✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#Улуғлар_ибрати

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳалимликлари

Бир киши Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Сенинг отанг вафот этган. Онанг эса бева қолган ва уни жуда чиройли деб эшитдим. Сен онангни менга никоҳлаб бер”, деди.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Менинг онам ёш бола эмаслар. Балки балоғатга етган ва жувондирлар. Мен улардан сўраб кўраман. Агар рози бўлсалар, у ҳолда мен қандай инкор қиламан”, дедилар.

У киши: “Ундоқ бўлса, уйга бориб сўраб кўр”, деди.

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ уйга кета бошладилар. Аммо У киши Аллоҳ таолонинг хос бандаларидан эдилар. Юриб кетаётиб, бирдан ортларига қарадилар. Ҳалиги шахсни йиқилиб, ўлиб ётган ҳолда кўрдилар ва: “Уни менинг сабрим қатл қилди”, дедилар.

У шахсни мақсади никоҳ қилиш эмас эди. Лекин Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни масхара қилиш ва устларидан кулиш эди.

Бу нақадар чексиз сабр ва ҳалимликдир. Бироқ бундай Ҳазратлар қанчалик ҳалимлик қилсалар, Аллоҳ таоло шунчалик улар томонидан ўч олади.

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай дейди:

مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ

“Ким Менинг бирор валийимга душманлик қилса, батаҳқиқ, Мен унга қарши жанг эълон қиламан” (Имом Бухорий ривояти)

Аввало, ким бўлишидан қатъий назар ҳеч кимга ёмон муомала қилмаслик лозим. Хоссатан, Аллоҳ таъолонинг солиҳ бандалари билан асло бундай муомала қилмаслик лозим.

Ҳеч кимга таъна қилишлик ҳам жоиз бўлмагач, азият беришлик қандай жоиз бўлади.

🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
📿@Qalb_sozim📿
🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
#Улуғлар_ибрати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Сизлар Абу Ҳурайра Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини кўп билади, бошқалар Абу Ҳурайрачалик кўп билмайдилар», – дейсизлар. Бунинг боиси, муҳожир биродарларимизни бозорларда олди-соттилар, ансорларни эса молларини муҳофаза қилиш машғул бўлиб юрганларида мен қорним тўйиши бирлан кифояланиб Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хизматларини қилиб юрдим, улар бўлмаган жойларда бўлдим, улар эшитмаган нарсаларни эшитиб, ёд олдим. Ҳатто бир куни Жаноб Расулуллоҳ ҳузурларига келсам: “Ким ушбу сўзларимни тугатгунимча кийимини ерга ёйиб ўтириб, сўзларимни тугатганимдан кейин, уни йиғиб олиб бағрига босса, мендан эшитганларини ёддан чиқармайдиган бўлур”, – дедилар. Шунда мен чакмонимни ерга ёйиб қўйдим. Ҳадис тугагач, уни олиб бағримга босдим. У зотни ҳақ билан юборган зотга қасамки, шу-шу Жаноб Расулуллоҳдан нимаики эшитсам, ёдимда қоладиган бўлди”.

🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
📿@Qalb_sozim📿
🎀┅┅❦✵✪🕋✪✵❦┅┅🎀
#Улуғлар_ибрати

Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг топқирлиги

Рум императори Муовия розияллоҳу анҳуга бир шиша идиш юбориб, унга бир тирик нарсани солиб, қайта жўнатишни сўради. Муовия розияллоҳу анҳу идишни Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга юбордилар. У зот: «Идишга сув тўлдирилсин», дедилар. Унга сув тўлдириб, Рум императорига олиб боришди. Император шишани кўриб, «Жуда ҳам топқир экан!» деди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан: «Буни қандай топдингиз?» деб сўрашган эди, у зот: «Аллоҳ таоло «Барча тирик мавжудотни сувдан пайдо қилдик», деган», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

T.me/qalb_sozim
​​#Улуғлар_ибрати

Аллоҳ мени севадими?

Шайх
Али Тантовий бундай дедилар: «Бир куни ўзимга ўзим: «Аллоҳ чинданам сени севадими?» деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам, Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг Китобида зикр қилган экан.

Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг Китобини варақлай бошладим. Қарасам, унда «У Зот тақводорларни севади» деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим.

Кейин «У Зот сабр қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра «У Зот яхшилик қилувчиларни севади» деган оятни топдим. Бундан унча узоқламай, қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим.

Кейин амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда У Зотнинг «Аллоҳ тавба қилувчиларни севади» деган сўзи эсимга тушди. Ана шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушуниб, шояд Аллоҳ мени ҳам севса деган илинжда «Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ» (Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан) деб пичирлай бошладим.

T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Бир куни ҳазрати Ийсо (а.с.) бир қўйнинг қулоғига эгилиб, пичирлаб нимадир айтадилар.

Кунлар ўтиши билан ҳалиги қўй озиб, мадорсизланиб, заифлаша бошлабди. Буни кузатиб юрган одамлар ҳайрон бўлиб, Пайғамбарнинг олдига келиб:

– Ҳазрат, сиз бу қўйнинг қулоғига нима дегансиз, у бутунлай хароб бўлиб кетяпти? - деб сўрабдилар. Шунда Ийсо (а.с.):

– Ҳар куни сизларга айтадиганимни бир мартагина унга ҳам айтиб кўрдим, - деб жавоб берибдилар. Бу жавобдан янада таажжубга тушган оломон:

– Нима дедингиз, эй Аллоҳнинг элчиси? - деб қизиқиб яна сўрабдилар.

– Ўласан...! Ўлим ҳақ...! деб айтдим холос. У буни тушунди, лекин сизлар ҳали ҳам тушунмаяпсизлар, – деб жавоб берибдилар.

"Ҳикматлар хазинаси" рисоласидан

http://T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Улар учун рухсат этилган нарса сенга рухсат этилмайди-ми?

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳи Халиф Восиқнинг ҳузурига кирди.

Имом Аҳмад: “Ассалому алайкум, эй мўминлар амири”.

Восиқ: “Сенга Аллоҳнинг саломи бўлмасин”.

Имом Аҳмад: “Эй мўминлар амири, жуда беодоб экансиз. Ахир Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай буюрган-ку: “Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз” (Нисо сураси, 86-оят).

Аллоҳга қасамки мен учун бундан гўзалроқ ва яхшироқ нарса йўқ.

Имом Аҳмад: “Қуръон ҳақида нима дейсиз?”.

Восиқ: “Махлуқ”.

Имом Аҳмад: “Қуръон махлуқ эмаслигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Ҳазрат Абу Бакр, Умар, Усмон, Али розияллоҳу анҳум билишган-ку?! Ёки улар билмаган деб ўйлайсиз-ми?”.

Восиқ: “Улар билишмаган”.

Имом Аҳмад: “Субҳаналлоҳ! Набий алайҳиссалом, хулафои рошидийн розияллоҳу анҳум билмаган нарсани сиз биласиз-ми?”.

Халифа бироз хижолат бўлиб: “Билишган, аммо одамларни унга даъват этишмаган”, деди.

Имом Аҳмад: “Улар учун рухсат этилган нарса сенга рухсат этилмайди-ми?”.

Шундан сўнг, Восиқ ўзи ёлғиз ўтирадиган хонасига кириб кетди. Имом Аҳмад айтган гапларни ҳаёлидан такрор-такрор ўтказди. Ниҳоят, унга айтилган гапларнинг ростлиги аён бўлди. Халифа дарҳол ўрнидан туриб, имомдан кишанларни ечишни, тўрт юз динор танга беришни ҳамда озод қилишни буюрди.

http://T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

ШАЙТОН АРАЛАШДИ

Ривоят қилинишича, бир киши ҳазрати Абу Бакр Сиддиқни ҳақорат қилди. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўша жойда эдилар. У зот бўлаётган воқеадан ажабланиб, ҳатто табассум ҳам қилдилар.

Ҳалиги кимса ҳақоратни жуда кўпайтириб юборгач, Абу Бакр ҳам унга бир-икки оғиз гап билан жавоб қайтардилар. Шунда Набий алайҳиссаломнинг жаҳллари чиқди ва жойларидан туриб кетдилар. Абу Бакр ҳам ортларидан эргашиб:

– Эй, Аллоҳнинг Расули, у мени сўкканида индамай ўтирган эдингиз, баъзи сўзларига жавоб қайтарганимда эса, ғазабланиб, туриб кетдингиз? – дедилар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

– Олдин ёнингда бир фаришта туриб, ҳақоратларни сендан қайтараётган эди, бир-икки сўз айтганингдан кейин фаришта кетиб, шайтон келди, мен шайтон бор жойда ўтирмайман, – дедилар.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан

Бугунги ҳолатимиз: Ҳозир бундай ҳолларда шайтоннинг келишининг ҳожати ҳам йўқ. Ўзимиз ҳатто шайтонни хижолат қиладиган даражада жавобини бериб юборадиган бўлганмиз! Бу ишимиз билан номаи аъмолимизни ортиқча гуноҳ сўзлар билан тўлдираётганимизни ўйламаймиз ҳам! Афсус...

T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

ЭНГ КАТТА КАРОМАТ

Ҳакимул уммат, Ҳазрат Мавлоно Ашраф Али Таҳановий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Бир шахс Ҳазрат Жунайд роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларида ўн йил турди. Бироқ бу муддатда унга бирор ҳиссий каромат зоҳир бўлмади. Ўн йилдан кейин у шундай деди:
– Ҳазрат, мен ўн йилдан бери сизнинг ҳузурингиздаман. Менга сизнинг бирор кароматингиз зоҳир бўлмади. Айнан шундай одамларни ўзингиз ҳам биласиз. Худди шундай менга бирор хос ҳолат сизда кўринмади.

Ҳазрат Жунайд роҳматуллоҳи алайҳ:
– Сен бу ўн йиллик муддатда Жунайддан бирор шариъатга хилоф иш содир бўлаётганини кўрдингми?- дедилар. У:
– Ҳазрат! Бирор шариъатга хилоф иш кўрмадим, - деди.
Шунда, Ҳазрат Жунайд роҳматуллоҳи алайҳ:
– Ўн йилдан бери шариъатга хилоф бирор иш бўлмаганидан ортиқроқ Жунайддан яна бошқа қандай каромат истайсан, - дедилар.

T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Имтиҳон

Бир куни шайтон алайҳи лаъна Исо (а.с.) ёнларига келиб:
– Эй, Исо! Модомики, сен Роббингга шунчалик ишонар экансан, шу баландликдан ўзингни ташлаб юбор. Кўрайликчи, У сени қутқариб қолармикан?! – дебди.

Исо (а.с.) зукколик билан:
– Эй, Иблис! Қул Роббисини имтиҳон қилмайди!!! – дебдилар.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан

http://T.me/qalb_sozim
#Улуғлар_ибрати

Машҳур тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ вақтни қадрига етиш ҳақида қуйидаги ибораларни айтганлар:

«يَا ابْنَ آدَمْ، إنَّمَا أَنْتَ أَيَّامٌ، كُلَّمَا ذَهَبَ يَوْمٌ ذَهَبَ بَعْضُكَ»

яъни: “Эй одам боласи! Сен маълум кунлардан иборатсан. Қачон бир кунинг ўтса, бир бўлагинг кетди деганидир”.

T.me/qalb_sozim