Olimjon Haydarov
8.52K subscribers
2.8K photos
2.06K videos
27 files
677 links
Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун
Download Telegram
#Live

Жо Байден(АҚШ президенти) агар Россия Украинага ҳужум қилса, у ерга ҳарбийларни жўнатмаслигини, Руслар билан очиқ жангга кирмаслигини маълум қилди. Шунингдек НАТО ҳам Россия билан уришмоқчи эмас. Ҳозирча АҚШ ва НАТО Украинага фақатгина қурол билан ёрдам бера олади холос.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Россия ҳужум қилиши аниқ бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида Россия чегарасига энг яқин бўлган Харков шаҳридан Украина авиациялари олиб чиқилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

АҚШ Россия Украинага ҳужум қилса, фақат НАТО чегараларида туриб ҳимояланмоқчи. Европа фронти Полша бўлиши кутилмоқда. Бугунги хабарлар фонида АҚШ Полшага яна 3000 нафар ҳарбий контингент жўнатишни бошлади.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#live

Украина хавфсизлик кучлари шарқий чегаралардан самолётларни, жумладан камида битта Байрактар ТБ2 , иккита Ҳ225 вертолёти, битта Ан-26 самолётини олиб чиқиб кетмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор. 

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни Украинадан зудлик билан чиқиб кетишга чақирганди.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

НАТО Украинани Россияга қарши қуроллантиришда давом этмоқда.

15 январдан бери Украинага қурол ва ўқ-дорилар ҳамда жиҳозлар билан 38 та транспорт парвози амалга оширилган.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
Olimjon Haydarov
#Live Украинадаги америкаликлар сони бўйича янги рақамлар: элчихонада рўйхатдан ўтган 7 000 киши, шунингдек, элчихонада рўйхатдан ўтмаган яна 25 000 нафар икки давлат  фуқаролигига эга Америкаликлар бор.  Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Америкаликларни…
#Live

АҚШ Россия ҳужум қиладиган бўлса, Украинадаги фуқароларини эвакуация қилмоқчи эмас. Киевдаги АҚШ элчихонаси мамлакатдаги АҚШ фуқароларига ҳар қандай йўл билан бўлсада, ўзлари Украинани тарк этишлари кераклиги ҳақида хабар қилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Қора денгиз акваториясидаги самолётлар йўналиши. Россия ҳарбий денгиз кучларининг огоҳлантирувига асосан бу ҳудуддан умуман самолётлар учмаяпти.

👉 @OlimjonHaydarov 👈
#Live

Украина чегарасига яқин ҳудудларга Россиянинг кўп миқдорда зирҳли ҳарбий техникалари, ракета комплекслари йиғилмоқда.

👉 @OlimjonHaydarov 👈