Nikah Misr
170 subscribers
42 photos
7 videos
4 links
Nikah in Egypt
(For all and foreigners)

For Questions: @Nikah_Misrbot

🌊Канал для всех живущих в Египте!

🌊Kanal Misrda yashovchi barcha uchun!

Bizga qo‘shiling!

Ulanish uchun linkni bosing👇
https://t.me/joinchat/PvJerxO7cv1mODg0
Download Telegram
#Кўпхотинлик

Ассалому алайкум! Яқин дўстим бугун менга ушбуни юборибди:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Умматимнинг энг яхшиси, хотини кўпроғидур!"

Бухорий ривояти 4681. (ўзгартирмасдан ёздим).
Мени тўғриси ишонгим келмади, лекин, ўзимча гумон қилмай, деб сизлардан сўрамоқчи эдим. Ушбу ҳадисга ишонса бўладими? (ушбу хабар телеграммдаги бир каналдан олинган экан).

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг гаплари.

عَنْ سَعِيدِ بْنِ جُبَيْرٍ قَالَ: قَالَ لِي ابْنُ عَبَّاسٍ: هَلْ تَزَوَّجْتَ؟ قُلْتُ: لَا. قَالَ: فَتَزَوَّجْ، فَإِنَّ خَيْرَ هَذِهِ الْأُمَّةِ أَكْثَرُهَا نِسَاءً. رواه البخاري

Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос менга: «Уйландингми?» деди. «Йўқ», дедим. «Уйлан, чунки бу умматнинг энг яхшиси аёллари кўп бўлганидир», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Ҳозирги кунда эркаклардан кўра, аёлларнинг кўплиги, инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Қолаверса, кўп эркаклар битта аёлини уддасидан ҳам чиқишолмаяпти. Шу ҳолатда 2 - 3та аёлни нон-нафақасини ўз жойида қилиб, иффатларини сақлашларига сабабчи бўлиб, улардан кўрилган фарзандларнинг тарбиясига машғул бўлса, ёки бева қолиб фарзандларининг тарбиясига қийналаётган аёлга уйланиб, уларни етимларини ўз қарамоғига олса ундай киши албатта яхши бўладида. Лекин бундан уйланиб, талоқ қилишга одатланган ёки эрга тегиб талоғини олишга одатланган, аёлу-эркаклар мустаснодир.

عن أبى موسى الأشعري قال: قال رسول اللّه صلّى اللّه عليه وسلّم: "تزوجوا ولا تطلقوا فإن اللّه لا يحب الذواقين والذواقات" رواه البزار في المسند

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уйланинглар ва талоқ қўйманглар. Албатта, Аллоҳ татиб кўриб, талоқ қилувчи эркак ва татиб кўриб талоғини олувчи аёлларни, яхши кўрмайди”
дедилар. Баззор ривояти. Бошқа бир ривоятда, ундайларга лаънат бўлиши айтилган. Валлоҳу аълам!

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr
#КЎПХОТИНЛИК
#КУНДОШЛИК

Турмуш ўртоғим билан, ҳаётимиз жуда бахтли эди. Аммо, бора-бора ишга кўп овора бўлиб, фарз ибодатлари билан, чекланиб қолдилар. Менга ҳам эътибор, бермай қўйдилар.
Оила ташвишидаги эркакка, панд-насиҳат асабни эгови сифатида, қаралади. Шу боис, ўйлаб ўтирмай, эримни уйлантириш пайига тушдим.

Танишлардан сўраб-суриштириб, номзодлардан бирини танладим.
Бу ҳақида арслонимга айтганимда, бироз ўйланиб:
- "Дунёга чалғидимми?" дедилар.
Мени дарров тушундилар.

Ўзимдан бир ёш кичик, бокирага уйлантирдим.
Шундан бошлаб, эримизда ўзгариш яққол сезилди. Ҳушкайфият ва серқувват бўлдилар. Ишларига улгурадиган, ҳотиржам тортдилар.
Икки рўзғор ташвишида қолди, дейсизми?
Йўқ, аксинча! Адолат қилишда, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда, янада серибодат бўлдилар.

Эрим:
"Аллоҳ ризқимизни кенг қилди. Цехда ишлар анча юрушиб, яна янги ишчилар олаябман" дедилар.
Кундошим ҳам, ақлли муслима бўлиб, чиқди.

Даставвал, уйни ижарага олдик. Ҳаммамиз биргаликда ишлаб, пул йиғиб, 6 ой ўтар - ўтмас бизга яқинроқ ердан, дугонамга 2 хонали уй олдик.
Эрим, дугонам қошига борар кун, мен учун нисбатан, дам олиш куни бўлади.
Тўйиб Қуръон ўқишим, кўпроқ саждада бўлишимга, имкон туғилади.

Мен кундошли аёлни, бу қадар ҳушу билан ибодат қилишини, асло ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Агар буни мингдан бир ҳушусини сезганимда, аллақачон эримни уйлантирган бўлардим.

Эримиз ишда бўлганида, дугонам билан "Telegram" орқали гаплашиб турамиз.
Эримиз орқали, бир-биримизга ҳадялар юборамиз.
Байрам кунлари, бир-биримизни зиёрат қиламиз.
Ойнинг икки кунида, барчамиз бирга шаҳарни сайр қиламиз.

Ҳаётимдан мамнунман. Эрим ҳалол насиба билан, бизни таомлантиради.
Иккимизга ҳам, ҳушмуомалада. Агар мен билан келишмовчилик бўлса, дугонам дарров бизни яраштиради. Акси бўлса, мен уларни яраштираман.

Кимлар тош отмади, дейсиз?
Бошида қийин бўлди. Аммо, Аллоҳга муҳаббат, барини осон қилди.
"Ажаб эмаски, сиз ёмон деб ўйлаган нарса, сиз учун яхши бўлса. Сиз билмайсиз, Аллоҳ билгувчироқдир"нинг мазмунини англагандек, бўлдим.
Бизга шундай, солиҳ умр йўлдош берганига, шукур!
Ҳозирда иккимиз ҳам, фарзанд кўриш арафасидамиз. Қувончимизни чеки йўқ.

Ҳурматли муслималарим!
Агар оилангизни мустаҳкам ва тақвода бардавом бўлишини истасангиз, тақво қилинг!
Тақво - бу туну - кунлик ибодат эмас.
Тақво - Жаннатга яқин қилувчи амалда маҳкам бўлишдир.
©

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Nikah_Misr