Olimjon Haydarov
8.63K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 цент учун кечирим сўраш жараёни.

Бу Япония.

Машхур Акаги бренди остидаги музқаймоқ ишлаб чиқарувчи Акаги Нюгё компанияси охирги 25 йилда(воқеа, адашмасам 2016-йилда содир бўлган) биринчи марта маҳсулот нархини 60 иена(0.55 доллар)дан 70 иена(0.64 доллар)га, яъни 10 иена(9 цент)га оширгани учун компания бошлиғидан тортиб то энг қуйи ҳодимларгача биргаликда, оммавий тарзда истеъмолчилардан узр сўрашмоқда.

25 йилда бир марта, 9 цент учун оммавий узр.

Бу Япония.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркаклар ички пасспорт(ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун соқол билан расмга тушишлари мумкинми?
Жавоб: Ҳа, мумкин.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/98


👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат
Савол: Аёллар ички пасспорт( ИД карта) ёки четга чиқиш биометрик паспорти олиш учун рўмол билан расмга тушишлари мумкинми?

Жавоб: Йўқ, қонунан мумкин эмас.
Афсуски ҳозирча бош кийим билан на эркаклар, на аёллар пасспорт учун расмга туша олишмайди.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил, 26-декабрдаги ПҚ-4079-сонли қарори.

https://t.me/OlimjonHaydarov/99
https://t.me/OlimjonHaydarov/98

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Машинадан чиқинди ташлаш қанча жаримага сабаб бўлиши мумкин?

Жавоб: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 %( 49.000 сўм) дан, 1 баробари(245.000 сўм) гача жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Асос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 123-моддаси.

Бизни ТикТокда ҳам кузатишингиз мумкин.

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Ўзаро телефон суҳбатлари, матнли ёзишмаларни сухбатдошнинг розилигисиз сақлаш, тарқатиш, фойдаланиш мумкинми?

Жавоб: Йўқ, мумкин эмас.

Асос:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 27-моддаси.
2. "Алоқа тўғрисидаги" қонуни, 10-моддаси.
3. "Ахборот эркинлиги принсиплари ва кафолатлари тўғрисидаги" қонуни, 13-модда.

Агар сизда юқоридаги ҳолат, яъни сиз билан бўлган телeфон суҳбатлари, матнли ёзишмалар сизнинг рухсатингизсиз бирор жойда тарқатилса, бирор жойда фойдаланилса, судга мурожаат қилиб, ҳаққингизни талаб қилишингиз, шаънингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.

Бизни ТикТокда ҳам кузатишингиз мумкин.

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳуқуқий_маслаҳат

Савол: Президентни танқид қилиш, унга туҳмат, уни ҳақорат қилиш қандай ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлади. Президентга қўл кўтариш, жонига қасд қилишга қандай жазо олиш мумкин?

Жавоб: Ўзбекистон Президентига қарши ҳар қандай ҳаракат деярли давлатга ҳиёнат даражасидаги оғир жиноятлар қаторида таснифланади.

Жиноят кодекси, 158-моддаси биринчи бандига муофиқ Президент жонига қасд қилиш 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш(қамоқ) жазоси билан жазоланиши мумкин.
Шу модданинг иккинчи бандига муофиқ, Президентга қасддан тан жароҳати етказиш( 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш(қамоқ) жазоси билан жазоланиши мумкин.

158-модда, учинчи бандга кўра кимдир Президентни омма олдида ҳақорат қилса, унга туҳмат қилса, бу ишни ОАВ ёки интернетда қилса, уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш(қамоқ) жазолари билан жазоланиши мумкин.

Фойдали маълумотни дўстларингиз билан ҳам улашишни унутманг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тармоқда Андижон вилоятида содир бўлган, Прокуратура( Сардор исмли шахс) ва Ички ишлар ҳодим(Шоҳжаҳон исмли шахс)и ўртасида бўлиб ўтган аудио тарқалди.

Унда Прокуратура ҳодими жуда қўпол тарзда муомола қилаётгани акс этган. Бунга жавобан Ички Ишлар ҳодими кескин жавоб қайтарган. Респект. Ҳамма ўз ҳаққини доим талаб қилиши керак, шунда тартиб бўлади.

Ички ишлар вазирлиги ва Бош Прокуратура матбуот ҳизматларидан вазиятга изоҳ кутиб қоламиз.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ИИБ ходими босимларга чидолмай, ўзини ўзи отиб қўйди(ми?).

Тармоқда Тошкент вилояти Ангрен шахри ИИБ ППХ( халқ тилида ППС)да ишловчи, Тошкент вилояти Паркент туманидан бўлган Бобомирзаев Бекзод ўзига қилинган босимлар туфайли шахсий қуроли билан жонига қасд қилгани ҳақида видео тарқалди(линк изохда).
Видеода айтилишича(видео марҳумнинг акаси томонидан олинган) Акмал исмли инспексия ҳодими марҳумга 1 ҳафта давомида турли ҳил босимлар қилган, ундан пул сўраган. Шундай босимлар натижасида 1 фарзанднинг отаси бўлган Бекзод Бобомирзаев ўз жонига қасд қилган дейилади тарқалган видеода.

Воқеанинг қизиқ томони ҳатто тергов вақтида ҳам марҳумнинг қуроли олиб қўйилмаган.
Ҳозир(видео олинган вақт)да марҳумни жасади моргда бўлиб, яқинларига кўрсатилмаётган экан.


Воқеа юзасидан ички ишлар вазирлиги муносабатини кутамиз.

*****

Фойдали маълумотларни яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга ўтиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/Ugrnk39P6vbmtPBq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз видеони кўриш давомида:
- нега Нозимжон бу муносабатдан норози?
-нега Қува тумани ИИБнинг айрим раҳбарлари Нозимжонни ишдан бўшаттиришмоқчи бўлишди?
- нега Нозимжонга нисбатан навбатдан ташқари аттестация ўтказилди?
- Қува туманида 10 ой давомида қанча ҳуқуқбузарликлар рўйхатга олинди?
- нега мажбурий юкламалар ҳақида чиқаётган хабарлардаги рақамлар бир хил?
- мажбурий юкламалар вазирликдан келадими, ёки ҳудудий бошқармаларданми?
шу ва шу каби бошқа саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Видеони имкон қадар кўпроқ тарқатайлик, вазир ёки Президентга ҳолат етиб борсин, зора ҳолат яхшиланса.

@OlimjonHaydarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрибонлик уйлари тугатилиб, ёпиб юборилса, кейин ёрдамга муҳтож болалар қаерга жойлаштирилади?

Президент ташаббуси, фармони билан меҳрибонлик уйлари тугатилмоқда.

Уларнинг негизида уй меҳрибонлик уйлари ташкил қилинмоқда. 

Шу ҳолатда менга бир савол қизиқ.

Агар давлат меҳрибонлик уйларини буткул ёпиб юборса, ундан кейин меҳрибонлик уйига жойланиши керак бўлган, шунга зарурат бўлган болажонлар тақдири нима бўлади?

Бу саволга Миллий Гвардия Фарғона вилоят бошқармаси қўмондони, полковник Шавкатжон Акбаров қуйидагича жавоб берди:

@OlimjonHaydarov
Дўстларимизни тавсияларига биноан Қозоғистондаги воқеаларни телеграмда ҳам ёритиб борамиз.
Биз билан энг охирги, холис, тезкор воқеалар ривожини кузатиб боринг. 

👉 @OlimjonHaydarov
Қўшни Қозоғистонда нима гаплар?
(10:04. 05.01.2022.)

Бугун кечаси Қозоғистон Президенти Тўқаев ҳукуматни истеъфога чиқарди. Яъни вазирлар маҳкамаси тўлиқ таркибда истеъфога чиқарилди( бу қонунда Президентлар учун қолдирилган лазейка аслида. Биз тарафларда Бош вазир ва Вазирлар маҳкамаси Президентдан мустақил бирор қарор қабул қилмайди, шундай экан, Вазирлар Маҳкамасининг ҳар қандай хатоси ортида албатта Президент ҳам жавобгар бўлиши керак).

Манғистау ва Алмата ҳудудларида 2 ҳафтага фавқулодда ҳолат эълон қилинди, Алматага кириш ва чиқиш чекланди. Бу ҳудудларда мобил алоқа ва интернет деярли ишламаяпти.

Лекин қозоқ қардошларимиз(аслида уларни қардошларимиз дейиш биз учун уят. Улар бизчалик қўрқоқ эмас, жасурроқ) бундан норози, ҳали ҳам амалда давлатни бошқараётган Назарбоев кланини бошқарувдан йўқолишини талаб қилиб, ҳукумат истеъфоси билан чекланмоқчи эмас.

Воқеалар нимадан бошланганди?

Манғистауда суюлтирилган газ(пропан) нархи 50 тенге(1500 сўм)дан 120 тенге(3000 сўм)га оширилишидан норозиликдан бошланганди.
Аслида бу нарх ошиши йиллар давомида йиғилган халқ норозилига бир учқун бўлди холос.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Парадокс.
(17:10 05.01.2022)

Президент Қосим-Жомарт Тўқаев тwиттерда, ижтимоий тармоқларда халққа мурожаат қилмоқда.

Бутун Қозоғистон бўйлаб эса кабель ва мобил интернет тўлиқ ўчириб қўйилган)))

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Норозилик намойиши қатнашчилари Олма-ота шаҳри ҳокимияти биносини ёқиб юборишди. Вазият жиддийлашмоқда.
Кузатамиз.
(17:34. 05.01.22.)

Манба: NextaLive

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қозоғистонда навбати билан давлат ва нодавлат телеканаллар норози халқ томонидан эгаллаб олинмоқда.
Назарбаевга тегишли бўлган энг катта давлат канали КТК, шунингдек Мир24 канали тўлиқ эгаллаб олинган.

Намойишчилар тўғридан тўғри эфирга чиқишмоқчи.

Манба: NextaLive
(17:50. 05.01.22.)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Президент Тўқаев халққа мурожаат қилмоқчи.
Лекин на телевидения на интернет ишламаяпти, мурожаатни қандай етказишни билишмаяпти.

Қозоғистонда назорат издан чиқиб бўлди, деярли бутун Республика бўйлаб намойишлар авж олмоқда.

Олма-отада деярли силовиклар қолмади. Ҳаммасини қурол-яроғини олиб қўйиб, ўзларини шаҳардан қувиб чиқаришди.
Вазият жиддий, кузатамиз.

Манба: NextaLive
(17:50. 05.01.22)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Айни пайтда, баъзи маълумотларга кўра, Россия Федерацияси Бош штаби Бош бошқармасининг махсус кучлари гуруҳи бир неча ўнлаб раҳбарлар ва уларнинг оилаларини олиб кетиш учун Қозоғистонга келган.

Унда норозиликларни бостириш учун ФСБ маслаҳатчилари келгани ҳам қайд этилган.

Манба: NextaLive
(17:50. 05.01.22)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Олигархлар Қозоғистондан қочмоқда.

Масалан асли ўзбекистонлик бўлган тадбикор Фаттоҳ Шодиев Қозоғистонни тарк этди

Манбаларга кўра, асли ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Фаттоҳ Шодиев шахсий самолётда Қозоғистондан чиқиб кетган.

Eurasian Resources Group раҳбари Фаттоҳ Шодиев катта эҳтимол билан Россияга кетган. Кенес Ракишев ҳам мамлакатни тарк этгани хабар қилинмоқда.

Фараз қилинг шундай холат бизда бўлса, ким(лар) биринчи бўлиб суради?)
(17:50. 05.01.22.)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қочооор боллар))

Сўнгги бир кун давомида Қозоғистондан Европа давлатлари томон 10 та хусусий самолёт парвоз қилди

Flightradar орқали Астана ва Алматидан асосан бизнесменлар самолётлари парвоз қилаётганини билиш мумкин. Йирик тадбиркорлар «жон ширин» нақлига амал қиляпти шекилли, бизнес ва бойлик ҳам кўзга кўринмай қолган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қасим-Жомарт Тоқаев ТВ орқали мурожаатида намойишчиларга кескин чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

Шунингдек энди хавфсизлик кенгашига раис Назарбоев эмас, у бу лавозимдан олинди.
Президент вақтинчалик хавфсизлик кенгашини ҳам бошқаради.

Кузатамиз.
(18:11. 05.01.22.)

👉 @OlimjonHaydarov 👈