Олий Маъҳад | Расмий
13.2K subscribers
21.3K photos
2.99K videos
22 files
14.3K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

▪️Икки эшикли Каъба

▫️Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссалом билан Каъбани қурганда, унда иккита эшик очди.

▫️Бири шарқий деворда, яъни ҳозирги кунда фойдаланиладиган эшик, иккинчиси ғарбий деворда. Шарқий томон кириш учун, ғарбий томондагиси эса чиқиш учун ишлатилган.

▫️Милодий 608 йилда Қурайш Каъбани қайта қурганда, улар ғарбий дарвозани ёпиб ташладилар.

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтлари Каъбани Иброҳим алайҳиссалом қургандек икки эшикли, хатиймни ҳам қўшиб қайта қуришни хоҳлаган эди. Бу истакни Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу ҳижрий 65 йили Оиша розияллоҳу анҳонинг кўрсатмалари билан амалга ошириб, Каъбанинг иккинчи эшигини қурдирдилар.

▫️Ҳижрий 74 йили Ҳажжож ибн Юсуф Маккани қамал қилиб эгаллагач, Каъбани бузиб, Қурайш қурганидек, бир эшикли, хатиймни қўшмай қайта қурди. Орадан 1370 йил ўтиб ҳануз Каъба бир эшикли ҳолатда турибди.

▪️ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳаж_2023 #Тарих

▪️Тарих: Ҳаж манзаралари

▫️Маълумот учун, олдинлари ҳожиларнинг ўзлари Мино ва Арофатда чодирлар қуришган.

▫️Бугунги кундаги чодирлар 1997 йилдан кейин ўрнатила бошланди. Шу йили содир бўлган ёнғин 350 кишининг умрига зомин бўлди ва ҳукумат ўтда ёнмас чодирларни доимий қилиб Мино ва Арофатда қурди.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тарих

КАЪБА ТЎҒРИСИДА СИЗ БИЛМАГАН 3 ТА ФАКТ

1. Каъба бир неча бор қайта қурилган

Каъбанинг бугунги кундаги кўриниши Иброҳим ва Исмоил алайҳумуссалом томонидан қурилган шаклидан фарқ қилади. Каъба турли даврларда бўлиб ўтган табиий офат ва ташқи сабаблардан кейин қайта қурилган ёки таъмирланган.

2. Каъбапўш турли хил рангларда бўлган

Каъбанинг анъанавий қора ёпинчиғи, Каъбапўшдаги оятлар тилла суви юритилган иплардан тўқилган. Биз Каъбани қора рангдан бошқа рангда тасаввур ҳам қила олмаймиз. Аммо бу анъана уйларини қора рангга бўяш одати бўлган Аббосийлар даврида пайдо бўлган. Ундан олдин Каъбапўш турли хил рангларда эди, масалан, яшил, қизил ва ҳатто оқ рангларда.

3. Каъбатуллоҳ калитлари ҳозиргача битта оиланинг қўлида

Макка фатҳ қилинганидан сўнг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг калитини олиб, Бани Шайба қабиласидан бўлган Усмон ибн Талҳага бердилар. Ушбу анъанага кўра улар неча асрлардан буён Каъбанинг калитини ўзларида сақлаб келмоқдалар, чунки Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам калитларга эгалик қилиш ҳуқуқини айнан мана шу қабилага берганлар. Президентлар, подшоҳлар, қироллар ёки дунёдаги энг нуфузли одамлар ва бутун дунё мусулмонлари Пайғамбаримизнинг бу қарорларини улуғлаган ҳолда Маккада нисбатан кичик бўлган мана шу оиладан Каъбага кириш учун ҳануз рухсат сўрайдилар.

Бошқа фактлар 👉@oliymahad каналида!
#Тарих

▪️«Усмон Мусҳафи» Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний назорати кутубхонасига олиб келиняпти.

▫️Сурат Ҳазрати Имом мажмуаси Тилла Шайх масжиди ёнида олинган, 1989 йил 14 март.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

▪️Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қайси давлатлар ҳукмронлик қилган?

▫️Милоддан аввалги VI асрдан ХХI асрга қадар замонавий Ўзбекистон ҳудудида йигирмадан ортиқ давлатлар ҳукм сурган.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
​​#Тарих

▪️Абу Толиб вафотидан уч кун кейин Хадийжа розияллоҳу анҳо оламдан ўтдилар. Маккадаги Муаълла қабристонига дафн этилганлар.

▫️Аёлининг вафотларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп маҳзун бўлдилар. Шу сана нубувватнинг 10 йили «Омул ҳузн», маҳзунлик йили, деб аталади.

▫️Қосим нубувватдан олдин, ҳижратдан аввалги тахминан 26–25 йиллар / милодий 598–599 йиллар орасида Маккада туғилган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 27-28 ёшларида эди. 17 ой умр кўриб вафот этган.

▫️Қосим онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо қабри яқинига қўйилган.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ҳаж #Масжиди_Набавий #Масжидул_Ҳаром #Тарих #Фотограф

Ҳаж ибодатини тарихда биринчи бўлиб суратга олган фотограф ким? – Ноёб кадрлар

Фотосуратчининг бу ютуқлари бутун дунёда тан олинди. 1881 йилда фотограф Венеция географик кўргазмасида олтин медал билан тақдирланди… – Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Батафсил: https://oliymahad.uz/24534

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тарих

▪️Биринчи мусулмонлар флоти

▫️Шом ҳокими Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу флот яратишдек ўта муҳим вазифани биринчилардан бўлиб амалга оширди.

▫️Мусулмонлар денгиз флотига эга бўлгунга қадар Византия флоти Ўрта Ер денгизида, Сурия, Фаластин ва Миср қирғоқларида бутунлай яккаҳоким сифатида ўзини хавфсиз ҳис қилар эди.

▫️Муовия розияллоҳу анҳу Миср ҳокими Абдуллоҳ ибн Саъд билан биргаликда халифа Усмон розияллоҳу анҳуни флот қуришга рухсат беришга кўндиради.

▫️Натижада милодий 648 йили Миср ва Сурия кемасозлари томонидан 1700та кемадан иборат катта флот қурилди.

▫️Филотнинг қурилиши мусулмонлар учун ҳарбий ва савдо соҳаларида янги имкониятлар очиб берган яна бир муҳим ютуқ бўлди.

▫️Манба: Имом Жарир Табарийнинг “Тарихи русул вал мулук” асари.

▫️ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев тайёрлади

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Тарих

▪️ Бир масжид тарихи: Масжидул Ҳаромга 7-минора қурилишига нима сабаб бўлган эди?

▫️ Истанбулда Султон Аҳмад I (1603-1617) даврида олти минорали Султон Аҳмад масжиди, яъни Кўк масжид қурилган. Ўша пайтда Маккадаги биргина Масжидул Ҳаромда 6 та минора бўлган… – ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41771

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Тарих

▪️ Масжиди Набавийдаги ёпилмайдиган дераза

▫️ Масжиди Набавийда 1400 йилдан ортиқ вақтдан бери битта дераза ёпилмаган ҳолда очиқ туради. Бунинг сабаби нимада?… – ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41777

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Мақолалар #Тарих

▪️ Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни нима йиғлатди?

▫️ Анас ўша жангни эслаб: “Бомдод намозини вақтида ўқимасам, менга Тустарнинг ғалабаси нима бўпти?! Мен намозни дунёнинг ҳеч бир бойлигига алмаштирмайман!”, дерди.

Давоми... 🔻 http://oliymahad.uz/41894

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Тарих

▪️ Адолатнинг кучи

▫️ Эртуғрул 1191-1281 йилларда яшаган саркарда, ўғузларнинг қай уруғидан, усмонлилар сулоласи бобокалонидир. XIII асрнинг 20-йиллари мўғуллар истилоси даврида Эртуғрул ўз уруғдошлари билан Мовароуннаҳр ва Хуросондан Кичик Осиёга келиб ўрнашган... – ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

Давоми... 🔻 http://oliymahad.uz/41928

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Maqolalar #Ислом_тарихи #Тарих

▪️ Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо эгизак бўлганмилар?

▫️ Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари 8та бўлганлар, улардан иккитаси Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумодир.

Давоми... 🔻 http://oliymahad.uz/41965

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

▪️Ноёб кадрлар

▫️1958 йил. Тошкентдаги Ҳазрати Имом майдони Тилла Шайх жоме масжидида ҳайит намози.

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

▪️Ноёб аудио

▫️Шайх Зиёуддинхон Эшон Бобохон. 1972 йил, ҳаждан сўнг

👉 https://youtu.be/fIGwrgHxOA8

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Тарих

▪️Каъбага етказилган зарарлар ва тавофнинг тўхтатилиши

▫️Милодий 683 йил 31 октябрда Ҳажжожи Золим ва Абдуллоҳ ибн Зубайр қўшинлари ўртасидаги жанг пайтида, Макка қамалида Ҳажжож отган улоқтирма тошлардан Каъбанинг маълум бир қисми зарарланади.

▫️Орадан 9 йил ўтгач, 692 йилда Маккани Умавийлар қўшини қамал қилиши натижасида отилган тошлардан Каъба деворларининг баъзи жойлари қулаб тушади.

▫️1629 йилда ёққан кучли ёмғир ҳосил қилган тошқиндан кейин Каъба деворлари босимга бардош бера олмай нурайди. Каъба, ўша даврда ҳукмронлик қилган Усмонлилар давлати томонидан қайта қурилди.

▫️1979 йилда Саудия Арабистони ҳукуматига қарши 200 тача қуролланган шахслар Масжидул Ҳаромни эгаллаб олишди... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев


Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42259

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Каъба #Тарих

▪️Матоф мармари

▫️Ҳижрий 1400, милодий 1980 йили Масжидул Ҳаром тавоф майдони - матоф юзасига оқ мармар қопланди.

▫️Грециянинг Тасос ороли конидан олинувчи мармар жазирама иссиқда совийди. Кечаси ердаги намликни ўзига тортгани сабабли қуёшли кундуз куни мармар юзаси салқин туради.

▫️Таъмирлашда Замзам қудуғига кириладиган тунель ҳам ёпилиб, матоф ҳудуди кенгайди.

▫️Қудуқ ўрни айлана шаклдаги мармар ва Замзам деган ёзув билан белгиланди.

▫️Замзам ичиш учун Масжидул Ҳаромда илк бор сув идишлари қўйилди. Жумракли идишларга совуқ ва илиқ холатдаги замзам солинган. Ҳозирда масжид ҳудудида қувурларда оқиб турувчи жумракли замзам ичиш жойлари қурилган.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42434

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ноёб_кадрлар #Тарих

📹 Ноёб кадрлар

🕋 Масжидул Ҳаромдан илк телетранслация

▫️Рамазоннинг охирги ўн кечаси таровиҳ намозлари илк бор 1976 йилда Саудия Арабистони телеканали орқали намойиш этилди.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тарих

▪️ Ноёб кадрлар: Масжидул Ҳаромдаги намоз

▫️1996 йил Каъбадаги таъмирлаш ишлари

Фотолар: 🔻 https://oliymahad.uz/32094

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ҳаж #Тарих

▪️Транспорт воситалари ҳозиргидек ривожланмаган даврларда Ҳаж сафарига тайёргарлик Рамазон ҳайитидан сўнг бошланган.

▫️Ҳожилар Шаввол ойидаёқ сафарга чиқишган.

▫️Ҳаво, сув ва қуруқлик йўлларида ўша даврга хос транспортлар билан бирга чўлу адирларда туя, от каби жониворлар билан сафарга чиққан зиёратчиларни ҳам учратиш мумкин бўлган.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok