Тезкор
117 subscribers
1 photo
1 video
9 links
Қисқадан узунроқ хабарлар, текшириб кўрилган
Download Telegram
Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори Комилжон Каримов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ректор этиб тайинланди. Собиқ ректор Абдужаббор Абдувоҳидов Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси лавозимини сақлаб қолди. — манба
Тошкент халқаро Вестминстер университети ректори лавозимига университетнинг проректори Баҳром Мирқосимов тайинланди.
ДХХ Андижонда 180 минг АҚШ долларини чегара тўсиғи устидан улоқтириш орқали қўшни Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди. У бу хизматига 200 минг сўм ҳақ олган.
Хитой коронавирусга қарши 11 та вакцинани клиник синовдан ўтказмоқда. Улардан тўрттаси аллақачон клиник синовларнинг учинчи босқичига ўтган — Хитой фан ва техника вазири
Сўнги уч йил мобайнида гўшт маҳсулотларининг нархи 2 баробар ошди — Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Прокурор «Чироқчи воқеаси» айбдорларини 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни, гаров эвазига очиқда қолган уч нафар айбланувчини ҳам суд залидан қамоққа олишни сўради — Daryo
Ички ишлар вазирлиги аҳоли яшайдиган жойларда машинасида баланд овозда мусиқа ёки қўшиқ эшитганларни базавий ҳисоблашнинг 3 баравари миқдорида жаримага тортишни таклиф қилмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинада Россия ҳарбий вертолёти уриб туширилмоқда.
Visa ва Mastercard Россияда фаолиятини тўхтатади. Мазкур тўлов тизимларининг Россияда чиқарилган карталари чет элда ишламайди, чет давлатда чиқарилган карталари эса Россия ҳудудида ишламайди, магазинга ҳам, онлайн буюртмаларга ҳам тўлов қилиб бўлмайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия24 телеканалида Ўзбекистон блогсфераси ва интернет нашрлари Россияга қарши ахборот уруши олиб бораётганликда айбланмоқда.
Россиянинг хатолари

Россияда урушда ютқазди, эртага Киевни қўлга олиб, ўзига маъқул одамни қўйса ҳам, Россия урушда мағлуб бўлди, деб ёзмоқда россиялик канал. Унинг ёзишича, мағлубиятнинг сабаби — нотўғри ҳисоб-китоб, epic fail.

Биринчи хато — Ғарбнинг қатъиятини нотўғри баҳолаш бўлди. Ғарб урушга қарши чиқмайди, у қурумсоқ, тарқоқ ва юмшоқ деб ўйлашди. Ғарб керак бўлса, якдил бўладиган, мазлумни ҳимояси учун ўзига зарар бўлса-да, санкциялар қўллай олишини кўрсатди, Россияни яккалай олди.

Иккинчи хато Россия иқтисодиётини бақувват, ўзини ўзи эплайди, ҳимоя қила олади, деб ўйлашди. Россия иқтисодиётига қўлланилган "молиявий ядровий қурол" мамлакат иқтисодиётини қарийб издан чиқариб юборди, ҳатто хавфсизлик ёстиқчалари ҳам ёрдам беролмаяпти.

Учинчи хато Россия армиясини кучли деб ўйлашди. Россия Украина ҳудудида кескин қаршиликка дуч келиши, катта ҳарбий йўқотишларга учраётгани Россия армиясининг ҳақиқий аҳволи жуда ғариблигини кўрсатмоқда.

Тўртинчи, асосий хато Украинани failed state, украинларни миллат эмас деб ўйлашди. Украин халқидаги ватанпарварлик, шижоат, украин сиёсатчиларининг уруш ҳолатидаги хатти-ҳаракатлари уларнинг давлат сифатида ҳам, миллат сифатида ҳам аллақачон шаклланиб бўлганини кўрсатди.

Битта қарор қабул қилишда тўртта хато қилиш ҳаддан ташқари кўплик қилади.
Россияда қора бозорга йўл очилди

Россия Марказий банки жисмоний шахсларга нақд валюта сотишни 9 сентябргача тўхтатди. Бундан ташқари, жисмоний шахслар валюта ҳисоб-рақамларидаги ҳамда депозитларидаги валютани ечишга ҳам чек йўқилди. Энди ҳар олти ойда 10 минг долларгача ечиш мумкин, ундан ортиғини рублда беришади.
Москва ҳамда Санкт-Петербургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Йўловчилар орасида талаб ортиши муносабати билан «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Москва – Тошкент ва Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишлари бўйича қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди.

Тошкент – Москва – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновлар 9 мартдан 14 мартгача, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналиши бўйича эса 2022 йилнинг 11, 13 ва 14 март кунлари амалга оширилади.
АҚШ Россия нефти, гази ва кўмири импортига тақиқ қўйди. Америкалик бизнесменларнинг илтимосига биноан Жо Байден маъмурияти уран импортига тақиқ қўймаган. АҚШ электр энергиясининг ярми Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан импорт қилинадиган уранга боғлиқ.
Халқаро платформаларда рубль қадрсизланишда давом этмоқда. Bloomberg'нинг ёзишича, айни пайтда 1 доллар 130 рублдан, 1 евро 140 рублдан ошган.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясига иккинчи А321neo NX ҳаво кемаси олиб келинди. Самолёт Тошкент — Лондон, Тошкент — Сеул, Тошкент — Куала Лумпур каби йўналишларда қатновни амалга оширади.
Эртага тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11000 сўмлик психологик маррага етиши мумкин.
Жорий йил 1 апрелдан IT компаниялар таъсисчилари ва ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассислар учун 3 йиллик IT-Visa бериш режалаштирилмоқда. Ушбу виза эгалари Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Отабек Азимов, Сурхондарё вилояти бош бошқармаси лавозимига Азамат Тўхтаев тайинланди.
Умумтаълим мактаб ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 кун давом этади. IV чорак дарслари 28 мартдан бошланади.