PROTODAY.UZ
1.52K subscribers
75.8K photos
20.8K videos
72 files
106K links
Protoday.uz сайтининг расмий Телеграм канали

📸: https://instagram.com/protodayuz

Реклама:
+998 95 1773335
Download Telegram
⚡️Транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда

10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобиль экологик назоратдан ўтказилган. Шундан 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланган ҳамда жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилган. 

Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.

Бу "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда. Мазкур босқич 10 майга қадар давом этади. 

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

@protodayuz
⚡️Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

@protodayuz
Конгода маймунчечак эпидемияси эълон қилинди

Мамлакатда пандемияни келтириб чиқаришга мойил вируснинг хавфли тури аниқланган.

@protodayuz
Автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб этилади

1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автойўлларни эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонлар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

@protodayuz
Маҳаллий кенгашларни энди ҳокимлар бошқармайди

Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилди. Бу ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

@protodayuz
Қашқадарёда электрдан қарзи бўлган фуқаронинг Captiva’си хатланди

Автомобиль аукцион савдолари орқали сотилиб, ундан тушган маблағ қарзларни тўлашга йўналтирилади.

@protodayuz
Илҳом Алиев уч давлатни Арманистонни қуроллантираётганликда айблади

Озарбойжон раҳбари Франция, Ҳиндистон ва Грецияни Арманистонга «ғамхўрлик қилишга» уринаётганлигини айтди.

@protodayuz
Украина Россияга қарши урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди

Украина узоқ вақтдан бери 300 км масофагача уча оладиган ракета ва ялпи ўт очиш тизимларини АҚШдан сўраб келаётган эди.

@protodayuz
Украина армияси сафида жанг қилишни режалаштирган россиялик эркак 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди

26 ёшли фуқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Кемерово вилояти ҳудудидан Украинага жўнаб кетаётган вақтида қўлга олинган.

@protodayuz
“Афғонистон «Толибон» томонидан эгаллангач, Покистонда худкушлик ҳужумлари 500 баробар ошди” — Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили

Айни пайтда Афғонистонда «Толибон» ҳукмронлиги остида Жайш ал-Адл гуруҳининг Эронга ҳужумлари ҳам сезиларли даражада ошган.

@protodayuz
25 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

🇦🇫 Ўзбекистон Афғонистонга 169 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини юборди.

🏦 Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

🚄 «Афросиёб» электропоездлари учун чипталар нархи яна ошади.

🌳 «Боғлар халқники бўлиши керак». «Адолат» партияси — Қодирий ва Бобур боғларини ижарага бериш ҳақида.

📵 Ангрендаги «Телефонсиз мактаб»га 300 млн сўм берилди.



@protodayuz
Ўзбекистон АҚШнинг яна бир "қора рўйхати"дан чиқарилди

Марказий Осиё минтақасидан фақат Ўзбекистон ва Туркманистон ушбу рўйхатда қолиб келаётган эди.

@protodayuz
Қозоғистонда 2025 йил “Келажак ўйинлари” ўтказилмайди, у 2026 йилга қолдирилади

Сув тошқинлари туфайли республика раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев йирик тадбирлардан воз кечишни буюрди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.

@protodayuz
Бош прокуратура расмий муносабат билдирди

Интернетда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан “гаплашиб тургани” ҳақидаги видеоёзув чиқарилган. Аслида ҳам шундайми? Бош прокуратура ахборот хизмати бунга аниқлик киритиб, баёнот берди.

@protodayuz
Президент қарори билан иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади

Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларида хусусий сектор улуши муттасил ошириб борилади.

@protodayuz
Бухорога кетаётган афғонистонлик фуқаро поездда юкини йўқотиб қўйди 

Мазкур юк ичидаги буюмлари билан топилиб, бутун ҳолда ўз эгасига топширилди.

@protodayuz
Украина фронтда ҳалок бўлган 140 нафар аскар жасадларини Россиядан қайтариб олди

Жорий йилнинг 29 март куни ҳам 121 нафар ҳалок бўлган украиналик аскарнинг жасади дафн қилиш учун оилаларига топширилган эди.

@protodayuz
“Ғазодаги вайроналарни тозалаш учун 14 йил керак бўлади” — БМТ вакили

Исроилнинг ҳалокатли уруши Ғазо секторида тахминан 37 миллион тонна дебрис тўпланиб қолишига олиб келгани хабар қилинган.

@protodayuz
Хитой АҚШни “қизил чизиқ”дан ўтмаслик ҳақида огоҳлантирди

Пекинда АҚШ вакили Блинкен Вашингтон “ягона Хитой сиёсати”ни қўллаб-қувватлашини тасдиқлагани хабар қилинган.

@protodayuz