Nikah Misr
175 subscribers
42 photos
7 videos
4 links
Nikah in Egypt
(For all and foreigners)

For Questions: @Nikah_Misrbot

🌊Канал для всех живущих в Египте!

🌊Kanal Misrda yashovchi barcha uchun!

Bizga qo‘shiling!

Ulanish uchun linkni bosing👇
https://t.me/joinchat/PvJerxO7cv1mODg0
Download Telegram
ФИЛИППИНЛИК АЁЛ.

#ибратли

Ўлим яқинлашганини сезган, Саудиялик ота, ўғилларини чақириб, васият қила бошлади. Катта ўғлига айтдики:
- «Мени махфий уйланган, яна бир хотиним бор. У мусулмон ўлкаларининг бири, Филиппинда яшайди.
Ота ўғлига, аёлнинг манзилини бериб:
- «Мени унинг олдидаги қарзимни, ўташга шошилгин» деди.

Отанинг ўлимидан кейин, фарзандлар мерос учун, шаръий судга йиғилишди. Тўнғич фарзанд, отасининг васияти эсига тушиб, судяга, отасининг яна бир хотини борлигини, хабарини берди. Судя, бу хабардан кейин, мерос ишларини, у аёл келгунига қадар тўхтатди.

Кейин тўнғич ўғил, аёлни топиш учун, Филиппинга жўнаб кетди. Излаб излаб аёлнинг, уйини топди. Аёлнинг уйи, атрофидаги уйлардан кўра, кўримсизроқ эди. У эшикни қоқди. Унга ҳижобли ўранган аёл, эшикни очди. У ўзини таништирди.
Аёл:
- «Ҳа, мен отангизни хотини бўламан. Ва менга, эримнинг ўлганлиги ҳақидаги хабар келди. Аллоҳ уни раҳматига олсин» деди.

Ўғил аёлга, у билан бирга, меросни бўлишлик учун, Риёзга бориши кераклигини айтди. Сўнгра улар, сафар ҳозирлигини кўриб, Риёзга етиб келишди.

Мерос бўлинадиган маҳкамада аёл, 800 минг риёл (213 минг доллар), мерос олди.

Кейин аёл, тўнғич ўғилдан, уни Макка зиёратига элтишини сўради. Маккани зиёрат қилиб, Жидда аэропортидан, ўз ўлкасига жўнаб кетди.

Тўрт йилдан сўнг тўнғич ўғил, отасининг хотинини кўришга, Филиппинга келди. Манзилга етиб келганида, Аёлнинг уйи, на ичкариси ва на ташқарисида, ўзгаришни кўрмади. Уй биринчи келиб кўрган, ҳолатидек эди.

У аёлдан:
- «Меросдан олган пуллар, нима бўлди?, Нега уйларингизда, ҳеч нарса ўзгармабди?» деб сўради.

Аёл, бу ёққа келинг деб, уни шаҳар марказига олиб келди. Улар, улкан Ислом маркази биносига, яқинлашишди. У ердан талабаларнинг, Қуръон қироатлари ва бошқа диний илмлар олаётганлигининг, овозлари келиб турарди. Аёл бошингизни кўтаринг, бу марказнинг номига қаранг, деди. Ўғил, у ерда, отасининг исмини ўқиди.

Аёл:
- «Мен бу бинога Отангни исмини қўйдим ва буни ўзига совға қилдим. Токи, бу ердан унга, савоблар тўхтамай бориб турсин».

Тўнғич ўғил, кўз ёшларини тутиб, туролмади. Бино қиршисида туриб, йиғлади ва бу аёлнинг отасига бўлган муносабатидан, лол қолди.

У Риёзга қайтди. Ака укаларини тўплаб, бўлган ишларни айтиб, берди. Улар ҳам ўтириб, оталарига бориб турадиган, садақаи жория қилиш режаларини, туздилар. Бир кечада ўрталарида, 5 миллион риёл (1 млн. 344 минг доллар) жамладилар.

Бу аёл уларга, ўткинчи ҳаётдан кўра, боқий ҳаётни севиш кераклигига, намуна бўла олди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr