Olimjon Haydarov
8.38K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
#Live

Қасим-Жомарт Тоқаев ОДКБ(Организация Договора о коллективной безопасности)- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорларидан мамлакатдаги нотинчликларни бостириш учун ёрдам сўради.

Россия ва Беларус(ташкилотда яна Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳам бор. Балки улар ҳам «ёрдамга» келишар) ёрдам беришга тайёр.

Бу четдан ҳарбий ёрдам олиш дегани. Ўз халқингни бостириш учун четдан ҳарбий олиб келиш дегани. Бу амалда мустақил давлатчиликни тугаши дегани.

Яқин вақтлар ичида, балки шу тундаёқ Қозоғистонда митингларни тинчитишга мослашган, қўли қонга ботган Путин ва Лукашенконинг армиясини кўришимиз мумкин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда Путин Кубинкадаги Россия Қуролли Кучларининг 45-ҳаво-десант полки ва Махсус операциялар кучлари бўлинмаларини Қозоғистонга юборишга тайёрларгарлик кўрмоқда.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Кўринишидан Тоқаев куч ишлатар тизимдагилардан ҳеч кимга ишонмаяпти.

Назарбаев лавозимидан олинганидан кейин Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан олиб, ўрнига Президент хавфсизлик хизмати раҳбарини қўйди.

Шунингдек Тоқаев норозилик намойиши ўтказаётганларни «ташқаридан молиялаштирилаётган, тайёргарликдан ўтган террористлар» деб атаб, уларга қарши энг қаттиқ чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

Олма-отада антитеррор штаби ташкил этилиб, операция бошланди.

Хабарларга қараганда халқаро аэропорт қайтариб олинган, лекин фойдаланишга ҳозирча яроқсиз.
Кузатамиз.

Манбалар: Военный обозреватель,
Nexta Live

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

От изи ит изи билан аралашиб кетди.

Аввал бошида тинч митинг бўлган Қозоғистондаги вазият тамоман назорат чиқиб бўлди.

"Военный обозреватель"нинг хабар беришича Олма-отада Миллий хавфсизлик комитетини қўлга олган намойишчилар у ердан ўнлаб ўрта ва оғир турдаги қуролларни олиб чиқиб кетишган.

Бу энди тинч намойишлар эмас.

Вазиятдан ҳамма фойдаланиш ҳаракатини бошлади.

Буларни ҳаммасига сабабчилар мамлакатдан аллақачон қочиб чиқиб кетиб бўлди.

Энди оддий қозоқ халқига қийин бўлади буёғига.

Ҳукумат хам, халқ ҳам музокара столига ўтиришлари шарт.
Бўлмаса, ҳар икки томондан ҳам йўқотишлар бўлаверади.

Аллоҳ қозоқ қардошларимизга омонлик берсин, осон қилсин, қўлласин, асрасин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон ҳарбий ҳаво кучлари генерал-майори, Токтар Аубакиров «Қозоқ ҳарбийлари намойишчиларга чора кўриша олмаяпти(ўлдиришмаяпти), шу сабабли ОДКБ(Организация Договора о коллективной безопасности)- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги ҳамкорларимиз келиб, бизга ёрдам берсин, халқимизни ўлдиришга ёрдам берсин» деган маънода интервью берибди.

Буларни нима қилиш кераклигини қозоқ қардошларимиз билишади.

Фақат, хулоса қилайлик, Россияга яқин бўлмоқчи, Россия бошчилигидаги ҳар хил иттифоқларга киришга ҳайриҳоҳ бўлаётганлар, кўринглар, ҳис қилинглар, эртага ҳаққингизни талаб қилсангиз, ричаги Россияда бўлган ҳаромхўр, ифлос, сотқин генераллар у, амалдорлар, каллакесарларни чақириб, бошингизни узади.

Тафаккур қилинглар.

Манба: "Протесты в мире" тг канали

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Олма-отада «антитеррор операцияси» бошланди.

Шаҳарга армия ташланди.
Олма-ота қонга ботмоқда...
Ҳўлу қуруқ бирдек кетмоқда.
Аллоҳ нажот берсин қардошларимизга...

Манба: "Военный обозреватель" тг канали.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қозоғистондаги можаролар фонида криптовалюталар, жумладан биткоин нархи деярли 5% га қадрсизланди.

Сабаби Қозоғистон Криптовалюта учун блокчеин ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчилардан бири. 20 % улушга эга.

Шу сабаб бозор «қулади».

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тасдиқланмаган хабарларга кўра Қозоғистон армияси ва хавфсизлик кучлари Олмаота шаҳрини «террорчи тўдалар» ва талончилардан кенг кўламли воситалар ёрдамида тўлиқ «тозалаш»ни бошлашди.

Шаҳарда деярли уруш бошланди...

Манба: "Военный обозреватель" тг канали

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Олма-отада ҳарбийлар овоз кучайтиргичлар ёрдамида фуқароларга шаҳарда антитеррор операцияси бошлангани, шу муносабат билан уйдан чиқмасликлари ҳақида огоҳлантириш беришмоқда.

**
Олма-ота шаҳар моргида ўнлаб(!) мурдалар йиғилган. Уларнинг аксари норозилик намойиши қатнашчилар, ўқотар қуролдан вафот этганлар...

Манба: "Военный обозреватель" тг канали

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Қозоғистондаги воқеалар фонида «мерган»лардан бири «уйғонди».

20 кун умуман кўринмаган «мерганимиз» кеча кечки пайтдан бошлаб 30 40 та пост қўйди, телеграмда.

У Қозоғистондаги ишларда Президентни айблаб, бизда ҳам рангли революция бўлиш ҳақида фикрлар билдирди.

Асосий эътиборни Президентни кенжа куёви О.Умаровга, Президентни Жиззахлик қариндошларига, Президентни катта қизига қаратди, уларни порахўр, коррупционер, мафиа тузишда айблади, шундай вақтда Президентни дам олишини танқид остига олди.

Афсуски скрин қилиб қўймапман, ўчириб ташлабди ҳозир қарасам.

Ундан ташқари куч ишлатар тизимларни мазҳара қилиб, устидан кулди.

Ички ишлар ходимларини, ҳарбийларимизни, айниқса Миллий Гвардияни қаттиқ кулгуга олди.

Ҳайрон қоламан, шундай қудратли ташкилотлар(ИИБ ва ДХХ) наҳот битта телеграм канал эгасини топа олмаса(ёки топишни хоҳлашмасмикан а?). Ҳатто бир неча марта Президентни қоралаб ташлади, жимжитлик.

Негадир ички бир овоз шу «мерган» ДХХга тегишли деяверади.

Сабаби бугун ҳам ҳамма силовикларни танқид қилиб, ДХХ ҳақида гапирмади.
Шунингдек отаси ДХХ раиси ўринбосари бўлган Президент катта куёви О.Турсунов ҳақида ҳам гапирмади.
Энг алам билан гапиргани ДХХни айрим ваколатларини Миллий Гвардияга олиб берилгани. Унинг айтишича махсус объектларни ДХХга қайтариб бериш керакмиш.

Бошқа гаплар ҳам ёзилганди, афсус ўчириб ташлашибди, балки кимдир скрин қилиб олгандир.

Аввалроқ ижтимоий фаол бўлган тармоқ фойдаланувчиларига ҳам ахборот ҳужуми қилганди бу «мерган»лар.

Улар очиқлаётган маълумотлар ё ИИБда ё ДХХда бўлади.

Бундан келиб чиқадики, бу лойиҳа ё шу икки ташкилотдан бирига тегишли, ёки шу икки ташкилотдан бирида “криса” бор, маълумотларни чиқариб турадиган.


👉 @OlimjonHaydarov 👈
Тинчликпарварларми ёки босқинчиларми?

Токаевнинг илтимосига кўра, Россия Қозоғистонга юбориладиган ҳарбийларни тайёрламоқда. У эрга Оренбург яқинидаги ҳарбий аэродромдан ҳаво полки ва Каменск-Шахтинскийдан 11-алоҳида қўриқчилар муҳандислик бригадаси учади.

Беларусдан эса Ички қўшинларнинг СОБР ва 103-МТР бригадаси юборилиши мумкин.

Ҳукумат Олма-отада эрталабдан «оммавий тозалаш»ни бошлашини эълон қилди, турли шаҳарлардаги намойишчилар майдонларга қайта чиқишмоқчи.

Манба: NextaLive

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Тармоқда тахминан Қозоғистонлик ҳарбийга тегишли бўлган аудио хабар тарқалди.
Унда айтилишича тиш-тирноғигача қуролланган ҳарбийлар, Россия ва Беларус ҳарбийлари ёрдамида, эрталабдан бошлаб намойишга чиққан фуқароларни отиб ташлашмоқчи.
Қирғин бўладиган шекилли...
Аллоҳ сақласин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Тоқаев норози халқдан қўрқиб, Нур Султандаги қароргоҳини бир неча босқичли ҳарбий қўрғон билан ўраб олди.

Борган сари Президент ва Халқ орасидаги масофа узоқлашиб бормоқда.

1 кунда 30 йил ортга қайтди Қозоғистон.

Афсус.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Айни вақтда Олма-ота шаҳри яқинида катта миқдорда ҳарбийлар тўпланмоқда.

Шаҳарга ҳарбий колонналар кирмоқда.

Шунингдек яна интернет узиб қўйилган.

Бу ҳаракатлар катта эҳтимол билан шаҳарга штурм қилинишини англатади. Эрталаб уларга Россия, Беларусдан ҳам ёрдам келади.

Кўчага чиққан фуқарони отишлари мумкин.

Бу катта сиёсий хато. Айниқса ўз фуқароларини бостириш учун бошқа давлат махсус кучларини давлатга киритиш катта хато.

Тоқаевда эрталабгача, бир неча соат бор, вазиятни назоратга олиб, ўзи муаммони ҳал қилиши учун.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈
ХАЛҚ

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.
Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…

Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсун унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,
Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…

Бутун кучни халқ ичидан олайлик,
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

1921 йил.

©️ Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Марғилон(Фарғона)да 23 ёшли ёш М.А.бошқа 20 ёшли К.К.ни машинасини йўлдан олиб туришини сўрагани учун пичоқлабди.

Қозоғистондаги воқеалар фонида бу ҳодисани бироз эътибордан қолдирибмиз.
1 январь куни кечаси 3³⁰ ларда( Янги йил «шарофати» деса ҳам бўлади, бу воқеани ҳам) Марғилон шаҳри ички кўчаларидан бирида танишлари билан Cобалт машинасида ҳаракатланаётган 20 ёшли К.К., йўлни тўсиб қўйган машиналардан ўтиб олиш учун машиналарни олиб туришни сўраган. Тўхтаб турган машиналардан бирида бўлган 23 ёшли ёш М.А. билан даҳанаки жангга киришган.
Натижада М.А. К.К.ни пичоқлаб, шериклари қочиб кетган. Олган жароҳатлари сабаб 20 ёшли К.К вафот этган.

Эҳҳҳ, икки(балки кўпроқ) умр хазон бўлди.

20 ёшли К.К. вафот этди.
23 ёшли М.А. 15-20 йилга кетади қамоққа. Уни ҳаёти ҳам барбод, тугади деярли.

Ёшларга нима бўляпти?

Бировни қонини тўкиш шунчалик осон бўлиб қолдими?

Эркакка қурол ноҳақдан қон тўкиш учун эмас, зарурат бўлганда молини, жонини, шаънини, оиласини, аҳлини ҳимоя қилиш учун керак эмасми фақат?

Ёшлигимдан, 20 25 йилдан бери Вилоят миқёсида мана шундай пичоқланиш ҳолатларини энг кўп Қўқон ва Марғилон шаҳарларида бўлади. Вилоят маркази Фарғона шаҳрида ҳам бунчалик кўп эмас.

Дин бўйича вилоятда энг етакчи ҳудудларда нега бундай ҳолатлар энг кўп учрамоқда?

Ахир Исломда бир мусулмон қонини ноҳақдан тўкиш қанчалик катта гуноҳ эканлигини ҳаммамиз биламизку.

Ёшларни агрессивликка, бундай ваҳшийликка ким ёки нималар бошламоқда?

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Нур Султандаги халқаро аэропорт ҳукумат ҳарбийлари томонидан назоратга олинган. Бир неча ҳалқадан иборат назорат пункти ўрнатилган. Шунингдек бронотехникалардан иборат баррикадалар қилинган.

Манба: Военный обозреватель

👉 @OlimjonHaydarov 👈