ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.49K subscribers
1.13K photos
107 videos
2 files
64 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
☘️☘️☘️

Ирода нима у? Билакдаги кучни тугаши билан кўз қўрқоқлигидаги кучни йўқолишидан кейинги ҳолат. Руҳ билан танага ички кучни ёпирилиб кириши иродадир. Ирода сиздаги қодирликни, субутни юзага чиқаради. Баҳолайди. Ирода бошлаган ишингизни мукаммал тугатишизгача хизмат қилади. Ирода ўзингизга қўйилган баҳони натижасидир...

Ирода... Ухлаб ётган қобилиятни мукаммал харакати

Сизни инсонлар увол қилмайди, аксинча иродасизлигингиз, сиздаги қобилиятни увол қилади.

Sh. Jumakulovna
АЙБ ВА УЯТ! Фарқи нимада?

📌Айб ва уятни чалкаштириш осон. Катталар, ҳамкасблар ва муносабатлардаги шерикларимиз бизни айблаш ва уят орқали таъсир қилишга ҳаракат қилишади. Шу сабабли, ушбу ҳис-туйғуларни фарқлаш қобилияти бизнинг жамият билан ўзаро таъсиримизни анча соддалаштириши мумкин.

👉Айбдорлик - психологик ёки жисмоний оғриқни ҳис қилишга қодир бўлган бошқа бир шахсни ҳаракати натижасида пайдо бўладиган туйғу.

👉Айбдорлик сизни нотўғри иш қилганингиз ва муваффақиятсиз ҳаракатга ўзингиз сабаб бўлишингиздир.

👉Айб - бу гувоҳларга муҳтож бўлмаган виждонимиз овозидир.

Мисол:

Дўстим мен туфайли зарарга учради.
Мен боламни урдим ва ўзимни айбдор ҳис қиляпман, гарчи буни ҳеч ким кўрмаган бўлса.

Жазо этапи :

ўзини ўзи суд қилиш,ҳаёлларида қилган ишидаги айбдорлик билан курашиш. Ўзини койиш,тавба қилиш.

Қарор чиқариш:

Айбдорлик туйғусини яхшилик қилиш орқали қутқариш мумкин.

Мисол учун: айбдор инсонига қайта қайта яхшилик қилиш. Шунақа ҳолатга тушган инсонларга кўмаклашиш

📌Уят(шармандалик)- жамиятда қабул қилиниши мумкин бўлмаган вазият ёки хатти-ҳаракатлар натижасида келиб чиққан туйғу.

👉Уятда жамоат гувоҳлигидан қочиш истагини уйғотади.

👉Уят бизни барча ёмон нарсаларни яширишга ундайди.

👉 “Одамлар нима деб ўйлашади?“ деган саволни ўзингизга беролсангиз ва бунда ўзингизни тўхтатишга куч топа олсангиз, ўзингиздаги уят даражасини билишингиз мумкин.

📌Айбдорлик ва уят(шармандалик) бу атроф-муҳит билан ўзаро муносабатдан келиб чиқадиган ижтимоий ҳиссиётлардир.

📌 Айб ўз ахлоқига, уят жамият ахлоқига асосланади!

👩🏻‍⚕️Psixolog-Mediator - Jumаqulovа Shаhnozа va uning jamoasi sizning xizmatingizda!

Tel. ☎️ +998-90 805-55-80
Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzatib boring:

Instagram|Facebook|Telegram
Вақт... Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо хафа бўлолмайсан...

.... Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..

Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар...

... Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..

ВАҚТ бу имтихон.
Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

Ўтаётган умримизни, вақтимизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф килайлик!
Муносабатларда узоқлашмоқчи бўлсангиз, Хиёнат қилинг!

Дўстликни синдирмоқчи бўлсангиз,
Сотқинлик қилинг!

Жигарчиликдан кечмоқчи бўлсангиз, энг яхши ва энг оғир кунларда унутинг!

Агар биттада ҳаммасини қилмоқчи бўлсангиз
МИННАТ қилинг!

Ҳеч қайси муносабат миннатдан кейин самимий бўлмайди.

Буларни ўқиб, сесканиб кетган бўлсангиз, юқоридагиларни ҳаммасини тескарисини қилинг😊🙃

Меҳр мухаббатга тўйинган самимий муносабатларда бўлишлик барчамизга насиб қилсин!!!

@Shahnozajumakulovna

👩🏻‍⚕️Psixolog-Mediator - Jumаqulovа Shаhnozа va uning jamoasi sizning xizmatingizda!

Tel. ☎️ +998-90 805-55-80
Ijtimoiy tarmoqlarda bizni kuzatib boring:

Instagram|Facebook|Telegram
ИҚРОР....

🕰Вазиятни борича қабул қилиш кераклигини тушундим. Фақат вазиятга муносабатимизни ўзгартирибгина ҳотиржам хулосага келаркан одам.

🤲Ман нимани сўраган бўлсам шуни берди Аллоҳ.Ўша учун сабаби билан мазмуни билан сўраш керак экан.

Нафс ўлмаскан,нафс ухларкан...

🎩Одам бахтли бўлиш учун онги ишласа етарли экан.

... Энг бахтсиз одам вақтини ўйлов билан маишат билан билан ғийбат муҳокама билан ўтқизган экан.

Оддийгина ўзимизча ҳаётимиздаги ҳикоят ҳам, шикоят экан....

Sh.Jumakulovna

Ҳайрли кун яхшилар!
ЎЗИМИЗГА МЕҲР....

Биз кўпинча бошқаларни камчиликларига қарамай, меҳр бериб яхши кўрамиз..

Аммо биз севишни унутиб қўяётганимиз бир инсон борки, бизнинг ҳаётимиздаги энг муҳим шахс ҳисобланади!

Бу инсон албатта ўзимиздир!

Аввало, ўзингизни севишингиз ва қадрлашингиз муҳимдир!

Ўзингизга бўлган севги, ҳамма нарсанинг асосидир! Ўзимизни қабул қилмаслик ва ўзимизни қадрламаслик билан ташқи дунё ва одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятимизга тўсқинлик қиламиз.

Ўзингизга бўлган муҳаббатсиз, на шахсий муносабатлар, на кучли бизнес ёки мартаба, на самимий ва на узоқ муддатли дўстликка эга бўлолмайсиз.

Ўзига бўлган севгини худбинлик ёки нарцисизм билан алдаманг. Ўзимизга бўлган севги - бу ўзимизни боримизча тўлиқ қабул қиладиган уйғунлигимиздир. Атрофдан ортиқча такаллуф мақтов кутмасдан,бировни эътибори орқасидан меҳр кутмасдан,боримизча яратилганимизча ўзимизни қабул қилишимиз... Ўзимизга бўлган самимий севгидир!

Буни чуқурроқ тушуниш учун яшашдан мақсадимизни тушунишимиз ва ўз устимизда доимий ишлашимиз керак.

Ким, қанақа ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, ҳар биримиз ўзгача фикрлашга, дунё қарашга эга бўлган такрорланмас инсонмиз!

Ҳар куни 20 дақиқага кўзингизни юмиб ички оламингизни эшитишга, тушунишга харакат қилинг.

Борингизча кераклисиз!
Борингизча яхшисиз!

👩🏻‍⚕️ Shahnoza Jumaqulovna

👇 Bizni kuzatib boring 👇
https://t.me/psihologiyavatafakkur
🖊 Ҳоҳлаётган нарсангизни билишингиз, бу сизни МАҚСАДИНГИЗДИР!

🖊 МАҚСАД-ҚАРОР талаб қилади!

📌МАҚСАД сизнинг нима учун яшаётганингизни ифодалайди!

📍Ноаниқ қўйилган МАҚСАД сабаб, кўпинча инсон ўз имкониятини қўлдан чиқаради!

Ҳайрли кун яхшилар!
Ҳамиша «Ўзингни эҳтиёт қил» деган гапга амал қилинг!

Аммо «Сени эҳтиёт қиламан» деганга суяниб қолманг!

Зеро Асрагувчи эҳтиёт бўлганни ва Унгагина суянгувчини асрайди🤲

Ҳайрли тун яхшилар!
ҲАР КИМНИ БАХТ ФОРМУЛАСИ.

​​Бахтни ғиштлари, ўз ўзимизни тарбиялашда биттама битталаб терилади... Ҳар кибрда, ҳар шикоятда, ҳар оқсоқликда...терилган ғиштларимиздан биттаси ўрнидан қўпиб тушаверади.

Бахт бу хохиший ҳотиржамликдир... Бу ҳотиржамликка мажбуран ёки кимгадир кўрсатиш, қаҳрамон бўлиш учун ўтилмайди.

Комилликни калитини топа олган инсон, ўзини тарбия қила олади.

Бу эришилган марра эмас.. Бу йўлдан чиқмасликдаги иҳтиёрий вазиятни ҳолатни, мамнуниятни, атрофни борича қабул қилишдир...

Нафсингиз, ғурурингиз чидолмай қолган вазиятларда шундоқ уларга ўгирилиб... Нима қибди? денг! Нима қибди, шунақа бўлса? Уддала денг! Уддалаш қўлингдан келмаса... борича қабул қил денг! Инсонни кучи билагидаги томирларидаги оқаётган шижоатда эмас! Инсон кучи қоқила қоқила йўлда юришни ўрганиб, кўзини юмган ҳолда ҳамки, боса олган ҲОТИРЖАМЛИКдадир!

Тарбия ё ҳаёт ё мамот дейишади. Биз қаерда тарбия топишимиздан қатъий назар, ўз ўзимизни тарбия қилолмасак бу ё ҳаёт ё мамот йўлимиздир.

Ҳар битта инсон, битта структура битта формуладир.

👩🏻‍⚕️Психолог-Медиатор - Жумақулова Шаҳноза ва унинг жамоаси сизнинг хизматингизда!

Tel. ☎️ +998-90 805-55-80
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:

Instagram|Facebook|Telegram
Атрофни борича қабул қилинг!


🌿Қўлингиздан келганича вазиятни яхши томонга ўзгартиринг.

🌿Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг.

🌿Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…

🌿Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди.

🌿Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор.

🌿Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор.

Ҳайрли кун Яхшилар!🍀
Хато хатони чақираверади. Шунга битта қадамдан эҳтиёт бўл. Энг ёмони шу. Одам кейин ёмон томонини кўрмай қолади. Қиладиган ишига мослашади.

Мослашув шундай занжирки, қора рангни танласанг, қорага бўяласан. Оқ рангни танласанг,оққа мослашасан.

Sh. Jumakulovna
СОЯДА ҚОЛГАН ОДАМ..

🌚Сояда қолган одам.. Соя яхшими? Албатта дейсиз. Офтоб қорайтиролмайди юзини... Дарахтни соясида мазза қилиб дам олади.

🌚Ёки, ўзини гавдасини тутолмай, бировнинг фақат сояси бўлиб юради.

🌚Юзингиз қораймаслиги учун, бировнинг соясидан дам олишда фойдаланманг. Ҳар дарахтнинг ўз боғбони бордир.

🌝Офтобга юзини тутолган аслида қалби не не оловларда сайқалланган гўзал юзли қалби поклардир.

🌖Бировнинг сояси бўлишнинг ачинарли томони шундаки, қоқ пешинда соялар йўқолади.. Офтобга эса тўнини жойнамоз қилишга арзигулик пок гавдалар туриб беролади..

🌚Сояда қолган одамнинг умри, Офтобда юрган одамнинг хатти харакатини қайтарувчи тўтиқушдек касби билан умри соя сояларда завол кетади.

🌝Ҳар қанча юзингиз куймасин, офтобдан қочманг. Зеро Офтоб фақат қалби қораларни қорайтириб, қалби покларни ширмой нондек қизартириб ҳаётга пиширади..

@ShahnozaJumakulovna