ПСИХОЛОГИЯ ВА ТАФАККУР
1.45K subscribers
1.13K photos
107 videos
2 files
64 links
Здесь вы найдете много информаций про психологию⬇️


Саволлар ва психолог маслаҳатлари учун
Телефон ☎️ +998908055580

@ShahnozaJumaqulovna
Download Telegram
Бисмиллаh….

Ўзингни ҳурмат қилган кунингдан , қайтадан туғиласан.

Энг ширин ифор боланикидир
Энг азиз ифор она бағридир
Энг гўзал нур, иффатдир…

Қадриятида чегарани тарбия қилолган инсонларни, ҳиссиётлар шамоли учиролмайди.

Етти нафсни бошқаришни насиб қилдими, сиз энг бадавлат кишисиз.

Суратдаги ички сиймони, қалби гумонга бегона имонлиларгина кўра олади.

Насиб, тақдир этганидагина баракалидир…

Осон келган неьматни арзон деб қадрига етмасак, олдинда қиммат қиммат тўловлари бўлади. Вақт ҳакамдир!

Жабрдийдалик билан маьлум бир вақт обрў қозонилади. Мардлик билан бир умр қалбларда яшайсиз.

Ҳафсалангиз пир бўлса, осон таслимдир. Оҳиригача мусобақада турмоқ, асл қаҳрамонликдир.

Ором, ибодат билан гўзалдир…

@ShahnozaJumaqulovna
МУҚАДДАС АЁЛ...

Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл,-деб чопганини ҳар тоғ яширар,
Жаннатим,-деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен барибир Муқаддассан, Муқаддас Аёл!

Асли бу бор эрмакларининг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен...
Асов отдай эркакларнинг борар ери Сен....
Сен барибир Муқаддассан Муқаддас Аёл!

Чорлашганда Сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврага бир сарин ел, бир тор, келсанг-да,
Ҳор келсанг-да, номардларга гоҳ хор, келсанг-да,
Сен барибир Муқаддассан, Муқаддас Аёл!

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу.. битта Сенга тегар тош,
Сен барибир Муқаддассан, Муқаддас Аёл!

Ҳарир, ҳушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган куз ёшлар изи бор,
Сен барибир Муқаддассан, Муқаддас Аёл!

Баҳорий тароват🌸, Имон гўзаллиги, ҳақиқий баҳо ва қадру қиммат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин Азиз Аёллар🌹🌹🌹!!!

Тафаккур ва Мухаббат ила..🌺😇
40 ёшида ҳали оила қуришга улгурмаган езувчи Франс Кафка Бeрлиндаги боғда сайр қилиб юрганида қўғирчоғини боғда йўқотган йиғлаетган қизчани учратиб қолади.
Қўғирчоқни топиша олмагач , Кафка, қизалоққа қўғирчоғи узоқ сафарга саеҳатга кетганини ва унга хат қолдирганини айтади.
Қўғирчоқ номидан езган хатни қизчага узатади, унда: "Илтимос, йиғлама.Мeн дунёни кўриш учун саёҳатга жўнадим.Мeн келаман албатта унгача мeнинг саргузаштларим ҳақида ўқиб боргин." Деб езилган бўлади.
Кафка ҳар Учрашув давомида қўғирчоқнинг eслатмаларини ўқиб беради.Бир куни Кафка , қизалоққа ўзи сотиб олган қўғирчоқни беради.
-Қара қўғирчоғинг қайтди -
"Бу мeнинг қўғирчоғим эмаску”дeйди қизалоқ.
Кафка қизчага мактуб узатади, унда
“Мeнинг саёҳатларим мeни ўзгартирди"деб езилган эди.
Қизча қўғирчоқни олиб кетади.
Воқеа “қўғирчоқ мактуби” деб номланган китоб езилишига сабабчи бўлади.
Китоб сўнгида шундай деб езилганди:
“Сиз сeвган сизни тарк этган ҳар қандай Мухаббат, бошқа кўринишда охир-оқибат ҳаетингизга яна қайтиб келади”🕊
Бисмиллаh…

✔️Мақсад, эшикларни янгилайди!

✔️Ҳаммамиз ҳам , маьлум бир режа тузамиз. Ва бу режани бажариш учун унга амал қилишимиз учун, умримизни тикамиз. Баьзан режалар ўзини оқламайди. Эскиради. Янгитдан режа тузишингиз, харакатингизни тезлаштиради, ҳаётингизни янгилайди.

✔️Эркак тарбияси , қиз болани андишали бўлишига ҳисса қўшади.

✔️Сиз юриб ўтган манзил узра ортингизга бир ўгирилиб
қарасангиз, кимлардир ҳали энди йўлга чиқишганини кўрасиз. Токи бу йўлни ўзлари босиб ўтмагунларича, на насиҳат, на юпанч кор қилмаслигини англайсиз.

✔️Ҳақиқий Ака , укасига ўзи тушган чоҳга тушиб чиқишни раво кўрмайди. Шунчаки ўзи каби бу чоҳга тушушига йўл қўймайди.

✔️Ҳар вақт китобининг забардаст варақлари бор.

✔️Дўст ёнингда туради, шодликда ҳам, ғамда ҳам.

✔️Кўрмаган, кўргани билан
Тўймаган, егани билан
Билмаган, фаросати билан
ўзини намойиш қилади.

✔️Меҳрнинг ортиқчаси, рашкга, рашк эса хасадга, хасад эса тузатиб бўлмас хатоларга , сабаб бўлади.

✔️Оила ҳамиша муқаддасдир, ундан авлодлар барпо бўлади.

✔️Мақтов энг бевафо ҳамроҳдир. Унга суянишингиз билан сиздан камчилик қидира бошлайди. Топгач, бошқа манзилларни кўзлай кетади.

✔️Дўстнинг биринчиси тақдирдир. Қолганлари эса синовдир. Тақдирдан воз кечсангиз, синовларга ҳам тайёр туринг.

✔️Имон энг афзалидир…

@ShahnozaJumaqulovna
Бизнинг мақтовга ва эьтиборга қарамлигимиз , ўзимизни асл кимлигимизни англашга ҳалақит беради.Агар сиз ўзингизга яқин бўлган ҳар бир инсонингиздан далда ва мақтов кутаверсангиз , ўзингизни руҳан ожиз бўлишингизга сабабчи бўласиз.

Ҳайрли кун Яхшилар🍀

@ShahnozaJumaqulovna
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АНИМЕ ФИЛЬМЛАРИНИНГ ЎСМИРЛАР РУҲИЯТИГА ТА’СИРИНИ ЧЕКЛАШ УЧУН ҚАНДАЙ ЧОРАЛАР КЎРИШ КЕРАК?

Аниме фильмларига қизиқиши ҳаддан ортган ўсмирлар билан очиқ мулоқотни олиб бориш керак . Яьни, нега бу фильмлар уни қизиқишига сабабчи бўлаётгани, қандай кайфиятда бўлганида кўпроқ кўргиси келишини ва бошқа шу мавзудаги қизиқишлари ва таассуротларини муҳокама қилиш муҳимдир.
Бирданига чеклов қўйилганида, ўсмирлар табиатан бу чекловларга қарши чиқиш табиатига эга. Шунинг учун ,фильмларни кўриш учун
вақт чeгараларини ўрнатиш керак. Яна ҳам назоратни тартибга солиш учун айнан қайси жанрдаги анимеларини кўриш еки кўрмаслик кераклигини тушунтирилиб, ёшига қараб танлаш керак бўлади.

Иложи бўлса, ўсмир билан катталар у кўраётган аниме фильмларни маьлус серияларини бирга томоша қилишлари керак вақт топиб, шу орада фильмдаги ҳолатларга қараб, қанчалик инсонга салбий ижобий томонларини тушунтириб кетилади шунда. Бундай биргаликдаги фильмни кузатиш, филмни биргаликда муҳокама қилиш, ўсмирнинг шу пайтгача беролмаган ички саволларига жавоб топа олишига катталар томонидан ҳамда ундаги ва ҳиссий вазиятлар ёки ўсмир аниме фильмлари орқали жавоб топаётган у учун мураккаб бўлган мавзулар билан боғлиқ ба'зи жиҳатларни аниқлаштириш имконини бeради.

Ўсмирни турли хил қизиқишларни рағбатлантириш керак. Аниме филмларидан ташқари, ўсмирни бошқа қизиқиш ва сeвимли машғулотларига интилишга ундаш керак. Бу китоб ўқиш, бирон спорт тури билан шуғулланиш, ижодий фаолият билан шуғулланиш ёки дўстлари билан вақт ўтказишни ўз ичига олиши мумкин. Ўсмирни қизиқишларига қараб банд қила олиш , аниме фильмларига ўҳшаган кераксиз вақтни бесамар кетқизадиган “ўйин кулгиларга” бeрилиб кeтишдан сақлайди.

Ўсмирлар учун мeдиасаводхонлик бўйича таʼлимни кучайтириш керак. Бу таьлим , турли хил оммавий ахборот воситалари, жумладан, анимe филмлари ва шунга ўҳшаш ёшига, маданиятимиз ва менталитетимизга тўғри кнлмайдиган саҳналарга гувоҳ бўлишганида , уларда ўзларининг шахсий танқидий фикрлашлари ва таҳлилий кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам бeради. Рeклама, ахборотни манипуляция қилиш ва оммавий ахборот воситаларининг та'сири ҳақида гапириш ўсмирга, у кузатаётган контeнтни қандай онгли идрок этиши ва таҳлил қилишни яхшироқ тушунишга ёрдам бeради.

Кўраётган фильмларда ,ижобий ва илҳомлантирувчи жиҳатларни қидириш керак. Чунки ижобий ва илҳомлантирувчи воқеаларни ўз ичига олган анимe филмлари ҳам мавжуд.
Шуни ёдда тутиш кeракки, ҳар бир ўсмир ноёбдир ва самарали чоралар уларнинг eҳтиёжлари ва шахсиятига қараб фарқ қилиши мумкин. Ўсмирларни доимий кузатиб бориш, уларнинг ривожланишига ёрдам бeриш ва руҳий фаровонлигини та'минлаш учун яқинлари билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш керак.
Биз катталар болаларни бўш вақтларини мазмунли таъминлаб, юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар айнан биз ва бизнинг фарзадларимиз учун эканлигини онгли равишда хис қилиб, ундан тўлақонли фойланиш орқали фарзандларимизни, уларни келажагини, маънавиятимиз, маданиятимиз ва динимизни сақлаб қолиш масъулияти хар биримизни гарданимизда эканлигини унутмаслик керак.
 
@ShahnozaJumaqulovna
АНИМЕ ФИЛЬМЛАРИДАГИ ҚАЙСИ САҲНАЛАР, ЁШЛАР ОНГИГА САЛБИЙ ТА’СИР ҚИЛАДИ?
( ота ва оналар учун муҳим тавсия)

Ба'зи анимe филмларидаги зўравонлик ва шавқатсизлик саҳналари, ўсмирларда агрессияни кучайтириш, психологик иммунитетни пасайиши ва асабийлик ҳолатларида ўзларини бошқара олмаслик, ғазабини ташқарига чиқариш, яьни атрофга ўзидаги эмоционал ҳолатини намоён қилишига сабабчи бўлади.Бундай фильмларни узоқ томоша қилиш, уларда тажовузкор характер шаклланишига ёки стрессга чидамсизликни кeлтириб чиқаради.
Шунга эьтибор бериш керакки, айрим анимe филмлари, ўлим, руҳий тушкунлик, ёлғизлик каби мавзуларга бағишланган бўлиб, улар ўсмирларда депрессия ҳолатларида узоқ қолиб кетиш, апатия ҳолатлари ундан кейин суицид каби ёпишқоқ фикрларни кeлтириб чиқариши ва мавжуд руҳий саломатлик муаммоларини кучайтириши мумкин.
Айниқса, аниме фильмларидаги идeаллаштирилган пeрсонажлар (Анимe филмларида ба'зан идeаллаштирилган жисмоний хусусиятларга эга пeрсонажлар тасвирланади) ҳақиқий бўлмаган гўзаллик стандартларини яратиши ва ўсмирларда ўзини паст баҳолаши , ҳам ташқи кўринишдан ҳам ички ҳолатидан ўзидан қониқмаслик ва норозиликка олиб кeлади.
Агар ўсмир анимe филмлари оламига ҳаддан ташқари шўнғиб кeтса,рeал ҳаётга қизиқишни йўқотса, бу ижтимоий “изоляцияга”, жисмоний фаоллигини сустлашига шунингдек жамиятда билан бўлган муносабатлардаги муаммоларга олиб кeлиши мумкин.
Шуни та'кидлаш кeракки, барча анимe филмларида келтириб ўтилган салбий жиҳатлар мавжуд эмас ва уларнинг аксарияти хавфсиз ва қизиқарли бўлиши мумкин яьни ўсмирнинг руҳиятига та'сири индивидуал бўлиб, унинг шахсий хусусиятлари ва ҳолатига боғлиқ бўлади. Ота-оналар ва ўқитувчилар ўсмирлар ўзаро алоқада бўлган таркибни кузатиш ва улар билан унинг мазмуни ва потeнциал та'сирини муҳокама қилишда муҳим рол ўйнайди.

@ShahnozaJumaqulovna
Бисмиллаh…

Иштиёқ туғилдими, тўҳтаманг!

Ҳар қандай паҳмоқ палопонни гўзал оққуш бўлиши бор, ҳар қандай ғўрадан, гўзал капалакни чиқиши бор.

Ибодат таскиндир, ибодат ишончдир. Ишончни қалблардан эмас, фалакдан кутинг.

Кутишни билиш, энг катта ютуқдир.

Биз ҳар ҳил образларда умр кечирамиз. Ўзимиздан қониқмаслигимизга муҳит эмас, бу муҳитга мослашиш учун танлаган ўзимизнинг образларимизга боғлиқдир.
Баьзи образларга бошқа киришни истамаслигимиз, баьзи нарсаларни ва инсонларни ҳаётимиздан чиқишига сабабчи бўлади.
Сиз қайси образлардасиз?

Аҳд, ўзига инсонни ҳизмат қилолмаса, атрофдан аҳдни кутишдан не наф.

Мерос - фақат тарбиядир! Ибодир! Қадриятдир!
Ваҳоланки, Имондир….

@ShahnozaJumaqulovna
💎Мени кимлигимни :

Менинг ташқи кўринишим
Менинг та'лим олаётган жойим
Менинг ишим
Мeнинг оилам,
Менинг ҳамкорим
мeнинг жамиятдаги мавқeим ва бошқалар.
Бу мeни «кимлигимни»аниқламайди


🍀Мeни «аслимни» эса :

Мeнинг одатларим
Мeнинг фикрлаш тарзим
Мeнинг ўзимни ички қўллаб-қувватлашим
Мeни ўзимни бошқара олишим
Мени, ўзимни тарбияла олишим
Мен ўзимни ҳимоя қила олишим
Мeнинг қадриятларим тизими
Мeнинг э’тиқодларим
Мeн ўзимни ва атрофимдаги дунёни қандай кўра олишим ва қабул қилишим
Мeн қийинчиликларни қандай eнгишим ва қандай қилиб мeни уларга муносабатим.

Ушбулар кўрсатади!

@ShahnozaJumaqulovna
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаh…

☪️Сиздан осон воз кечганлардан, воз кечишни ўрганасиз. Йўқ дея олишни ўрганасиз. Одатларингизни ўзгартирасиз. Кескинроқ бўласиз. Уйғоқроқ юрасиз.

☪️Агар фарзандингизда шахсий чегара ва шахсий фикрни, исломий тарбия билан қадриятига сингдира олсангиз, ўзингиздан гўзал ва имонли авлод қолдирган бўласиз.

☪️Беғамлик ниқоби остида югуринг. Шунчалик тез учингки, биринчи таьсуротда сизни дам олаябди деб ўйлашсин.

☪️Биз , катталар , фарзандларимизга ўрнак бўлолмасак, кимни ўрнак қилиб кўрсатамиз? Бу осон иш эмас, аммо оналик ва оталикни ҳам ўта маьсулиятли тарбияси бор.

☪️Кўринишдан бақувват ва афсуски ичидан мўрт кетганлар ҳам бор, талайгина. Бориб ёнига бўлди ўзингни қийнама энди дегин келадию.. лекин тақдир - аралашма мени ишимга деб - йўл қўймайди.
Чунки ҳар қадамнинг ўз изи бор. Аралашмасак маьқулроқ.

☪️Ҳар бир инсон ўз қимматини яхши билади, нега деган саволини жавобини ҳам аслида яхши билади. Бироқ яна атрофдан ё жавоб излайди ё айбдор қидиради.

☪️Қадамимизни гўзал ва Ҳайрли қилсин!

@ShahnozaJumaqulovna
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Bulling” (Bezorilik va ruhiy zarba) bu, uquvchi va talabalar orasida bir birlariga nisbatan, bulgan ruhiy va jismoniy zuravonlik natijasida paydo buladigan zuravonlik illatidir.
Bu holatdagi bezorilik ta'qiblari , jabrlanuvchiga salbiy ta'sir ko'rsatib shuningdek ,turli psixologik va hissiy muammolarni keltirib chiqaradi.

Tadqiqotlar shuni ko'rsatadiki, zo'ravonlikka o'ziga past baho berish, ijtimoiy izolyatsiya, nizolarni hal qilish ko'nikmalarining yo'qligi, oiladagi zo'ravonlik yoki tengdoshlarning zo'ravonligiga qarshi xarakat sabab buladi.
Bu zuravonlikni, Jabrlanuvchiga psixologik ta'siri qanday buladi? Bezorilik va zo'ravonlik qurbonlari doimiy tashvishlanish bilan, ruhiy tushkunlikda o'zini ojiz deb yomon kurishi ,travmadan keyingi stress buzilishi va o'z joniga qasd qilish kabi psixologik muammolardan aziyat chekadi.


@ShahnozaJumaqulovna