқолмаслигини,
фарзандларингизни камолини кўриб юришликни,
энг аввало Аллохим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилаган холда
қалбимиздан чиқаётган
хар бир сўзимиз тилакларимиз сиз азизлар учундир!
Кун давомида аъло кайфият хамрохингиз бўлсин
юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин
Юртимизда хамиша тўйи-томошалар бўлишини тилаймиз !

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Мотивация
#ПсихологМаслаҳати

☝️Биз ўз ҳаётимиз давомида нимага ишонсак ва нимани кутсак ўшанга эришамиз: Ҳаёт гўзал эканига ишонсангиз - ҳаётингиз гўзаллашади.

✔️Агар, "Ҳаётда яшашни маъноси қолмади", - десангиз, ҳаётингиз ўз мазмунини йўқотади.

✔️Агар сиз, "тушкунлик ва ҳаёт синовларидан чиқиш йўли йўқ", - десангиз, у йўлни тополмайсиз.

☝️Сиз ўзингизга ишонсангиз, ҳар қандай қийинчиликлардан чиқиш йўлини топасиз ва у йўлни албатта кўра оласиз.

☝️Сиз ёмонликни кутсангиз у келмай қолмайди.

☝️Касалликдан қўрқсангиз - бемор бўласиз.

☝️Омадга ишонсангиз - уни яратасиз.

☝️Бахтни кутсангиз - у сиз томон йўлга чиқади.

😊 Шундай экан ҳамиша яхши нарсалар ҳақида ўйланг ва яхши нарсаларни кутиб яшанг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Уз хаётингизни узингиз хохлаётганингиздек яшанг 💫

Хар биримиз юкори салохиятга эгамиз ⭐️⭐️⭐️

Буни билиш учун, ички овозимизга кулок солишимиз, кейин эса унга амал килган холда йул тутишимиз керак 🙌

Бунинг учун хар кимдан катъийлик талаб килинади ⚠️

Бу дегани, сизни чалгитувчи омиллар: одамларнинг фикри, "ким нима, деб уйлар экан", деган уйларни четга суриб, узингиз мухим, деб билган йул билан юришингиз максадга мувофикдир!

Чунки шундагина, сиз бировни айбламасдан , хаётингизга булган жавобгарликни уз буйнингизга олиб, айнан " узингизни" хаётингиз билан яшайсиз, фалончини "маслахатлари" 🧐 билан эмас!

Айнан бугун интуициянгизни овозини эшитишга, у сизга нималар хакида "гапираётганига" эътибор беринг!

Кузларингизни юминг 👀 нафасингизни ростлаб, юрагингиз ❤️ уришини тингланг.

Узингизга керакли саволларни беринг, биринчи келган жавоб - калбингиз садоси булади 🙏💓

Телеграм каналимга обуна бўлинг
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
⛺️Хоопонопоно усули.

👨‍💻 Талаффузи бироз қийин бўлган бу усулни дастлаб гавайилик шаманлар талаффуз қилган. Бу сўз қисқача маъноси хатоларни тўғирлайман, тўғри йўлга тушаман маъносини билдиради.

☀️Сиз ушбу сехрли усул ёрдамида пул, бойлик, севги ва саломатлик топишингиз мумкин. Бу айни пайтда оддий ва ишончли усулдир.

☀️Энг мухими буни сидқидилдан амалга ошириш керак. Айнан шу метод ёрдамида жуда кўп миллардерлар ўз бахтини топишди. Сиз хам шу каналда ўқидингизми? Демак сиз хам ушбу сирдан воқиф бўлишга тайёрсиз.

🔖Асосан тўрт жумладан иборат бўлган коинотни харакатини осонлаштирувчи ва онг ости блокларини ечувчи сўзлар қуйидагилар

🎯 Мен Сени севаман!
🎯 Жуда афсусдаман.
🎯 Мени кечир!
🎯 Мен сендан миннатдорман!

👨‍💻 Бу сўзларни кимгадир айтиш керакми деган савол туғилади. Йўқ айнан кимгадир айтиш шарт эмас аммо айтгингиз келса тўхтатманг. Зеро коинот сиз айтмоқчи бўлган одам орқали бу сўзларни сиздан эшитмоқчи.

👨‍💻Бу сўзларни такрорланг. Енгил бўлгинунгизча. Енгил хис қилгунингизча. Сизни онгингиз остида жуда кўп тугунлар қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак шлаклар йиғилиб қолган. Айнан шу сўзлар ўша шлакларни тозалайди. Натижада сиз истаган ниятга эришиш учун коинот билан боғлана оласиз.

Натижаларни биргаликда тахлил қиламиз.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Бир хил йилни 75 йил яшаб куйиб, уни умр деб атаманг
Робин Шарма

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.
1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.
2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.
3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Имом Ибн Қоййим роҳимаҳуллох
https://t.me/NBAXTVAOMAD/
​СИЗ ЁЛҒИЗМИСИЗ, ҲAММAСИ ЗЕРИКAРЛИМИ, СЕВИЛИШНИ ИСТAЙСИЗМИ?

Ўзингизни севинг...

Сиз - ўзингиз учун энг яқин одамсиз.

Сиз - ўзингизни тўлиқ қабул
қила оладиган ягона одамсиз.

Сиз - ўзингизни шартсиз севадиган ягона одамсиз.

Сиз - барча ҳаёт синовларида, энг қийин вазиятларда ўзингиз билан қолган ягона одамсиз.

Сиз - ўзингиз ҳақингизда барча ҳақиқатни биладиган ягона одамсиз.

Сиз - Сизни ҳеч қачон ташлаб кетмайдиган ягона одамсиз.

Сиз - Сизга садоқатли бўла оладиган ягона одамсиз.

Сиз - атрофингиздаги энг керакли одамсиз. Лекин нима учун кўп йиллар давомида «бу одамни - ўзингизни» унутиб, охирги ўринга қўйиб келасиз.

Ўзингизни севинг. Шунда кимдандир севги кутишингиз ҳотиржамликка айлмаштирилинади.

ЎЗИНИ СЕВИШ - БУТУН БОРЛИҚНИ СЕВИШ.

БОРЛИҚ БИЗ ТAСAВВУР ҚИЛГAНИМИЗДAНДA ГЎЗAЛ!

Шеҳина: Шахноза Махсумова

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизига иш буюрибди она...

Одамни қалбини ларзага солган мавриза. Домла жуда ҳам оғир гапларни гапирибди...

♻️Бошқаларга ҳам юборинг!

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Руҳни кучайтирадиган медитацион машқни бажаришга тайёрмисиз.
Агар руҳингиз кучли бўлса ниятларингиз ижобат бўлиб кетаверади.

Руҳни 11та омил кучайтиради:
1.Шижоат кўрсатиш
2.Иффатли бўлмоқ
3.Хикмат излаш
4.Саховат
5.Севги Мухаббат
6.Жасорат
7.Кечиримлилик
8.Мамнуният
9.Миннадорчилик
10.Яхши тилак.
11.Мехирли бўлиш.

РУХНИ КУЧИНИ СУҒУРИБ ОЛАДИГАН НАРСА БУ:
1.Касаллик
2.Шикоят
3.Нафрат
3.Адоват
4.Ношукрлик
5.Зикналик
6.Кек саклаш
7.Ёмон кўриш.
8.Салбий ўй фикирлар.
9.Қўрқув
10.Бунда бир хикмат бор демасдан сабабларга аралашиб қолиш.
ҚЎРҚУВ
ИНСОННИ ТУЗАЛМАЙ ҚОЛИШИГА ВА МАҚСАДЛАРНИ АМАЛГА ОШМАЙ ҚОЛИШИГА САБАБ БУ РУҲ КУЧИНИ ПАСАЙИБ КЕТИШИДИР.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
#Hayrli_кун

Bugun vaqt bo‘lmaydi

Ertaga kuching bo‘lmaydi.

Ertadan keyin esa o‘zing bo‘lmaysan.

Hech narsani o‘ylama, hozir yasha!❤️

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КЎЗГУ.

Гўзалликни кўриш учун гўзал қалбли бўлишинг керак. Сен кўраётган атроф-олам аслида руҳингни кўринишидир.
Гина ва нафратни ўзида жамлаган қалб яхшиликни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!
Ҳасаддан ёнаётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!
Бировлар айбини, қабоҳатни қидирган қалб гўзал хислатларни қаердан кўра олсин?!
Гўзалликни кўриш учун покиза қалб билан қара. Бўлмаса қалбингда бино қилганинг қора деворингдан ўзга нарса кўринмайди кўзингга...

https://t.me/NBAXTVAOMAD
❤️КЎЗ ОЧИБ КЎРГАНИМ...

Менга жуда ҳам кўп қизлар, "қандай қилиб севимли инсонни учратиш мумкин? " деган савол билан мурожаат қилишади ❤️. Гўзалларим, сизларга бу борада визуализация (тасаввур этиш) ёрдам беради 👌🏻.
Бу исталган воқеликни яратишнинг энг самарали усулидир.

Бўлажак жуфтингизни тасаввур қилинг...унинг ташқи қиёфаси, қандай хусусиятларга эга эканлиги, сизга бўлган муносабати, уни учратганингизда қандай ҳиссиётларни бошингиздан кечиришингизни... барча-барчасини тасаввур қилинг 🥰.

Барча тасаввурларингизни дафтарингизга, телефонингизга ёки бирон-бир нарсага ёзиб қўйинг, қаерга ёзишингизнинг аҳамияти йўқ, асосийси, сизнинг ҳисларингиз: кутилган учрашувдаги ҳаяжонингиз, юракчангиз дукурлаб уриши...

⁉️Бажардингизми? Бўлди! Сизнинг ниятингиз амалга ошишга тайёр! Энди эса, агарда барчасини тўғри бажарган бўлсангиз, ўзингизни бўш тутиб, орзуингизни қўйиб юборишингиз мумкин 🦋! Тез орада сизни кутилмаган учрашув ҳайратга солади...

Сизга чексиз муҳаббат тилаб қоламан❤️!!!


Talia Halaba

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
🔺Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.

Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.

Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.

Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.

Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.

Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/
Қориндаги ёғларни жисмоний машқларсиз йўқотиш учун 8 тавсия.
Саломатлик учун фойдали экани билан ҳар доим ҳам жисмоний тарбия билан шуғулланиш ёддан кўтарилиши ёки айрим сабабларга кўра бажарилмаслиги мумкин. Бундай вақтда қандай озиш мумкин?
Сабзавот истеъмол қилинг.
Қориндаги ортиқча ёғдан халос бўлишни истасангиз, барра ёки парда пиширилган сабзавотлар истеъмол қилинг. Таркибидаги клетчатка ҳазм жараёни ва қондаги қанд миқдорининг меъёрда бўлиши учун фойдали бўлибгина қолмай, ошқозонни тўлдиради ва бунинг ҳисобига сиз камроқ истеъмол қиласиз.
Овқатланиш режимига риоя қилинг.
Қачон қорнингиз очганида ёки пала-партиш овқатлансангиз, бел соҳасида ёғ тўпланаверади. Бунда организм стрессни ҳис қилади ва энергияни сарфлашдан кўра уни захира қилишни маъқул билади. Бундан ташқари, вақтида тановул қилмагандан кейин йўл-йўлакай зарарли таом ва маҳсулотларни истеъмол қилишга тўғри келиши, бу эса саломатлик учун хавфли бўлиши мумкин.
Ҳар куни сутли маҳсулотларни истеъмол қилинг.
Қориндаги ёғнинг яна бир сабаби ичаклар фаол ишламаслиги бўлиши мумкин. Кўпинча бунга ҳазм жараёни ва метаболизмни яхшилайдиган фойдали бактериялар етишмаслиги сабаб бўлади. Фойдали бактерияларнинг кони эса сутли маҳсулотлар ҳисобланади ва шу сабаб ҳам уларни канда қилмаслик тавсия қилинади.
Смузи ва шарбатлардан воз кечинг.
Парҳезшунослар аллақачон шарбатларни фойдали ва зарарсиз, деб ҳисобламай қўйган. Смузи ва шарбатни мунтазам истеъмол қилиш юрак қон-томир касалликлари ва ички аъзоларда ёғ тўпланиши хавфини оширади. Олма, апельсин бутунлигича ейилганда фруктоза билан бирга, саломатлик учун фойдали бўлган клетчатка, смузи ёки шарбат ичилганда эса фақат шакар истеъмол қилинади.
Спиртли ичимлик истеъмол қилманг.
Спиртли ичимликлар таркибидаги калориялар семиришга сабаб бўлади. Шунингдек, унинг ҳатто оз миқдордаги истеъмолидан кейин ҳам моддалар алмашинуви секинлашади, ёғ энергияга айланмасдан, захира бўлиб тўпланади. Қолаверса, спиртли ичимлик қоринда ёғ тўпланишининг олдини олувчи ошқозон трактидаги фойдали бактерияларни йўқ қилади.
Кофеин миқдорини камайтиринг.
Қаҳва — сийдик ҳайдаш хусусиятига эга ва у қанча кўп истеъмол қилинса, организмда суюқлик ва туз шунча кам ушланиб қолади, деган фикр хато. Кофеинни меъёрдан кўп истеъмол қилиш организмнинг сувсизланиши, ҳазм тизимининг ёмонлашиши, бунинг оқибатида метаболизм бузилиши ва қорин чиқишига сабаб бўлади.
Соядан воз кечинг.
Соя дуккакларида семириш ва қорин шишига олиб келадиган кимёвий жиҳатдан эстроген гармонига ўхшаш бирикма бўлади. Шу сабабдан қайта ишланган, ферментланмаган соя — соя сути ва соя суви истеъмол қилишни камайтириш керак.
Уйқудан аввал ялпизли чой ичинг.
Ялпиз — ошқозон ичак трактининг тинчланишига ёрдам берадиган ва шишининг олдини оладиган табиий маҳсулот. Ялпизли чой уйқудан аввал ичилганда асаб тизимини тинчлантирибгина қолмай, қорин киришига ҳам таъсир кўрсатади.

https://t.me/NBAXTVAOMAD/