Olimjon Haydarov
8.64K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
#Live

Айни пайтда, баъзи маълумотларга кўра, Россия Федерацияси Бош штаби Бош бошқармасининг махсус кучлари гуруҳи бир неча ўнлаб раҳбарлар ва уларнинг оилаларини олиб кетиш учун Қозоғистонга келган.

Унда норозиликларни бостириш учун ФСБ маслаҳатчилари келгани ҳам қайд этилган.

Манба: NextaLive
(17:50. 05.01.22)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Олигархлар Қозоғистондан қочмоқда.

Масалан асли ўзбекистонлик бўлган тадбикор Фаттоҳ Шодиев Қозоғистонни тарк этди

Манбаларга кўра, асли ўзбекистонлик бўлган тадбиркор Фаттоҳ Шодиев шахсий самолётда Қозоғистондан чиқиб кетган.

Eurasian Resources Group раҳбари Фаттоҳ Шодиев катта эҳтимол билан Россияга кетган. Кенес Ракишев ҳам мамлакатни тарк этгани хабар қилинмоқда.

Фараз қилинг шундай холат бизда бўлса, ким(лар) биринчи бўлиб суради?)
(17:50. 05.01.22.)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қочооор боллар))

Сўнгги бир кун давомида Қозоғистондан Европа давлатлари томон 10 та хусусий самолёт парвоз қилди

Flightradar орқали Астана ва Алматидан асосан бизнесменлар самолётлари парвоз қилаётганини билиш мумкин. Йирик тадбиркорлар «жон ширин» нақлига амал қиляпти шекилли, бизнес ва бойлик ҳам кўзга кўринмай қолган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қасим-Жомарт Тоқаев ТВ орқали мурожаатида намойишчиларга кескин чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

Шунингдек энди хавфсизлик кенгашига раис Назарбоев эмас, у бу лавозимдан олинди.
Президент вақтинчалик хавфсизлик кенгашини ҳам бошқаради.

Кузатамиз.
(18:11. 05.01.22.)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг халққа қилган мурожаати, тўлиқ шакли.

Энг қизиғи мурожаат тўлиқ рус тилида))

Буларни қуллиги миясида, руҳида, озодлиги тилида холос.

Мурожаатда Тоқаев намойишлар аввалдан уюштирилган, четдан молиялаштирилган деган шаблон гапларни гапирган.

Шунингдек намойишчиларга қарши энг қаттиқ чоралар кўрилишини айтган.
Ҳар қандай вазиятда ҳам Пойтахтдан чиқиб кетиб қолмаслигини таъкидлаган.

Кузатамиз.
(18:53. 05.01.22)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни вақтда Олма-отанинг Талдыкорган шаҳрида жойлашган, Қозоғистоннинг элбошиси — Нурсултон Назарбоев учун қўйилган ҳайкал йиқитилмоқда.

Тугади.

30 йиллик ҳукмронлик мана шундай шармандалик билан тугамоқда.
Бу бошқа “псевдодемократ” диктатор раҳбарларга ибрат бўлиши керак.

Параллель ҳолатда Назарбоев «соғлигидаги муаммолар сабаб, даволаниш учун» мамлакатни тарк этмоқда.

30 йил қозоқ халқини сабрга, ватанпарварликка чақирган Элбоши умрини қолган вақтини роҳат, фароғатда ўтказиш учун мамлакатдан кетяпти.
(18:53. 05.01.22)

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Flightradar сайти маълумотларига кўра, Нурсултон Назарбаевнинг ўртанча қизи, Динара Назарбаевага тегишли самолёт ҳозиргина Қирғизистонга учиб кетди.

Динара Назарбаева 3.2 млрд доллар сармоя билан Қозоғистонда энг бой аёл ҳисобланади.
Умумий рўйхатда 4-ўринда.
Тадбиркор.
Қозоғистон халқ банки эгаларидан бири.

Эри, тадбиркор Тимур Кулибаев ҳам миллиардер. Форбес маълумотларига кўра бойлиги 3 млрд долларни ташкил қилади.

Форбес маълумотларига кўра оиланинг фақатгина расмий рўйхатга олинган активлари ҳисоби 6.5 млрдга яқинни ташкил қилади.

Асосий активлар юрт ташқарисида.

Кимларнидир эслатмаяптими?

Бундайларни охири шундай якун бўлади.

Мана нимага қозоқ қардошларимиз тоқати тоқ бўлган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Ўзбекистон(Қорақалпоғистон)нинг шимолий-ғарбий қўшниси бўлган, бизни Каспий денгизи билан боғлаб турувчи, Мангистау вилояти( намойишлар шу жойдан бошланганди) марказидаги Актау халқаро аэропорти намойишчилар эгаллаб олишлари орқасидан ўз фаолиятини тўхтатди.
Қолган ҳудудларда ҳам намойишчилар аэропортларга ҳаракат бошлашди.
Улар халқ мулкини йиллар давомида талон-тарож қилга ўғри амалдорлар, олигархлар қочиб кетишини олдини олишмоқчи.
Қозоғистон давлатчилиги хавф остида.
Вазият жиддий, кузатамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Ўзбекистонда Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдираётган блогерлар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига босим бошланди.

Жумладан Қорақалпоғистонлик бир неча блогерларга Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдиргани муносабати билан босимлар бошланган. ИИБ ва ДХХ ҳамкорликда, кўп кишилик гуруҳлар билан уйларига бориб, ваҳима қилиб, оила аъзолари, хусусан ота оналар орқали босим қилиб, «бу мавзуда бошқа ёзмайман» қабилада тушунтириш хатлари олинмоқда.
Блогерлар қўрқиб қолишган, шахсларини очиқлашни исташмади.

Бундай номардлик қилманглар.

Қозоғистондаги жанжал ҳам мана шундай ижтимоий овозни ўчиришга ҳаракат сабаб бошланди.

Мани уйимга келиб, безовта қилиб юрманглар, кимнидир қандайдир гапи бўлса, ўзимга чиқаверинглар, номерим бор, «акалар».

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Актау шаҳрининг марказий майдонига йиғилган 10-15 минг нафар аҳоли энди Токаевни истеъфосини талаб қилишмоқда.
Намойишлар ҳозирча мутлақо тинч ҳолатда ўтмоқда.
Ҳарбийлар вазиятни назорат қилишмоқда.
Ҳарбийлар юқоридан қандай топшириқ келишидан қатъий назар халққа қарши қурол кўтаришмоқчи эмас.
Вазиятни кузатамиз.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Намойишчилар қуйидаги 4 та шартлари бажарилса, кейин уйларига қайтишмоқчи.
Бу шартлар бажарилмагунча, уйларига қайтишмоқчи эмас, демак тинчлик ҳам бўлмайди.

Асосий талаб Россия билан ҳар қандай иттифоқдан чиқиш.

1. Барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод қилиш
2. Қозоғистон Республикаси Президенти, Хавфсизлик Кенгаши Раиси, Ҳукумат ва Парламентнинг тўлиқ истеъфога чиқиши ва истеъфога чиқиши.
3. Сиёсий ислоҳотлар: Муваққат ҳукуматни Қозоғистондаги қаршилик кўрсатиш иштирокчилари — нуфузли ва жамоат фуқароларидан яратиш ШХТ кучлари томонидан эркин сайловлар ўтказиш.
4. Сиёсий ислоҳотларнинг асосий шарти — демократия қадриятларига қатъий риоя қилиш ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, совет ҳокимияти йилларини постсовет империяси халқларига қарши жиноят деб эътироф этиш, ҳарбий тажовузни қоралаш. Украина ва Қримнинг аннексия қилиниши, МДҲ, ЕОИИ ва Россия Федерацияси билан бошқа иттифоқлардан ажралиб чиқиш.

Манба: NextaLive

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Flightradar сайти маълумотларига кўра Россия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли бўлган, Қозоғистонлик юқори лавозимли амалдорлар, олигархларни эвакуация қилиш учун Олма-отага Москвадан учиб келаётган, бортида махсус ҳарбийлар бўлган, Ту-214 ҳарбий самолёти намойишчилар томонидан эгаллаб олинган Олма-ота аэропортига қўна олмасдан, ҳозирда Ўзбекистон ҳаво ҳудудида «тентираб» юрибди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Ташқи томондан салобатли кўрингани билан ичи бўм-бўш. Нозик, мўрт.

Назарбаев ҳайкали билан бирга у қурган тузум ҳам қуламоқда.
Бир неча кун аввал на Назарбаев шахсига, на ҳайкалига тегина олмасди биров.

1 кунда ҳаммасини оёғи осмондан бўлди. Буни ҳеч ким, ҳатто Назарбаев ҳам ўйламаган бўлса керак.

Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир(Оли Имрон” сураси 185 — оят), тафаккур қилинглар.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Бутун Қозоғистон бўйича фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди!

ФҲ режимида Президент ҳамма ваколатларни ўзига олади, суд ҳукмисиз қарорлар чиқариши, армияни парламент рухсатисиз бошқариши мумкин бўлади.

****

Олма-ота шаҳрида миллий хавфсизлик комитети биноси намойишчилар томонидан эгаллаб олинди.

****
Шунингдек Олма-ота халқаро аэропортида учишга тайёр рейслар, жумладан Олма-ота — Москва рейси учишига рухсат берилмаяпти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
2011 йил 14 январда – Тунисда Зайнул Обидин Бин Али ҳукмронлиги тугаганида Мисрда эдим: Мисрнинг ҳукуматпараст газеталари бундай воқеа уларда ҳеч қачон бўлмаслиги, чунки халқ ҳукуматдан розилиги ҳақида ёзарди...

2011 йил 11 февралда – Мисрнинг қарийб 30 йиллик диктатори Муҳаммад Ҳусни Муборак истеъфо бериб, президентликдан кетганида ҳам Мисрда эдим: унгача бўлган намойишлар, мамлакатда 2 кун мобил алоқа, 5 кун Интернет узиб қўйилганида дунёдан хабар олиш, Таҳрир майдонида нималар бўлаётганини билиш имкони бўлмаган; кейинги воқеаларни "Ал-Жазира"дан кузатганмиз.

Аммо Мисрда жуда қисқа давом этган эркинликдан кейин – биринчи марта адолатли сайлов орқали бошқарувга келган, атиги бир йил (2012 йил 24 июн – 2013 йил 3 июл) президент бўлган Муҳаммад Мурсий армия томонидан ағдарилиб, ўн минглаб кишиларнинг қони тўкилиши ва қамалиши бадалига Абдулфаттоҳ Сисий ҳокимиятга келди. Бу ҳам энди Мисрнинг қонини сўриб келган ҳарбий салафлари каби ўлгунича ҳокимиятда қолса керак.

Тунисда ҳам бошида ҳаммаси яхши кетди: авваллари тақиқда бўлган Исломий партия давлатни бошқарди, диний ва сиёсий эркинликлар берилди, "Араб баҳори"нинг ўчоғи бўлган мамлакат "халқ иродасининг ғалабаси"га намуна қилиб кўрсатиладиган бўлди. Аммо 2019 йил кузига келиб, исломий партиялар ҳам, либераллар ҳам бир четда қолиб, ҳеч қайси сиёсий кучга мансуб бўлмаган Қайс Саид мамлакат президенти этиб сайланди. У эса 2021 йил июлида "коронавирусга қарши яхшироқ курашиш" мақсадида парламент фаолиятини тўхтатди, депутатларнинг дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилди, бош вазир лавозимини йўқ қилди...

Инқилоблар доим ҳам шўрпешона халққа бахт-саодат келтирмайди: ҳукуматлар алмашади, бир гуруҳ талончилар ўрнига бошқаси келади; қашшоқларнинг орзулари эса ушалавермайди...

Шу кунларда ўз ҳаққини талаб қилиб намойишларга чиққан, аммо бу намойишлар зўравонликка айланиб кетаётганидан жабр чекаётган қардош қозоқ халқига Аллоҳдан офият сўрайман. Шундай кунларда халқнинг дардини ҳис қиладиган ҳақиқий ислоҳотчилар майдонга чиқиши керак...

©️ Musannif Adham

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қасим-Жомарт Тоқаев ОДКБ(Организация Договора о коллективной безопасности)- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорларидан мамлакатдаги нотинчликларни бостириш учун ёрдам сўради.

Россия ва Беларус(ташкилотда яна Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳам бор. Балки улар ҳам «ёрдамга» келишар) ёрдам беришга тайёр.

Бу четдан ҳарбий ёрдам олиш дегани. Ўз халқингни бостириш учун четдан ҳарбий олиб келиш дегани. Бу амалда мустақил давлатчиликни тугаши дегани.

Яқин вақтлар ичида, балки шу тундаёқ Қозоғистонда митингларни тинчитишга мослашган, қўли қонга ботган Путин ва Лукашенконинг армиясини кўришимиз мумкин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда Путин Кубинкадаги Россия Қуролли Кучларининг 45-ҳаво-десант полки ва Махсус операциялар кучлари бўлинмаларини Қозоғистонга юборишга тайёрларгарлик кўрмоқда.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Кўринишидан Тоқаев куч ишлатар тизимдагилардан ҳеч кимга ишонмаяпти.

Назарбаев лавозимидан олинганидан кейин Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан олиб, ўрнига Президент хавфсизлик хизмати раҳбарини қўйди.

Шунингдек Тоқаев норозилик намойиши ўтказаётганларни «ташқаридан молиялаштирилаётган, тайёргарликдан ўтган террористлар» деб атаб, уларга қарши энг қаттиқ чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

Олма-отада антитеррор штаби ташкил этилиб, операция бошланди.

Хабарларга қараганда халқаро аэропорт қайтариб олинган, лекин фойдаланишга ҳозирча яроқсиз.
Кузатамиз.

Манбалар: Военный обозреватель,
Nexta Live

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

От изи ит изи билан аралашиб кетди.

Аввал бошида тинч митинг бўлган Қозоғистондаги вазият тамоман назорат чиқиб бўлди.

"Военный обозреватель"нинг хабар беришича Олма-отада Миллий хавфсизлик комитетини қўлга олган намойишчилар у ердан ўнлаб ўрта ва оғир турдаги қуролларни олиб чиқиб кетишган.

Бу энди тинч намойишлар эмас.

Вазиятдан ҳамма фойдаланиш ҳаракатини бошлади.

Буларни ҳаммасига сабабчилар мамлакатдан аллақачон қочиб чиқиб кетиб бўлди.

Энди оддий қозоқ халқига қийин бўлади буёғига.

Ҳукумат хам, халқ ҳам музокара столига ўтиришлари шарт.
Бўлмаса, ҳар икки томондан ҳам йўқотишлар бўлаверади.

Аллоҳ қозоқ қардошларимизга омонлик берсин, осон қилсин, қўлласин, асрасин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон ҳарбий ҳаво кучлари генерал-майори, Токтар Аубакиров «Қозоқ ҳарбийлари намойишчиларга чора кўриша олмаяпти(ўлдиришмаяпти), шу сабабли ОДКБ(Организация Договора о коллективной безопасности)- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорларимиз келиб, бизга ёрдам берсин, халқимизни ўлдиришга ёрдам берсин» деган маънода интервью берибди.

Буларни нима қилиш кераклигини қозоқ қардошларимиз билишади.

Фақат, хулоса қилайлик, Россияга яқин бўлмоқчи, Россия бошчилигидаги ҳар хил иттифоқларга киришга ҳайриҳоҳ бўлаётганлар, кўринглар, ҳис қилинглар, эртага ҳаққингизни талаб қилсангиз, ричаги Россияда бўлган ҳаромхўр, ифлос, сотқин генераллар у, амалдорлар, каллакесарларни чақириб, бошингизни узади.

Тафаккур қилинглар.

Манба: "Протесты в мире" тг канали

👉 @OlimjonHaydarov 👈