✿̶͟͞🍃⃨⃟🌹🅀🄰🄻🄱 🅂🄾'🅉🄸🄼🌹⃨⃟🍃̶͟͞✿
15 subscribers
2.91K photos
1.35K videos
1 file
7.72K links
📖Қуръон оятлари

📚Ҳадислар

📒Ҳикматли сўзлар

📓Саҳобалар ҳаёти

💿Уламолар маърузалари

🎤Ҳикматли сўзлар

📑Ҳикоялар

🎬Таъсирли видеолар

🎧Нашида

Murojat un: @_@
Download Telegram
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Кийишни ўнгдан, ечишни эса чапдан бошланг!

🔹Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирингиз оёқ кийими кийса, ўнгидан бошласин. Агар ечадиган бўлса, чапидан бошласин. Икковини бирга кийиб, бирга ечсин», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилган.
———————————-
❗️Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расуллуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

☪️
Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

♻️Суннатни ёйинг

http://T.me/qalb_sozim
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?

🌹🌻💐У: Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.

🌹🌻💐Қуръондаги биринчи калимадир.

🌹🌻💐Энг афзал дуодир.

🌹🌻💐Қиёмат кунида одамларнинг энг афзали ҳам ҳамд айтувчилар бўлади.

🌹🌻💐Дунё ва охират у билан тугалдир.


🤲🏼🤲🏼🤲🏼Аллоҳим! Токи рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

📚"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.

http://T.me/qalb_sozim
🔸Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз.

Имом Бухорий Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:

«Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг Мен сени фаришталар ичида эслайман», деган.
————————————-
http://T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔸Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди, эй, аҳли байт!

📖Аҳзоб Сураси 33-оят
-------------
http://T.me/qalb_sozim
Амрадан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳога:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида нима қилар эдилар?» дейишди.
«Ҳаммага ўхшаган одам эдилар. Кийимларини тозалар, қўйларини соғар эдилар», деди».

Шарҳ:
Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўйларни ҳам ўзлари муборак қўллари билан соғишлари қўшимча қилинди. Буларнинг барчаси бизларга ўрнак бўлиши лозим.
Каналга аъзо бўлиш: 👇

http://T.me/qalb_sozim
🌸 СОЛИҲА БЎЛИБ УЙИНИ ҲАМ СОЛИҲЛАРГА ТЎЛДИРАДИГАН АЁЛ... 🌸🌸

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...

🌸🌸 Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир! 🌸🌸

http://T.me/qalb_sozim
​​
Шайтоннинг ҳасрати

Бир-бирига дўст икки шайтон анча вақт кўришмай, бир кун тасодифан учрашиб қолдилар. Бир-бирларига соғинч билан қараб, бири бошқасини саволга тута бошлади:

– Биродар, мен сени танимабман. Сенга нима бўлди, бу аҳволга тушибсан? Жуда озиб, заишлашиб қолибсан, олдин бундай эмас эдинг. Ё бирор дардинг борми?

Шунда озғин шайтон:

– Э, сўрама дўстим! Мен шундай бир дардга тушдимки, айтиш қийин. Бир одамнинг этагига ёпишдим, ундан ҳеч ажрала олмадим. Ул одам ҳар бир ишдан олдин ҳамда еса ҳам, ётса ҳам, турса ҳам “Бисмиллоҳ”, дейди. Ҳар куни шу аҳвол. Энди унинг дастурхони олдига келиб ўтиришим билан у шу сўзни айтиб овқат ея бошлайди. Мен эса бир луқма ҳам овқат ея олмай туриб кетаман. Ҳар куни оч-наҳор юраман, шунинг учун озиб чўп бўлдим. Бу одамдан айрилиб, бошқа одам этагига илина олмадим. Ўзинг мунча шишиб кетдинг? Сени танимай қолибман. Бунчалик шишиб, семиришингга сабаб нима? – деди.

Семириб кетган шайтон озиб кетганига:

– Биродар! Мен эса бутунлай бошқа одамга, сен айтиб берганнинг тескариси бўлганга тушдим. У на ҳалолни, ва на ҳаромни билади. У шундай бир ҳаромзодаки, ҳақни ҳам, ҳуқуқни ҳам билмайди, меъдасини ҳаром билан тўлдирган. Мен шундай одамнинг этагига ёпишдим. У бу сўзни нималигини ҳам билмайди. Ақлига ҳеч бир вақт келмагани каби уни қандай, қачон айтишни ҳам билмайди. Мен шундай бефарқ, ҳалол-ҳаромни билмайдиган одам овқатидан еб семирдим, роҳатландим, ҳозир ҳам у билан ҳамтовоқман. Бўйним йўғонлашиб кетгани, қорним дўмбиралиги ҳам шундан, – деди.

Изоҳ ва ўгит

“Бисмиллоҳ” ҳар бир ишдан олдин айтилади, токи у ишдан хайр ва баракот келсин. Усиз ишнинг хайри ва баракаси бўлмайди.

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ҳар ким уйига кирмоқчи бўлганида шайтон ҳам унга тобе бўлиб, ул одам билан уйга кирмоқчи бўлади. У одам уйига кирар экан шу сўзни айтса, шайтон учун ул уйга кирмай, “Мен учун бу уйга кириш имкони қолмади”, деб орқасига қайтади. Овқат еганида ҳам айтса, шайтон учун егулик қолмайди. Сув ичганда, шарбатга ўхшаш ширинлик ичса, ётганида айтса ҳам яхши бўлади”.

Мусулмон одам ҳар ишини “Бисмиллоҳ” деб бошлаши керак. Бола-чақаларига ҳам айтишни ўргатиши лозим.

Кимки ҳар куни минг марта ушбу сўзни айтса, икки дунё саодатини олур.

📚Юсуф Товаслий “Ҳикматлар хазинаси” китобидан

T.me/qalb_sozim
​​«Ахир туянинг қандай яратилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?»

Одамлар қуёш нурига қарши кўзойнак тақишни яқинда бошлади. Аммо туяда бу нарса азалдан бор. Чунки туянинг кўзида учинчи шаффоф қовоқ (парда) бўлиб, у қуёш нури ва саҳродаги бўрон учирган ғуборлардан ҳимоялайди.

«Ахир туянинг қандай яратилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?» ("Ғошия" сураси, 17-оят)

Изоҳ: Ушбу оятда «саҳро кемаси» деб ном олган туяга эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, саҳро аҳли учун туя ҳам алоқа воситаси, ҳам оғир юкларни ташувчи, оғир вазифаларни бажарувчи хизматкордир. Унинг юнги кийим бўлса, сути тўйимли ва суюмли таомдир. Туя баҳайбат ва ниҳоятда бақувват бўлишига қарамай, ёш гўдак етакласа ҳам бўйсуниб кетаверади. Унга миниш ёки оғир юкларни ортиш жуда қулай: бир ишора билан олдингизга чўкиб, гўё харсанг тошдек қилт этмай туради, устига йўловчи миниб олгач эса бу «харсанг тош» яна бир ишора билан ўрнидан кўчиб, исталган тарафга равона бўлади. Булар туянинг кўзга ташланадиган жиҳатларидир. Энди унинг вужудига ибрат назари билан қаралса, у ойлаб овқатсиз, сувсиз юра олишидан тортиб, унинг баданидаги ҳар бир аъзо нақадар саҳрога мослаб яратилганини кўриб, Яратганнинг қудратига тан бермай иложимиз йўқ.

T.me/qalb_sozim
​​«ЁСИН» СУТИ БИЛАН ЭМИЗГАН ОНА

Олижаноб, диндор бир аёл гўдагига чақалоқлигида ёсин сути берар экан. Яъни, янги туғилган чақалоғини эмизиш вақти келганда, худди ибодатдан олдин таҳорат олгандай покланиб, чақалоғига кўкрагини тутиб, у эмишни бошлагунича: “Бисмиллоҳ. Ёсин...” деб сурани бошлаб, то охиригача ўқирди. “Ёсин” сураси ўқиб бўлинганда чақалоқ ҳам эмишни тўхтатарди, онасининг кўкрагидан ўзини тортар эди.
Ўғилларининг ахлоқ ва фазилат ила ўз муҳитида севиладиган кимсалар бўлганларини кўргунча бу мусулмон она доимо Яратганга ҳамд айтар, шукр қилар ва ўғилларига:
“Эй ўғил, барча яхшиликларнинг ҳаммасини ўзимдан деб ўйлама. Мен мени “Ёсин” сураси билан эмизар эдим. “Ёсин” сураси ила ўстирдим!” деб оналик бурчининг фарзандга бўлган таъсирини тушунтирар экан.
 
Изоҳ ва ўгит
Эй, инсон! Бу ҳикояда буюк ибрат бор. Ана шундай исломий тарбия билан улғайган болаларнинг ҳаммаси Тангрини ҳам, Пайғамбарни ҳам биладилар, бу болалар ватан, миллат, ўз муҳити учун фойдали, қадри баланд инсон бўладилар. Аммо оналик вазифаси – бурчини адо қилмаганлар номигагина она, бола калтагига дучор бўладилар.

Юсуф Товаслий "Ҳикматлар хазинаси" китобидан


T.me/qalb_sozim
ИБРОҲИМ ФАҚИЙДАН 10 ТА НАСИҲАТ

1. Ризо (Аллоҳ таоло берган ризққа рози бўлиш, қаноат) билан ҳаёт ширин бўлади.
2. Табассум сабабли мушкулотлар енгиллашади.
3. Истиғфор сабабли ҳожатлар раво бўлади.
4. Дуо сабабли қийин ишлар амалга ошади.
5. Ким нуқсонсиз дўст хоҳласа, дўстсиз яшайди.
6. Ким нуқсонсиз жуфт хоҳласа, бўйдоқ яшайди.
7. Ким муаммоларсиз қадрдон хоҳласа, умри қидириш билан ўтади.
8. Ким комил қариндош хоҳласа, қариндошсиз, ноқис ҳолда яшайди.
9. Агар сизни бошқаларнинг иши ташвишга солса, билингки, сиз асл табиатли инсон экансиз.
10. Агар бошқа кишида гўзалликни кўрсангиз, билингки, сизнинг ичингиз гўзал экан.

"Ховатир роқия журнали" саҳифасидан.

•┈┈•❀•┈┈••❁✿❁••┈┈•❀•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг

T.me/qalb_sozim
#суннатни_тиклаймиз
☝🏾Ўзингиз яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўринг!

🔹Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:


«Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди», деяётганларини эшитдим».

Бухорий ва Муслим ривояти
———————————-
Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклашда ўз ҳиссангизни аввало амал билан ҳамда уни ёйиш билан қўшинг!

Расулуллоҳ ﷺ суннатларини тиклаймиз

Инсониятнинг Энг Яхшисига яқинроқ

Суннатни ёйинг

T.me/qalb_sozim
Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир

﴾ Ҳуд сураси: 6 ﴿
•┈┈•❀•┈✿┈•❀•┈┈•
☝🏼Ер юзида ўрмалаган нарса – одамзод, ҳайвонот, ҳашарот, қурт-қумурсқа ва бошқа жонзотлардир. Шуларнинг ҳаммасига Аллоҳ таоло ризқ беради.

✍🏻Тафсири Ҳилол китобидан
•┈┈••┈┈••┈┈••┈┈••┈┈•

T.me/qalb_sozim
#кун_ояти

🔸Магар, ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб Ила келса, (манфаат топар).

(Шуаро сураси; 89-оят)
-------

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌘 УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ЗИКР!


📿 Субҳаналлоҳ
📿 Алҳамдулиллааҳ
📿 Лаа илааҳа иллаллоҳ
📿 Аллоҳу акбар
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
📿 Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад

🌙🌙🌙🌙🌙

بِاسْمِكَ اللَّهُمَّ أَمُوتُ وَأَحْيَا

Бисмика Аллоҳумма амууту ва аҳйаа

Эй Аллоҳ! Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан яшайман.
(📚Бухорий)


T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Рaсулуллоҳ кирсин тушларингизга.

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН! 🌙

T.me/qalb_sozim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🍃 Роббимиз - Аллоҳ
🍃 Динимиз - Ислом
🍃 Қибламиз - Каъба
🍃 Айёмимиз - Жума
🍃 Фарзимиз - Намоз
🍃 Қарзимиз - Закот
🍃 Орзуимиз - Ҳаж
🍃 Амалимиз - Савоб
🍃 Тилимиз - Тақво
🍃 Нафратимиз - Зино
🍃 Севганимиз - Ҳайит
🍃 Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🍃 Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

T.me/qalb_sozim
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ҲАЁТИНГИЗ ДАВОМИДА СИЗГА-
💐• КАЪБА ЗИЁРАТИ,
💐• ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ,
💐• ДУО ИЖОБАТИ,
💐• ИЙМОН Ҳаловати,
💐• ТИЛ САЛОВАТИ,
💐• АҚЛ ШИЖОАТИ,
💐• ОХИРАТ ФАРОҒАТИ,
💐• САБР ҚАНОАТИ,
💐• БАХТ САОДАТИ,
💐• ТАН САЛОМАТЛИГИ -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

💐🌞XАЙРЛИ КУН!😊💐

T.me/qalb_sozim
Тамим ибн Авс Дорий (р.а)дан:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
- Дин бу насиҳатдир.
- Ким учун?- деб сўрадик биз.
- Аллоҳ учун, Унинг китоби ва Расули учун, мусулмонларнинг раҳбарлари ва ҳаммалари
учундир,- деб жавоб бердилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.


Муслим ривояти.

http://T.me/qalb_sozim
👆👆👆Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатлари
32. АЛ-ХОБИЙР
🌸🌸🌸
Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради.


http://T.me/qalb_sozim