Олий Маъҳад | Расмий
13.2K subscribers
21.3K photos
2.99K videos
22 files
14.3K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#халқаро_ҳамкорлик

▪️ Ўзбекистон – Саудия Арабистони тарихий, маданий ва диний ришталар мустаҳкамланмоқда

▫️ Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Айниқса, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ижобий суръат касб этиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди…- Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот котиби Баҳодир Жовлиев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/32856

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Ўзбекистон_янгиликлари #халқаро_ҳамкорлик

▪️ Ўзбекистон – буюк алломалар юрти

▫️ Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий номлари билан аталган халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/34708

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#халқаро_ҳамкорлик #Янгиликлар

▪️ ICESCO Ижроия Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади

▫️ Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов айни пайтда Марокаш подшоҳлигининг Работ шаҳрида Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO)нинг халқаро конференциясида иштирок этмоқда.
Тадбирлар давомида ICESCO Ижроия Кенгашининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Унда ICESCO Бош котиби, доктор Салим ал-Малик, Миср Араб Республикаси Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Айман Ашур қатнашиб, маъруза қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/35510

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️ Тошкент ислом институти ректори Ўзбекистон делегацияси таркибида Бирлашган Араб Амирликларида бўлди

▫️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида хизмат сафарида бўлди. Делегация таркибида Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ҳам ташриф доирасидаги учрашувларда иштирок этди...- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/38094

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Халқаро ҳамкорлик

▫️Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти (IAIN Kudus) ректори профессор Х.Абдурроҳмон Касдий бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар.

▫️Делегация таркибида проректорлар доктор Аҳмад Суприяди Супено, доктор Ҳ.Кисбиянто Сурани, Институт маъмурияти бошлиғи, доктор Ҳ.Аднан Аҳмад Касидин, магистратура директори, доктор Адри Эффери ва бошқалар бор.

▫️Дастлаб, ТИИ тарихи ва фаолияти, ўқув жараёнлари, Қуръони карим ва тажвид ўқув курси тўғрисида институт ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов меҳмонларга маълумот берди.

▫️Кудус давлат ислом институти — Индонезиянинг Марказий Жава штатидаги Кудус шаҳридаги диний таълим муассасаси ҳисобланади. Кудус Индонезия Республикаси Президентининг 1997 йил 21 мартдаги 11-сонли фармонига асосан ташкил этилган.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41269

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Халқаро ҳамкорлик - фотолавҳалар

▫️Кудусда бешта мутахассисликка эга, Усули дин, Тарбия, Шариъат, Ислом иқтисодиёти ҳамда Даъват факультетларида 15 мингга яқин талабаларга 300 дан ортиқ ўқитувчилар бакалавр ва магистратура босқичларида дарс беради.

▫️Кудус давлат ислом институтида кўплаб илмий журналлар бўлиб, йилига 32 та турли йўналишларда анжуманлар ўтказилади, шулардан 20 таси халқаро конференциялардир.

▫️Ўз навбатида ректор М.Муҳаммадсиддиқов Индонезиянинг ислом оламида турган ўрни, Ўзбекистон билан тарихий ва бугунги дўстона алоқалари, диний-маърифий соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини мамнуният билан эътироф этди.

▫️Ҳ.Абдурроҳмон Касдий Ўзбекистон ва ТИИ ташрифи таасуротларини институтнинг “Меҳмонлар китоби”га ёзиб қолдирди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41269

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Халқаро_конференция #Халқаро_ҳамкорлик #Ректор #Туркия

▪️Тошкент ислом институти ректори нуфузли халқаро конференцияда иштирок этди

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов халқаро конференцияда иштирок этиш ва бир қатор илмий марказларда учрашувлар ўтказиш мақсадида Туркия Республикасида илмий сафарда бўлиб қайтди.

▫️“Мовароуннаҳрнинг Ислом илм-фани ва маданиятига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги халқаро конференция Истанбул университети Илоҳиёт факультети анжуманлар залида 2023 йил 21 декабрь куни бўлиб ўтди.

▫️Анжуманда Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Ҳанафий мазҳабининг Мовароуннаҳрга кириб келиши, тарқалиши ва ривожланиши” мавзусида маъруза қилди.

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/41558

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Халқаро_конференция #Халқаро_ҳамкорлик #Ректор #Туркия

▪️Тошкент ислом институти ректори Истанбул университетига ташриф буюрди

▫️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Истанбул университети ректори, профессор Усмон Зулфиқор билан учрашди.

▫️Профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов билан профессор Усмон Зулфиқор ўртасидаги мулоқотда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кенг кўламли ҳамкорликнинг ривожланаётгани, жумладан икки давлат таълим муассасаларининг илмий алоқаларини юқори босқичга чиқариш ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари ўзаро муҳокама қилинди.

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Индонезиядаги ислом институти билан Англашув меморандуми имзоланди

▫️Тошкент ислом институти ва Индонезиянинг Кудус давлат ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

▫️ТИИ томонидан ректор, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ҳамда IAIN Кудус томонидан ректор, профессор Абдурроҳмон Касдий Меморандумни онлайн тарзда ташкил этилган маросимда имзоладилар.

▫️Хабарингиз бор, Кудус давлат ислом институти ректори, профессор Х.Абдурроҳмон Касдий бошчилигидаги делегация ТИИга 2023 йил ноябрь ойида ташриф буюрган эди. Музокараларда таълим муассасалари ўртасида меморандум имзолаш ҳам кўзда тутилган эди.

▫️Ҳамкорлик ҳужжати профессор-ўқитувчилар ва талабаларни алмашиш, таълим дастурлари ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида малака ошириш ва қўшимча ўқув машғулотларини ташкил қилиш, семинар ва конференциялар ўтказиш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, китоб ва манбалардан умумий фойдаланиш ва нашр ишларида ҳамкорлик қилиш каби бандларни қамраб олган.

🔗 t.me/oliymahad
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️Тошкeнт ислом институти Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти билан мeморандум имзолади

▫️Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти ўртасида англашув мeморандуми имзоланди.

▫️Англашув мeморандумини Имом Бухорий диний ташкилоти раиси Умидбек Мамталиев ва ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов имзоладилар.

▫️Меморандумдан кўзланган асосий мақсади икки ташкилот ўртасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

▫️Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги фаолият йўналишларини ривожлантиришга қаратилган:

▫️таълим соҳасида илмий ва маънавий-маърифий йўналашларда ҳамкорликни амалга ошириш;

▫️ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларни малакасини ошириш, ўқув-илмий фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ўқитувчилар стажировкасини ташкил этиш;

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/41788

🔗 t.me/oliymahad
#Халқаро_ҳамкорлик #اللغة_العربية

▪️“Ат-Танал ал-арабий” билан меморандум имзоланди

▫️Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг “Ат-Танал ал-арабий” – التّنال العربيّ “Араб тилини билиш халқаро сертификати”ни берувчи таълим ва тест ташкилоти билан Тошкент ислом институти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди ҳамда институт биносида “Ат-Танал” тест имтиҳонларини ўтказиш бўйича келишиб олинди.

▫️“Ат-Танал ал-арабий” التّنال العربيّ – “Араб тилини билиш халқаро сертификати” тест тизими араб тили она тили бўлган мамлакатда ишлаш, ўқиш, саёҳат қилишга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

▫️Тест давомида араб тилида тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш ва грамматикани билиш қобилияти баҳоланади. Араб тилини билиш бир неча стандартлар бўйича, жумладан, араб тилини она тилида сўзлашувчиларга ўргатиш стандартлари ва тиллар учун умумий Европа маълумотномаси (CEFR) стандартлари билан таснифланган.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41960

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Instagram #reels #Халқаро_ҳамкорлик #اللغة_العربية

▪️“Ат-Танал ал-арабий” энди Тошкент ислом институтида

▫️Видеони ТИИ талабаси Жаҳонгир Ниғматов тайёрлади

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг!🔻

👉 Instagram 👈

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Халқаро_ҳамкорлик

▪️БАА делегацияси Тошкент ислом институтида

▫️Бирлашган Араб Амирликларидаги Мусулмон жамиятлари халқаро кенгаши Бош директори Холид Халифа Каъбий бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

▫️Делегация аъзолари – Доктор Умар Барийкий, Доктор Муҳаммад Убайдий, Доктор Насер Ориф, Рошид Нуаъймий ва Фаҳд Жамилни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Д.Бабажонов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири Ш.Ҳамдамов, проректорлар С.Примов, Ё.Бухарбаев ва Т.Эвадуллаев кутиб олди.

▫️М.Муҳаммадсиддиқов меҳмонларни институт тарихи ва фаолияти билан таништирди. Делегация аъзолари Ҳадис фанида Ҳ.Нурбаев шарҳлаган ҳадисни талабалар билан бирга тингладилар, сўнг С.Масаитовнинг Фароиз фани дарсида талабалар билан суҳбатлашдилар. 

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42279

🔗 t.me/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Instagram #reels #Халқаро_ҳамкорлик

▪️БАА делегацияси Тошкент ислом институтида

Бизни инстаграмда ҳам кузатиб боринг!🔻

👉 instagram 👈

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram