Olimjon Haydarov
8.52K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
#Live

АҚШ Россия Украинага ҳужум қилса, фақат НАТО чегараларида туриб ҳимояланмоқчи. Европа фронти Полша бўлиши кутилмоқда. Бугунги хабарлар фонида АҚШ Полшага яна 3000 нафар ҳарбий контингент жўнатишни бошлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#live

Украина хавфсизлик кучлари шарқий чегаралардан самолётларни, жумладан камида битта Байрактар ТБ2 , иккита Ҳ225 вертолёти, битта Ан-26 самолётини олиб чиқиб кетмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор. 

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни Украинадан зудлик билан чиқиб кетишга чақирганди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

НАТО Украинани Россияга қарши қуроллантиришда давом этмоқда.

15 январдан бери Украинага қурол ва ўқ-дорилар ҳамда жиҳозлар билан 38 та транспорт парвози амалга оширилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
#Live Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор.  Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни…
#Live

АҚШ Россия ҳужум қиладиган бўлса, Украинадаги фуқароларини эвакуация қилмоқчи эмас. Киевдаги АҚШ элчихонаси мамлакатдаги АҚШ фуқароларига ҳар қандай йўл билан бўлсада, ўзлари Украинани тарк этишлари кераклиги ҳақида хабар қилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қора денгиз акваториясидаги самолётлар йўналиши. Россия ҳарбий денгиз кучларининг огоҳлантирувига асосан бу ҳудуддан умуман самолётлар учмаяпти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украина чегарасига яқин ҳудудларга Россиянинг кўп миқдорда зирҳли ҳарбий техникалари, ракета комплекслари йиғилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Бугун Украина шарқида ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш ҳолатлари кескин кўпайган. Ўтган ҳафта, ой ва ўтган йилнинг ўртача кўрсаткичлари билан солиштирганда айниқса сезиларли даражада ошиб кетган. Украина томони ҳам, Донбас томони ҳам тўхтовсиз ўқ отиш режимини бузишмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Янгиланган харита.

Спутникдан олинган тасвирларда, Украина атрофида жойлашган Россия ҳарбий контингенти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШнинг Киевдаги элчихонасига яқин бир неча соат ичида эвакуация жараёнларини бошлаш, жумладан муҳим ҳужжатлар, қаттиқ дисклар ва қайта тиклаб бўлмайдиган бошқа муҳим маълумотларни йўқ қилиш буюрилди. Яқин бир неча соат ичида АҚШнинг барча дипломатлари ҳам эвакуация қилинади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Россия Украина билан чегара яқинига дала госпиталларини қура бошлади. Бундай ҳолат одатда уруш вақтидагина содир бўлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШ разведкаси Россиянинг Украинага ҳужум қилиши аниқ эканлиги ҳақида хабар бермоқда.

Разведка маълумотларига кўра Россия 9 йўналишда 2 хил сценарий асосида ҳужум қилиши мумкин

1. Жанубий — шарқий йўналиш бўйича — Днепр дарёси бўйлаб ҳужум уюштириб, Украинани тенг иккига бўлиб ташлаш.

2. Нафақат жанубий-шарқий йўналиш, балки шимолий-ғарбий йўналиш бўйлаб ҳужум уюштириб, Киев ва Одессани ҳам эгаллаб, мамлакатни тўлиқ босиб олиш.

Иккинчи сценарий бўйича ҳаракат қилинса, Россия узоғи билан 2 кунда Украинани тўлиқ эгаллаб олиши мумкин, разведка маълумотлари бўйича.

Разведка маълумотлари бўйича, ҳозирда Украина чегараларида ҳар бирида 800-900 кишидан иборат 100 та батальон, шунингдек энг сара ҳарбийлардан ташкил топган, ҳар бирида 200-300 ҳарбий мавжуд бўлган 6 та спетс батальон ҳужумга тайёр турибди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Россиянинг Белгород вилояти Украина билан чегара яқинида йиғилган ҳарбий калонна. Кўринишидан улар чегарани кесиб ўтишга тайёрланишмоқда.

Бу жойдан Харков(Украина) вилояти марказига 40 км масофа.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

11 февраль ҳолатига кўра Россия ҳарбий-денгиз кучлари кемаларининг Ўрта эр денгизи ва Қора денгиздаги жойлашуви.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Охирги суткада Полша(НАТОнинг шарқий чегараси)да НАТО хусусан АҚШ ҳарбийларининг фаоллиги кескин ошди.

Полша осмонида бир вақтнинг ўзида 5 та АҚШ ҳарбий вертолётлари.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Киевдаги Америка элчихонаси ходимлари ўз буюмлари билан дипломатик бинони тарк этишмоқда. 

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украина ҳукумати расман тан олмаса-да Россия ҳужумини, хусусан Киевга ҳужум қилинишини истисно қилмаяпти.

Шаҳарда фавқулодда эвакуация режаси ишлаб чиқилган. Унда одамлар қаерда тўпланиши, қаерга олиб борилиши, транспортлар ҳаракати, озиқ-овқат захираси каби маълумотлар белгиланган. Бу ҳақда шаҳар мери Виталий Кличко айтиб ўтди. У фавқулодда эвакуация режасини тасдиқлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Ҳозиргача ўз фуқароларини Украинани тарк этишлари кераклигини эълон қилган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати: АҚШ, Япония, Латвия, Норвегия, Жанубий Корея, Исроил, Шимолий Македония, Нидерландия, Черногория, Дания, Греция, Эстония, Буюк Британия, Бельгия, Финляндия, Канада , Янги Зеландия , Қувайт, Германия, БАА, Литва.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

АҚШнинг UH-60 Black Hawk ва CH-47 Chinook ҳарбий транспорт вертолётлари (стандарт эвакуация тўплами) Полшанинг Рзешов шаҳрига келтирилди, у эрда аллақачон АҚшнинг минглаб десантчилари жойлаштирилган. Бу ҳарбий техника, десантчилар уруш бошланса, Украинадан чиқиб кетаётган АҚШ фуқароларини кутиб олиш, уларни АҚШга жўнатиш билан шуғулланиши кўзда тутилган. Пентагон, ҳар қандай ҳолатда ҳам АҚШ қўшинлари Украинага кирмаслигини эълон қилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Бир биридан мустақил манбаларнинг хабар беришича Донбассда, Украина назоратида бўлган ҳудудлардан бирида кучли портлаш юз берган. Бу ҳақда расман бирор маълумот берилмади. Портлаш шу даражада кучли бўлганки, ҳатто Донескда ҳам тасири билинган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈