✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
 📎#Долзарб_мавзулардан

⚠️ АГАР ГУНОҲ ҚИЛИШНИ ИСТАСАНГ…

Бир киши Иброҳим ибн Адҳам ҳузурига келиб:
- Ҳазрат менга ёрдам берсангиз, нафсим мени гуноҳ ишларни қилишга буюради, – деди.
- Агар нафсинг гуноҳ ишларни қилишига жим қараб турсанг, албатта гуноҳкор бўласан ... Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Бундай ёмон одатдан қутулишинг зарур, бунинг учун бешта маслаҳатимга амал қиласан.
Киши рози бўлди
- Агар гуноҳ қилишни истасанг, Аллоҳ сени кўрмайдиган жойда қилгин.
У киши ажабланиб:
- Субҳаналлоҳ... қандай қилиб ундан яширинаман...?
Ахир у барча сирлардан воқифку” деди
- Шундай экан Аллоҳ сени кўриб турган ҳолида унга гуноҳ қилишга уялмайсанми? деганларида, ҳалиги киши бир
пас жим бўлиб қолди.
- Агар гуноҳ қилишни истасанг Аллоҳни еридан бошқа жойда қилгин.
- Қандай қилиб.. ахир ҳамма ер уники бўлса.
- Баракалла.. бутун борлиқ уники, қандай қилиб Уни ерида яшаб Унга гуноҳ қилиш мумкин....?
- Агар гуноҳ қилишни хоҳласанг у берган неъматлардан танаввул қилма.
- Бунақада қандай яшайман..!? Ахир дунёдаги барча неъматлар уники бўлса...?
- Кўрдингми У ҳам таомлантирса, ҳам суғорса, ҳар доим сени ўз паноҳида сақласа, қандай қилиб унга гуноҳ қиласан?
- Бир кун келиб сени жонингни олишга фаришталар келади,уларга : “ Тўхтанглар қилган гуноҳларимга тавба қилиб, савоб ишларни қилиб олай” дегин.
- Қандай қилиб, ахир улар мени ихтиёрим билан иш қилмайдиларку…?
- Баракалла, чунки Аллоҳ таоло Ўзининг китобида
шундай деган:
ﻭﻟﻦ ﻳﺆﺧﺮ ﺍﻟﻠﻪ ﻧﻔﺴﺎ ﺍﺫﺍ ﺟﺎﺀ ﺃﺟﻠﻬﺎ
ﻭﺍﻟﻠﻪ ﺧﺒﻴﺮ ﺑﻤﺎ ﺗﻌﻤﻠﻮﻥ
▪️Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Зеро, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардор Зотдир.
- Қиёмат куни азоб фаришталари келиб, сени дўзахга олиб кетмоқчи бўлса улар билан бормагин.
- Бу иш қўлимдан келмайди, ахир мени уларга кучим етмайди? дедида, ўз қилмишларига пушаймон бўлиб:
- Аллоҳдан ўзга меҳрибон зот йўқдир ва шояд у менга ўхшаган жоҳилларни кечирса?
Шундан сўнг умрининг охиригача қилган гуноҳ ишларига Аллоҳдан кечиришини сўраб, солиҳ бандалардан бўлди.
Аллоҳ умр дафтаримизни сўнги зарварақларини гўзал тарзда ниҳоялашни барчамизга насиб этсин…
Амин….

Яқинларингизга ҳам улашинг

http://T.me/qalb_sozim