Тезкор
116 subscribers
1 photo
1 video
9 links
Қисқадан узунроқ хабарлар, текшириб кўрилган
Download Telegram
Channel created
Швейцария ҳукумати Гулнора Каримовага тааллуқли 131 млн долларни маълум шартлар билан Ўзбекистонга қайтаришга розилик берди

Швейцария ҳукумати 2012 йилда Гулнора Каримовага тааллуқли бўлган ҳисоб-рақамлардаги маблағлардан 131 миллион долларга тенг активларни Ўзбекистонга қайтаришга розилик берган. Икки мамлакат ўртасида имзоланган ҳадли келишувда бу ҳақда сўз боради.

Швейцария ҳукумати баёнотида айтилишича, Ўзбекистон қайтарилган активларни аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига сарфлаши керак. Бунан ташқари, ушбу маблағлар харажати устидан шаффоф мониторинг ўрнатилиши лозим.

Гулнора Каримовага тааллуқли яна 715 млн долларлик маблағлар музлатиб қўйилган. Ҳозирча бу маблағлар Гулнорага нисбатан жиноий иш кетаётганлиги учун ушлаб турилади. Мабодо ушбу маблағлар қайтарилган тақдирда ҳам юқоридаги шартлар асосидагина Ўзбекистонга қайтарилади.

@onlyinuzbekistans
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 13 минг номзоддан 10 кишини ишга саралаб олди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ишга қабул қилиш учун 13 минг 186 та ариза келиб тушган эди. Танлов бўйича махсус комиссия томонидан саралаш жараёнида юқори балл тўплаган 146 нафар номзод танловнинг кейинги — тест босқичига ўтказилиши юзасидан қарор қабул қилинди.

Комиссия иштирокчиларга нисбатан “уступка”га борди. Гап шундаки, тест синовларидан ўтиш бали (100 баллик тизимда) — 65 баллдан юқори этиб белгиланганди. Бироқ, конкурс комиссияси якуний натижаларни таҳлил қилганда, мазкур талабни республика бўйича кам сонли номзодлар бажара олганини аниқлади. Шу сабабли кейинги босқичга ўтиш баллини 55 балл ва ундан юқори деб белгилашга қарор қилди. Тест синовларидан бор-йўғи 23 киши ўтди.

Улар ҳам суҳбат ва психологик тестдан ўтишди. Руҳий касалликлар ва наркология диспансерларида ҳисобда турмасликлари аниқланди.

Натижада қуйидаги 10 нафар номзод Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган бўш лавозимларга ишга қабул қилиш учун тавсия этилди:

1. Абдуғаниев О.А.
2. Абдуллаев И.В.
3. Бойтураев Ф.М.
4. Валижанов Д.Н.
5. Латипов О.А.
6. Муратов А.О.
7. Номозбоев Ў.А.
8. Рахмонов Б.Х.
9. Рузиев О.Н.
10. Сувонқулов Ў.Б.

Агентликнинг максимал даражада шаффоф ўтказган танловига ҳам эътирозлар йўқ эмас. Масалан, телеграмдаги Context.uz телеграм канали ишга тавсия этилганлар орасида хотин-қизлар йўқлигидан нолиган.

Твиттер фойдаланувчиларидан бири эса “таниш-билишчиликка қарши курашиш агентлигига ишга олинганлар орасидан таниш-билишини қидирган халқ — енгилмас куч” дея киноя қолдирган.

@onlyinuzbekistans
Келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз — «Толибон» ҳаракатининг Қатардаги сиёсий ваколатхонаси раҳбари Мулла Абдул Ғани Биродар.
Беҳзод Мусаев июлда Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасида бирор шифокор коронавирусга чалинмаганини айтганди. Бош вазир ўринбосарининг бу сўзлари ҳақиқатдан йироқDaryo

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев июль ойи охирида «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида Зангиота туманидаги янги қурилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси (Зангиота КТ ЮКШ)да ишлаётган тиббиёт ходимларининг бирортаси коронавирусга чалинмаганини айтган эди. Интервью (катта эҳтимол билан 28 июль куни ёзиб олинган ва) 29 июль куни эфирга берилган эди.

Журналистнинг саволларига жавоб бераркан, бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, жумладан, шундай деганди: «Ҳозирда 14 кун давомида вахта тартибида ишлаётган дўхтир — бир сменаси ўтди, ҳозир иккинчи 14 кунлик иш кетяпти — бу ердаги ҳаво алмаштириш тизими тўғри йўлга қўйилгани учун, бирорта дўхтир [коронавирус билан] заҳарлангани йўқ, бирорта ҳамшира ковид касаллиги билан заҳарлангани йўқ».

Бироқ реаниматолог Фаррух Рустамовнинг вафоти муносабати билан Чирчиқ шаҳридаги Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши тафсилотлари бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг июль ойи охирида «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсидаги сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини кўрсатмоқда.

Коронавирусга чалинган Фаррух Рустамов тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида 2 август куни вафот этган. Чирчиқ шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимовнинг маълум қилишича, Фаррух Рустамов Зангиотадаги кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида кўнгилли сифатида ишлаётганида касалликни юқтириб олган. «Дарё» манбасининг маълум қилишича, Рустамовда коронавирус 23 июль куни тасдиқланган.

Шифокор Фаррух Рустамовнинг коронавирус асоратлари оқибатида вафот этгани
прокуратура органлари эълон қилган Тошкент вилояти Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши тафсилотларидан маълум бўлди. Рустамов вафотидан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Жасорат» медали билан мукофотланган. Унинг коронавирус асоратлари оқибатида вафот этгани Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 15 сентябрь ҳолатига кўра расман тасдиқланмаган.
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар бўлими раиси Муҳайё Гафарова Абдулбоқиевна вафот этди — Наманган шаҳар ҳокимлиги