Олий Маъҳад | Расмий
13.2K subscribers
21.3K photos
2.99K videos
22 files
14.3K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 info@oliymahad.uz
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Хатми_кутуб

2020-2021 ўқув йили давомида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчилари етук олимлар асарларини 300га яқин талабалар билан ўқиб тугатдилар.

Соатмурод Примов
Ақоид фанидан Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳул ақоидун насафия” асарини талабаларга ўқиб берди.

Абдуқодир Пардаев Тасаввуф фанидан Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг “Ат-Тасаввуф вас-сулук”, Ақоиддан Саъдуддин Тафтазонийнинг “Шарҳул ақоидун насафия” ва Имом Ломишийнинг “Ат-Тамҳид фи қоваидит тавҳид” асарларини хатми кутуб қилди.

Тафсирдан Абул Баракот Насафийнинг “Тафсирун Насафий” ва Абдулҳақ Деҳлавийнинг “Ал-Фавзул кабир фи усулит тафсир” китоблари Фарҳод Жўраев талабалар билан ўқиб тугатдилар.

Шамсиддин Лутпиллаев Фароиз фанидан Муҳаммад Бадахшонийнинг “Тасҳилул сирожия”, Усулул фиқҳдан Низомиддин Шошийнинг “Усулуш шоший” ва Мулла Жийван Ҳиндийнинг “Нурул анвор” китобларини талабалар билан ўқидилар.

Усулул фиқҳдан Муҳаммад Бадахшонийнинг “Тайсиру усулил фиқҳ” асари Мурод Умарходжаев билан талабалар хатм қилдилар.

🔗 t.me/oliymahad
#Хатми_кутуб #Араб_тили #Тиллар

Араб тили фанига оид китобдан хатми кутуб

Тошкент ислом институтида ҳадис, фиҳқ, тафсир, ақоид ва фароиз фанларига оид мўътабар китобларни талабалар билан тўлиқ ўқиб чиқиш тобора анъанага айланиб бормоқда.

Диний таълимнинг классик методларидан бири бўлган хатмул кутуб бир муддат таълим муассасаларида тўхтаб қолган эди.

Сўнги йилларда Олий маъҳадда кўплаб китоблар, асарлар ўқиб тугатилди.

Ислом илмларини ўрганишга таянч бўлган араб тилига оид китоблар ҳам институт ўқитувчилари устозлигида хатм қилинди.

Ибн Ҳожибнинг Кофия китоби матнига ёзилган шарҳлардан бири, Саид Аҳмад Палонпурийнинг "Ал-вафия би мақосидил кафия” асарини Тиллар кафедраси Араб тили ўқитувчиси Улуғбек Ҳасанов 1-курс талабалари билан биргаликда ўқиб тугатди.

Шу муносабат билан тадбир ташкил этилди.

Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шожалилов, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов, Тиллар кафедраси мудири Д.Насиров иштирок этдилар.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хатми_кутуб #Саҳиҳул_Бухорий #Ижоза #Талаба_қизлар

“Муҳаддиса” талаба қизлар

Тошкент ислом институтида “Саҳиҳул Бухорий”, “Сунани Термизий” каби асарларни талабалар билан тўлиқ ўқиб тугатиш ва ижоза бериш тобора анъанага айланиб бормоқда.

Диний таълимнинг классик методларидан бири бўлган хатмул кутуб”ларда аёл-қиз талабалар ҳам фаол иштирок этдилар.

“Ҳадис ва ислом тарихи” фанлари кафедраси ўқитувчилари Фахриддин домла Маманосиров ва Ойбек домла Ҳошимов устозлигида 23 нафар аёл-қиз талабалар Имом Бухорийнинг “Жомеъус саҳиҳ” асарини 2 йил мобайнида хатм қилдилар.

Эътиборлиси, китобнинг учдан бир қисми шарҳи билан ўқилди.

“Жомеъус саҳиҳ”ни хатмига бағишланган байрам тадбири ўтказилиб, унда ректор У.Ғафуров, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири С.Примов ва бошқа ўқитувчилар иштирок этдилар.

4-курс талабаси “Саҳиҳ”лардан охирги ҳадисни ўқиб, хатмни якунлади.

Сўнг шаҳодатномаларга имзо-муҳр қўйилди, устозлар шогирдларига ижоза насиҳатини қилдилар.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Янгиликлар #Хатми_кутуб #Илм_сафари

▪️"Сунани Термизий", "Муваттои Муҳаммад" ва "Шамоилул Муҳаммадийя" китоблари хатм қилинди

▫️Ҳадис илми мактаби ўқитувчи ва талабалари "Хатмул кутуб" тадбирлари режасига мувофиқ Сухондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Ат-Термизий мажмуасига ташриф буюришди.

▫️ Ташриф аввалида, Мактаб жамоаси Имом Абу Исо Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишди.

▫️У ерда талабалар Қуръони каримни хатм қилиб, юртимизда, хусусан Термиз диёрида ўтган барча алломалар, жумладан, Имом Термизийга бахшида қилишди.

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Хушхабар #Хатми_кутуб #Араб_тили

▪️“Шарҳи Мулла” хатм қилинди

▫️Диний таълимнинг классик методларидан бири бўлган хатмул кутуб бир муддат таълим муассасаларида тўхтаб қолган эди.

▫️Тошкент ислом институтида ҳадис, фиҳқ, тафсир, ақоид ва фароиз фанларига оид мўътабар китобларни талабалар билан тўлиқ ўқиб чиқиш анъанаси тикланди.

▫️Ислом илмларини ўрганишга таянч бўлган араб тилига оид китоблар, жумладан халқ ичида “Шарҳи Мулла” номи билан машҳур бўлган китоб хатм қилиниб, талабаларга шаҳодатнома бериш анъанаси йўлга қўйилди.

▫️Ибн Ҳожибнинг Кофия китоби матнига ёзилган шарҳлардан бири, Абдураҳмон Жомийнинг "Фаваидуз зияиййа” асари, яъни “Шарҳи Мулла” номи билан машҳур китоб Тиллар кафедраси Араб тили ўқитувчиси Улуғбек Ҳасанов устозлигида 3-курс талабалари 2 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.

▫️Шу муносабат билан 24 нафар талабага хатм шаҳодатномалари топширилди.

▫️Ректор У.Ғафуров, ўқитувчилар Ф.Маманосиров, И.Юлдашев, Ё.Бухарбоев ва бошқалар иштирок этди.

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Хатми_кутуб_Араб_тили

▪️ Шанба куни ёзиб тугатилган “Шарҳи Мулла” шу кунда хатм қилинди

▫️ Ибн Ҳожибнинг Кофия китоби матнига ёзилган шарҳлардан бири, Абдураҳмон Жомийнинг “Фаваидуз зияиййа” асари, яъни “Шарҳи Мулла Жомий” номи билан машҳур китоб Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов устозлигида 3-курс талабалари 1,5 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.
“18 декабрь – Халқаро Араб тили куни” муносабати билан Тошкент ислом институтида “Шарҳи Мулла” хатм тадбири ўтказилди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/35293

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Хатми_кутуб

▪️ “Туҳфатул атфал” манзумаси шарҳи талаба қизлар томонидан хатм қилинди

▫️ Сўнгги йилларда Тошкент ислом институтида ўқитувчилар устозлигида талабалар томонидан китобларни тўлиқ ўқиб чиқиб, хатми кутуб қилиш анъанага айланган. Бу борада талаба қизлар ҳам ортда қолаётгани йўқ. Олий маъҳадда Имом Жамзурий роҳимаҳуллоҳнинг «Фатҳул ақфал фий шарҳи туҳфатил атфал» китоби хатмонаси бўлиб ўтди. Ушбу китобни 2019 йилдан буён ҳар йили талаба қизлар ўқиб хатм қиладилар, бугунги хатмона шуларнинг тўққизинчисидир…- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Нажмиддинова Робия

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/37594

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram |
#Араб_тили #Хатми_кутуб #Хушхабар

▪️ Хатмул кутуб: “Шарҳи Мулло” китобидан 30 нафар талабага ижоза берилди

▫️ Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фан ойлиги” муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан 3-курс талабалари билан ўқиб тугатилган “Шарҳи Мулло” китобининг “хатмул кутуб” илмий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди…- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41936

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Хушхабар #Хатми_кутуб #Араб_тили

▪️Хатмул кутуб - фотолар

▫️Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фан ойлиги” муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан 3-курс талабалари билан ўқиб тугатилган “Шарҳи Мулло” китобининг хатмул кутуб" илмий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

▫️Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан очиб берди.

▫️ЎМИ Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори сўзга чиқиб, устозлар ва талабаларнинг илм йўлидаги ҳимматларига Аллоҳ таолодан янада баракалар сўради.

▫️Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, Ўқув ишлари бўйича проректори Ёқубжон Бухарбаев ҳам сўзга чиқиб, хатми кутуб борасида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41936

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Араб_тили #Хатми_кутуб #Хушхабар

▪️Хатмул кутуб - фотолар

▫️Ислом илмларини ўрганишга таянч бўлган араб тилига оид китоблар, жумладан халқ ичида “Шарҳи Мулла” номи билан машҳур бўлган китобни хатм қилиб, талабаларга шаҳодатнома бериш анъанасини йўлга қўйишда Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, ўқитувчилар Ёқубжон Бухарбаев, Самариддин Аҳмедов ва кафедранинг бошқа устозларининг ўрни беқиёс.

▫️Ибн Ҳожибнинг Кофия китоби матнига ёзилган шарҳлардан бири Абдураҳмон Жомийнинг "Фаваидуз зияиййа” асари, яъни “Шарҳи Мулла” номи билан машҳур китоб Тиллар кафедраси Араб тили ўқитувчиси Улуғбек Ҳасанов устозлигида 3-курс талабалари 2 йил мобайнида ўқиб хатм қилдилар.

▫️Тадбирда 3-курс талабалари “Шарҳи Мулла”нинг охирги саҳифаларини ўқиб хатмни якунладилар, сўнг 302, 304, 305 - гуруҳ талабаларидан 30 нафарига ижоза шаҳодатномалари топширилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41936

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Араб_тили #Хатми_кутуб #Хушхабар

▪️Хатмул кутуб - фотолар

▫️Тиллар кафедраси мудири, ижоза соҳиби Улуғбек Ҳасанов “Шарҳи Мулла” китобидан Самариддин Аҳмедовга ижоза берди ва шаҳодатномани ўқитувчига Шайх Алижон қори топширди.

▫️Ректор М.Муҳаммадсиддиқов, талабаларга илм беришдаги меҳнатларини қадрлаб, институтда хатми кутуб ривожига қўшган ҳиссаси учун Ёқубжон Бухарбаев, Улуғбек Ҳасанов ва Самариддин Аҳмедовга “Ösmanli” кийим дўкони номидан 1,5 млн. сўмлик ваучерларни ҳадя қилди.

▫️Шунингдек, “Шарҳи Мулла” китобини хатм қилишда фаоллик кўрсатган 16 нафар талабага эсдалик совғалари топширилди.

▫️Тадбирда иштирок этиб, мазмунли маърузаси билан файз бахш этган Шайх Алижон қорига М.Муҳаммадсиддиқов ташаккурнома тақдим қилди.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41936

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Араб_тили #Хатми_кутуб #Хушхабар

▪️Фотолар: “Шарҳи Мулла” китобидан ижоза олган талабалар

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41936

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Араб_тили #Хатми_кутуб #Хушхабар

▪️Фотолар: “Шарҳи Мулла” китобидан ижоза олган талабалар

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41936

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Араб_тили #Хатми_кутуб #Хушхабар

▪️Трейлер: “Шарҳи Мулла Жомий” хатм қилиниб, 30та талабага ижоза берилди

▫️Тошкент ислом институтида “Январь – Араб тили ва Балоғат фан ойлиги” муносабати билан Тиллар кафедраси томонидан хатмул кутуб" тадбири ўтказилди.

Батафсил... 🔻 https://oliymahad.uz/41936

🔗 t.me/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok