✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#Кун _ҳадиси

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Мўминга чарчоқ, касаллик, ғам, ташвиш, хафалик етса, хаттоки тикан кирса ҳам хатоларига каффорат бўлади", деганлар"
(Бухорий ва Муслим Абу Саъид Худрий ва Абу Хурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар).

http://T.me/qalb_sozim
#КУН_ҲАДИСИ

ЖАННАТ ҚАСРЛАРИГАЧА КЕЛТИРИЛИБ, ЖАННАТГА КИРМАСДАН ДЎЗАХГА КЕТАДИГАН ТОИФА

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир тоифа одамларни дўзахдан жаннатга олиб бориш буюрилади. Улар жаннатга яқинлашиб, унинг бўйларини ҳидлаб, ундаги қасрлар ва Аллоҳ жаннат аҳли учун ҳозирлаган неъматларни кўришгач, “Уларни жаннатдан буриб юборинглар, у ерда уларга насиба йўқ”, деб нидо қилинади.
Шунда улар: “Парвардигоро, бизга жаннатингни ва у ерда дўстларинг учун ҳозирлаган нарсаларингни (ноз-неъматларингни) кўрсатмай туриб дўзахга киритганингда эди, бизга осонроқ бўларди”, дейишади.
“Мен сизларга шуни ирода қилдим, – дейди Аллоҳ. – Чунки сизлар ёлғиз қолганингизда, улкан гуноҳлар билан Менга қарши чиқдингиз ва одамларга йўлиқсангиз, уларга итоаткор – тақводор бўлиб кўриндингиз. Инсонларга қалбингиздан Мен учун берган нарсаларингизнинг тескарисини кўрсатдингиз. Одамлардан қўрқдингиз, Мендан қўрқмадингиз. Одамларни улуғладингиз, Мени улуғламадингиз. Одамларни деб (гуноҳни) тарк этдингиз. Мана бугун сизларни савобдан маҳрум этганимдек, аламли азобга гирифтор қиламан”.


Яқинларга хам улашинг......

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
📖Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ер юзида қурилган энг аввалги масжид ҳақида сўрадим.
У зот: “Масжидул Ҳаром, дедилар.
Мен: “Сўнгра қайси?” дедим.
У зот: “Масжидул Ақсо”, дедилар.
Мен: “Ораларида қанча (вақт) бор?”
дедим.
У зот: “Қирқ йил”, дедилар”.
📝Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
----------------
🔖Шарҳ: “Масжидул Ҳаром” деганда Каъбаи Муаззама тушунилади. Ривоятларда келишича, Каъба
Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар қуришларидан олдин фаришталар ёки Одам Ато томонидан қурилган.
Ушбу ҳадисда иккинчи масжид
ҳақида ҳам сўз кетмоқда ва у
“Масжидул Aқco» эканлиги баён қилинмоқда.

📚“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
📚Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌Бу киши ёш болалар ёнидан ўтиб кетаётиб, уларга салом бердилар-да, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилардилар”, деб айтдилар.

📝Муттафақун алайҳ

🗳"Риёзус солиҳийн" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
📌"Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади", деб айтганларини эшитдим.
🔖Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

📚"Риёзус солиҳийн китобидан"

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

📌"Айтинглар-чи, агар бирингизнинг эшиги олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими дедилар. "Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди", дейишди.
"Худди шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади", дедилар у зот».
🔖Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

📚"Руҳий тарбия" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖 Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар аввал ўтган қавмларнинг йўлларига қаричма-қарич, газма-газ (босиб) эргашиб кетурсизлар.
Ҳатто зоб (калтакесакка ўхшаш жониворнинг) инига кирган бўлсалар, сизлар ҳам кирурсизлар".

Биз: "Эй Расулуллоҳ, яҳуд ва насороларни айтяпсизми?", дедик. У зот: "Бўлмаса кимни?!" дедилар

📌Бухорий ва Муслим ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖Муъоз ибн Анас розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади;
"Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам:

📌«Kим таом еса-ю, кейин:
"Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин" деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилингай", дедилар".

🔖Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

📚"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☑️🌸

http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси

📖Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
📌«Ер мен учун саждагоҳ ва покловчи қилиб берилди», дедилар».

📝Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.


http://T.me/qalb_sozim
#кун_ҳадиси
📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📌«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзи учун беҳуда нарсаларни тарк қилиши киши Исломининг ҳуснидандир», дедилар».

🔖Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
-------
http://T.me/qalb_sozim