PROTODAY.UZ
1.53K subscribers
75.5K photos
20.8K videos
72 files
105K links
Protoday.uz сайтининг расмий Телеграм канали

📸: https://instagram.com/protodayuz

Реклама:
+998 95 1773335
Download Telegram
“Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” — Фаластин президенти

Аббос агар Исроил ҳужуми содир бўлса, дунё Фаластин тарихидаги энг катта фалокатга гувоҳ бўлишини айтган.

@protodayuz
Санкт-Петербургда ёнғиндан одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилишди

Олимжон Иброҳимов Фарғонада ҳаво-десант қўшинларида хизмат қилганини айтди. У суратни Путин ва Медведев портрети илинган хонадонига осиб қўймоқчи.

@protodayuz
Зоминда ҳаво ҳарорати -1 даражагача пасайиб кетди

Жиззах вилоятининг Зомин тумани тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати -1 даражагача пасайган. Қор ёғяпти.

«Совуқ антициклон таъсирида Жиззах вилояти Зомин туманида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган.

Зомин тумани марказида соат 17:30 ҳолатига ҳаво ҳарорати +4 даража кузатилган бўлса, денгиз сатҳидан 2,4 километрдан баланд Суффа платосида ҳаво ҳарорати -1 даража совуқни ташкил этяпти», – деб ёзмоқда гидрометеоролог мутахассис.

@protodayuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эмомали Раҳмон: "Мен ёш сиёсатчи эдим, каттаю кичик Тожикистон халқи қўллаб-қувватламаганида шу кунларга етиб келмасдим.
Мен бутун жонимни шу халқ, шу замин учун бердим.

Мен ватанимни, миллатимни, суюкли халқимни жонимдан ортиқ севаман
”.

P/S: Тожикистон қарзи:
- 2023 йилда Тожикистон давлат қарзи 15 миллион долларга ошган, бу аввалги йилга нисбатан 0,5 фоизни ташкил этади. Давлат қарзининг умумий ҳажми 2024 йил 1 январь ҳолатига 3,6 миллиард долларни ёки мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 30,2 фоизини ташкил этди. Шундан 3,2 миллиард доллар (тахминан 89 фоиз) ташқи қарз, қарийб 400 миллион доллар (тахминан 11 фоиз) ички қарздир.

Тожикистоннинг энг катта қарзи Хитойнинг Экспорт-импорт банкига тегишли бўлиб, бу қарзнинг яна 500 миллион доллари евробондлар бўйича қарздир. 2023 йилда Тожикистон кредитларни қайтариш учун 274,3 миллион доллар тўлаган.

**Тожикистондан миграция:
- Россияда Тожикистондан 1,2 миллионга яқин меҳнат муҳожири бор.

@protodayuz
Россиянинг «Кушевская» аэродромига дронлар ҳужум қилди

Украина дронларининг ҳужуми оқибатида Россиянинг бир қанча «Су-35» қирувчи самолётлари зарар кўрган.

@protodayuz
Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади

Дмитрий Кулеба Украинанинг ҳамкорларини Россия президентидан қўрқмасликка чақирди.

@protodayuz
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 миллион сўмдан ошди

Статистика агентлиги минтақалар бўйича иш ҳақи даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (8,1 миллион сўм), Навоий, (6,5 млн. сўм), Тошкент (4,8 млн. сўм), Андижон вилоятлари (4,4 млн. сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (4 млн. сўм) қайд этилган.

@protodayuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ўзбек, тожик ва қирғизлар оммавий равишда қўлга олинмоқда (видео)

@protodayuz
2024 йил январь-март ойларида қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.

@protodayuz
Деҳқон бозорлари хусусийлаштирилади

Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) дастлабки босқичда замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати – Ҳукумат қарори лойиҳаси

@protodayuz
ҲУМО тўлов тизими хусусийлаштирилиши режалаштирилмоқда

Банклараро процессинг маркази акциялари очиқ кимочди савдосига қўйилади

@protodayuz
“Россия Ғарбдаги музлатилган активлари эвазига эгалланган ҳудудларни қайтармайди” — Захарова

Россия расмийсига кўра, давлат активлари дахлсиз бўлиб қолиши керак.

@protodayuz
Судьялар олий кенгаши Ботир Қодиров ва Жўраевлар оиласи суд иши бўйича баёнот берди

Фуқаролик низоси таниқли шахслар ўртасида кечаётгани ҳамда марҳум ва машҳур инсон ҳаёти билан боғлиқлиги боис воқеалар ривожи кенг жамоатчилик томонидан катта эътибор билан кузатаётгани, айни жараёнда иш бўйича тарафларнинг ҳолатига тушуниш билан муносабатда бўлиш мумкин. Бироқ низо судлашиш даражасига етиб, процессуал жараёнлар давом этаётган бир пайтда тарафлар (ёки уларнинг вакиллари) томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Тармоқлардаги муҳокамаларда ҳали якунига етмаган иш бўйича турли башоратларга берилишлар, суддан аввал “қарор чиқариб қўйиш” ҳолатлари мавжуд , энг ёмони, низо судда холис ва беғараз кўрилишига асоссиз шубҳалар ҳам билдирилмоқда. Буларнинг ҳаммаси судга нисбатан ижтимоий босим пайдо қилаётганига таъкид шарт эмас.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, иш бўйича тарафларни турли шакл ва кўринишда баёнот беришдан тийилишга, журналист ва блогерларни эса шахсга оид маълумотлар ҳамда суд ишига доир ахборотларни тарқатишдек нозик ва ҳассос масалага масъулият билан ёндошишга чақиради, дейилади баёнотда.

@protodayuz
“Россиянинг Украинага қарши уруши стратегик ҳалокат  билан тенг” — АҚШ давлат котиби

Энтони Блинкен Ар-Риёддаги Жаҳон иқтисодий форумида Россиянинг ҳарбий агрессиясини қаттиқ танқид остига олган. 

@protodayuz
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Россия элчисига норозилик нотаси топширди

Олдинроқ Тожикистон расмийлари мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, зарур сабаб бўлмаса, Россияга бормай туришни тавсия қилган эди.

@protodayuz
Олимпия терма жамоамиз тарихий натижа қайд этган ҳолда Парижга йўл олди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида футбол бўйича 23 ёшгача бўлган терма жамоалар ўртасида ўтказилаётган Осиё кубогида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финал баҳсида Индонезия термаси билан куч синашди.

@protodayuz
Ислом тараққиёт банки томонидан ташкил этилган халқаро форумда InFinBank вакиллари ҳам қатнашмоқда

Ар-Риёд шаҳрида 2500 дан ортиқ молий соҳаси вакиллари қатнашаётган Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда InFinBank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёржон Джураев Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар вақтида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро ўсиш ва ривожланишнинг янги йўлларини ўрганишга қаратилган кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек, ICIEC билан савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бу йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилган.

@protodayuz