Olimjon Haydarov
8.64K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
#Live
Bloomberg агентлигининг АҚШ юқори лавозимли амалдорлари ичидаги хабарчиларидан олган хабарига қараганда, Россия Украинага ҳужум қилиши юзасидан қарор қабул қилган. 15-февралда ҳужум бошланади.
АҚШ давлат департаменти зудлик билан Украинадаги фуқаролари, дипломатик ходимларини эвакуация қилишни бошлади. Шунингдек Евроиттифоқ, ундан ташқари яна 15 та мамлакат фуқароларини зудлик билан Украинадан чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Жо Байден(АҚШ президенти) агар Россия Украинага ҳужум қилса, у ерга ҳарбийларни жўнатмаслигини, Руслар билан очиқ жангга кирмаслигини маълум қилди. Шунингдек НАТО ҳам Россия билан уришмоқчи эмас. Ҳозирча АҚШ ва НАТО Украинага фақатгина қурол билан ёрдам бера олади холос.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Россия ҳужум қилиши аниқ бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида Россия чегарасига энг яқин бўлган Харков шаҳридан Украина авиациялари олиб чиқилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШ Россия Украинага ҳужум қилса, фақат НАТО чегараларида туриб ҳимояланмоқчи. Европа фронти Полша бўлиши кутилмоқда. Бугунги хабарлар фонида АҚШ Полшага яна 3000 нафар ҳарбий контингент жўнатишни бошлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#live

Украина хавфсизлик кучлари шарқий чегаралардан самолётларни, жумладан камида битта Байрактар ТБ2 , иккита Ҳ225 вертолёти, битта Ан-26 самолётини олиб чиқиб кетмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор. 

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни Украинадан зудлик билан чиқиб кетишга чақирганди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

НАТО Украинани Россияга қарши қуроллантиришда давом этмоқда.

15 январдан бери Украинага қурол ва ўқ-дорилар ҳамда жиҳозлар билан 38 та транспорт парвози амалга оширилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
#Live Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор.  Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни…
#Live

АҚШ Россия ҳужум қиладиган бўлса, Украинадаги фуқароларини эвакуация қилмоқчи эмас. Киевдаги АҚШ элчихонаси мамлакатдаги АҚШ фуқароларига ҳар қандай йўл билан бўлсада, ўзлари Украинани тарк этишлари кераклиги ҳақида хабар қилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қора денгиз акваториясидаги самолётлар йўналиши. Россия ҳарбий денгиз кучларининг огоҳлантирувига асосан бу ҳудуддан умуман самолётлар учмаяпти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украина чегарасига яқин ҳудудларга Россиянинг кўп миқдорда зирҳли ҳарбий техникалари, ракета комплекслари йиғилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈