Олий Маъҳад | Расмий
13.2K subscribers
21.5K photos
3.01K videos
22 files
14.4K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Хушхабар #Илмий_фаолият

▪️Илк бор Тошкент ислом институти Кенгаши томонидан илмий унвони берилди

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти тарихига яна бир хайрли ва қувончли кун қайд этилди. Илк бор Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссияси институт ўқитувчиларига доцент илмий унвони беришни тасдиқлади.

▫️Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан доцент илмий унвони олган илк ўқитувчи «Ижтимоий фанлар» кафедраси катта ўқитувчиси Иргаш Даминов бўлди.

▫️«Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт» ихтисослиги бўйича илмий унвон олган И.Даминовга келажакдаги илмий фаолиятига ҳам улкан зафарлар тилаймиз ва Тошкент ислом институтининг илмий салоҳияти янада ривожланишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Хушхабар #Илмий_фаолият

▪️Тошкент ислом институти конференция мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги рўйхатида эълон қилинди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган 2024 йилга мўлжалланган халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий тадбирлар рўйхатини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги эълон қилди.

▫️Эътиборлиси, мазкур рўйхатда Тошкент ислом институти тарихида илк бор институт кафедралари томонидан таклиф этилган конференциялар мавзулари ҳам киритилган.

▫️Жорий йил 24 апрелда ТИИ “Таҳфизул Қуръон” ва “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедралари томонидан “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечим” ва 6 ноябрда “Ақоид ва фиқҳий фанлар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Тиллар” кафедралари томонидан “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар” мавзусидаги конференциялар ўтказилади.

🔗 t.me/oliymahad
#Хушхабар #Илмий_фаолият

▪️Соатмурот домла Примовга доцент илмий унвони берилди

▫️Тошкент ислом институти Кенгаши тавсиясига биноан доцент илмий унвони олган иккинчи ўқитувчи, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Примов Соатмурот Уралович бўлди.

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт” ихтисослиги бўйича доцент илмий унвони гувоҳномасини С.Примовга топширди.

▫️С.Примов 2021 йилда “Абу Шакур Кеший «Тамҳид» асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида Исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилган, 1 та монография ва 6 та ўқув қўлланма тайёрлаган, диссертация ҳимоясидан кейин 20 тадан ортиқ илмий иш, маҳаллий ва халқаро илмий журналларда 14 та мақола нашр эттирган.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42584

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Хушхабар #Илмий_фаолият #Илмий_журнал

🎉 Хушхабар: “Ислом маърифати” илмий журнали ОАК рўйхатидан ўтди

📖 Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг “Ислом маърифати” илмий-адабий, маънавий-маърифий журнали Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновaциялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестaция комиссияси илмий нашрлар рўйхатига киритилди.

Эндиликда “Тарих: 07.00.04 – Диншунослик” ихтисослиги, 24.00.00 – Исломшунослик фанлари ҳамда 23.00.00 – Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори - PhD ва фан доктори - DSc илмий даражаси учун талабгорлар тақдим қилган диссертaцияларининг асосий илмий натижалари “Ислом маърифати” журналида чоп этилади.

📖 Журнал ҳақида
📨 Мақола жўнатиш

Журнал саҳифаси:
👉 t.me/islommarifati

🔗 t.me/oliymahad - диний-маьрифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram