Jaydari gaplar
180 subscribers
50 photos
32 videos
50 links
❗️Jurnalist, QALAMPIR.UZ sayti asoschisi Qamariddin Shayxov rasmiy telegram kanali.

👉🏻 RASMIY | @qalampir
👉🏻 LIVE | @qalampirlive
Download Telegram
Умуммиллий ғоясизликнинг нуманаси ва пуч тадбирбозликлар оқибати бу. Мафкура бўлмагандан кейин қийин.

Бир миллат, бир ватан, бир давлат, бир байроқ.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Қорақалпоғистондаги воқеалар ортидан расмий идоралардан билдирилаётган “сохта шиорларни ўзига ниқоб қилиб олган ҳолда аҳоли ўртасида ўзларининг ғаразли ташвиқот ва ноқонуний ҳаракатлари билан шаҳар кўчаларига чиқишди” жумласи эътиборимни тортяпти. Бордию сохта шиорлар ва ғаразли чиқиш қилинган бўлса, нега Конституциянинг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгармайдиган бўлди?

Шукрки, кўрилган чоралар натижасида намойишлар бостирилди. Ўзбекистон лидери тўғри қарорлар қабул қилгани, шубҳасиз. Ва бўлиб ўтган воқеаларга оид маълумотлар очиқ айтиляпти: 516 киши қўлга олинди, 243 киши жароҳатланди, 18 киши вафот этди в.ҳ. Бироқ ўлим қандай содир бўлгани, уларнинг шахси, воқеалар қандай юзага келиб, қандай авж олгани қизиқ, ким кимни ўлдиргани ҳам. Қурбонларнинг қанча ҳуқуқ-тартибот органи ходими, қанчаси фуқаро? Қурбонлар ва жароҳатланганлар орасида аёллар ва болалар борми?

Ҳозиргина Европа Иттифоқи Тошкентни Қорақалпоғистон воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга чақирди. Янги Ўзбекистон бундан қочмаслигига ишонаман. Замонавий давлатимизда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар маълумотлари темир қутилар ичида қолиб кетмаслиги керак.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Бу мамлакатнинг барча аёлларидан узр сўрайман. Уларга ҳуқуқ-тартибот органлари сифатида кўчада ортларига қарамасдан юриш ишончини беролмаганимиз учун. Зўравонлик ва тажовузга дуч келсалар-да, адолатга ишонмай, миқ этмай яшашга мажбур бўлганлари учун.

Бу мамлакатнинг барча болаларидан узр сўрайман. Жиноятчилар ваҳшийларча ўлдириб, ҳамон қўл-оёқларини ўйнатиб, кўчада юрганлари учун.

Аёл, эркак, бола – фарқи йўқ, ҳақсизликка учраган, адолат қидирган ва уни тополмаган барча ватандошларимдан узр сўрайман.

Ҳимоясиз, масъум инсонларнинг ҳақларини еган, уларнинг жонига озор берган, жазодан қочган, ўзини дахлсиз санаганлар, сизларга айтаман: бундан буён ҳаммаси ўзгаради!

Mezarlik, Netflix фильмидан

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qoraqalpog’istonda sodir bo’lgan voqeaar haqida Ozarbayjon va Turkiya telekanallarida muloqot

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Менга QALAMPIR ҳақида айримларнинг қарашларидан Шерзодхон Қудратхўжанинг фикрлари қизиқ ёхуд тролларга фан доктори, профессор, ректордан жавоб.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Гапирса гап кўп.
Юзлаб оилалар газдаги узулиш сабабли тириклайин ёниб кетяпти, манабу қизчани эгизаги ўлди, опаси оғир аҳволда, дадаси ёниб кетди😔
Ҳудудгазтаъминот ҳеч йўқ таъзияга келадими?

Рустамжон домла

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Пойтахти азимнинг бир неча ҳудудларида эрталабдан бери “свет” йўқ. Уйимда ҳам шу аҳвол. Тизимдагилар билан алоқадаман. Ёнғин кўп, авария… Ишчи кучи етмаяпти. Битта бригадага қараб қолган туманлар. Камига лаборатория ҳам йўқ. Хуллас чўкиб кетибмиз бурнимизгача.

Айтганча, бугун Тошкент Ситйда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди. Асосий масала Сурхон-Пули-Хумри электр тармоғини қуриш бўлди. 🤦🏻‍♂️

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Ўзбекистон АҚШ ва Россия орасида хавфли ўйинга киряпти…ми?

🎬 Видеони кўриш

👉 Мақолани ўқиш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH
Журналистикага кираётган ука-сингилларимга маслаҳатим: имтиҳон, синовлар ўз йўлига. Айни вақтда ҳаётингиздаги муҳим қарорни беряпсиз. Яхшилаб ўйланг. Журналистика - ҳавас эмас, доимий мужодала, кураш. Энг аввало ўзингиз, виждонингиз, бугунгача ўрганганларингиз ва яқинларингиз, атрофингиз билан кураш. Доимий кураш. Биринчи босимга оилада дуч келасиз. Қўй, тегма, ёзма, гапирма… Буларга тайёр туринг, берадиган жавобингиз ҳам ҳозирдан тайин бўлсин. Ундан кейин эса маънавий ва руҳий, кези келганда жисмоний босимлар, қўнғироқлар, ажратиб қўйишлар, яккалашлар... Бу ҳам журналистикага қарши ёзилмаган қоидалар. Баъзан сизни жисмонан эмас, маънан йўқ қилиш учун жуда иблисона йўллар тутишади. Буни ҳам унутманг.

Агар қарорингиз қатъий бўлса 24/7 режими ва доимий сергаклик, халоватсизлик оламига, муросасиз курашга хуш келибсиз.
Етиб келибмиз...

Сенаторлар мажлисда ухлади! Танаффусда эмас. Улар ухлади, қолганлар эса қонунларни муҳокама қилди. Агар уларнинг ухлашини, қариб қолганини, чарчашини нормал қабул қилиб, буни олиб чиқилгани учун ОАВни айблаб, эртага Сенат мажлисларига киритмай қўйишларидан қўрқаётган бўлсангиз, етиб келибмиз. Сенат ухлайдиган жой эмас! Мажлисларига киритмай қўйишлари эса сиз учун қўрқув эмас, очиқлик ва ошкоралик эшига ёпилгани учун асос бўлиши керак. Ўша куни бизга берилаётган қарзлар муҳокама қилинди. Қарз бераётган мамлакатлар парламентида депутат ё сенаторлар ухламайди.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
🔥Бугун Тошкентда санатория қидириб, Назарбекдаги "Назарбек" санаториясига бориб қолдим.

Шунчаки ёзиб тушунтириб беролмайман. Шунча йил орттирган билимим ва журналистик тажрибам бу санаториянинг "шароит"ларини санашга етмайди. Бинога кирдим-у ортимга қайтдим. Просто ужас!

Мен кўрган хона люкс экан. 😳

"Халқлар отасининг ўғли" деган фильмда бир гап бўларди-ку. "Сталин бўлган ва ҳозир ҳам бор, у мени отам". Назарбекда СССРдан мерос кўп, бус-бутунлигича, балки.

P.S.: Санатория "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарайди.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻 @qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўларкан-ку. Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича одамларга қисқа, лўнда, қизиқ ахборот берилса 😂

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Ортиқхўжаевга ҳайфсан берилибди. Бунга ҳам бўларкан-ку деворгиларим келди.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Рустам Қосимжонов ва Руслан Чагаев Жаҳон чемпиони бўлган йилларни аниқ эслайман. ЎзМУда катта тадбир бўлганди. Абдулла Орипов уларга атаб шеър ёзганди. Бир икки йил у ердан, бу ерга судирашди. Бироқ ҳозирги авлоднинг кўпчилиги уларни танимайди. Мактаби яратилмади. Риочиларни ҳам кўряпсиз... Санасам кўп.

Бу болалар ҳам сиёсий тадбирвозликлар, учрашувларда "қурбон" қилинмаслиги керак.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Эрталабдан дастурхон атрофида ўтирган болалар онгини аёллар ва эркакларнинг жинсий ҳолатини оширувчи ва бепуштликка даво бўлувчи дорилар рекламаси билан заҳарлаётган телеканалларга ҳам инсоф берсин. Албатта, ризқ Аллоҳдан ва бу рекламалар берилмаса ҳам ўша каналлар банкрот бўлмаслигига ишонаман.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана буни кўриб думалаб тушдим. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Тошқуловдан интервью оладиган журналист топилмагандек ўзининг Матбуот котиби интервью оляпти.

Браво! Яшасин очиқлик сиёсати. Интервью бердикми, бердик.

Шу ойнага қараб ўзларига ўзлари савол бериб, ўзлари жавоб бериб қўяқолмабдилар-да.

Ўзим берган саволлар ва ўзим берган жавоблар ўзимга жуда ёқди. Ҳурмат билан ўзим.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
НТТ телеканалидан қандай сургун қилинганим ҳақида ҳикоя

2010 йил. Августнинг биринчи кунлари. НТТ телеканалидаги “Ҳудуд”да ишлардим. Абдулла Қодирий паркидан лавҳа тайёрлаш топширилди. Бу жой аллақачон хиёбон эмас, биёбонга айланиб бўлганди. Ичида шаҳардаги парклардан “списать” қилинган “металлолом”дан бошқа нарсага ярамайдиган 2-3 та темир-терсакдан бўлак ҳеч нарса йўқ. Ўтлар сарғайиб ётибди, қуёш тиғи ёндиргани етмагандек сомонлар яна ёқилган. Фантан мусорга тўлган, кўчатлар сувсизликдан қақшаб кетган. Хуллас боғ жуда абгор ҳолатда. Йигит-қизларнинг висол майдонига айланиб қолганди бу жой. Бир марталик резинкалар (тушундингиз нима демоқчилигимни)дан тортиб, шпирцларгача кўрганмиз.

Боғ директори муаммоларни айтди. Ўзи ҳам роса тўлиб кетганакан. Ўшанда боғлар Маданият вазирлигига қарарди. Тошкент шаҳар маданият бошқармасидан ходимча келган. У пайт вазир тугул, бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқларини ҳам топиб бўлмасди. Интервью давомида роса муаммоларни хаспўшлашга уринди.

Масала казо-казоларга бориб тақаларди. Ўшанда боғ ИИВ тасарруфида бўлган. Тасвирга олишни тугатмасимиздан ишхонага қўнғироқлар қилинган. Келдим, матнларни тайёрладим, эртасига монтажни бошладик. 6,5 минутли лавҳа бўлди.

Лавҳа қўнғироқларга қарамай “просмотр”дан ўтди. Эфир бошланди. Мен эфир бошланиб, лавҳам чиқмагунча уйга кетмасдим. Секин лаш-лушларимни йиғиштириб тургандим ҳамки, тўсатдан такроран "просмотр" бўли айтилди. Юрагим шув этди. Ҳозир лавҳам “учади”. Охиригача кўрилмади, иккинчи минутидан тўхтатилди. Учди! Лавҳа зудлик билан эфирдан олиб ташланди. Ўшанда, адашмасам, “Ҳудуд” одатдагидан 6,5 минутга камроқ эфирга узатилди.

Мен на уйга кетишни, на қолишни биламан. Менга тўғридан тўғри танқидни ҳеч ким кўтаролмаслиги тушунтирилди. Аввал бошқа боғларни мисол келтириб, кейин ёмонини кўрсатишим кераклиги уқтирилди. Шундай ҳам қилдик, лекин эфирга барибир берилмади.

Эртаси куни менга 26 августгача “без содержания”га чиқарилганим айтилди. Лавҳам ҳам қолиб кетди.

26 август. Ишга қайтдим. Ҳамма ғалати қараяпти. Самимият йўқ. Шерматов келиб, Гуляпани ёнига чиқаркансан деди. Гуляпа “отдел кадр”. Чиқдим. — Ассалому алайкум! Гуляпа чақирган экансиз — аланглаб. — Ариза ёзинг, ўз хоҳишингиз билан ишдан бўшашга. — Негалигини сўрасам, жавоб бўлмади. Ёздим. Кайфиятим нол, дунё кўзимга қоронғи бўлганча, подвалга, ишхонамизга тушдим. Турникетдан ўтолмадим. Тепага, отдел кадрнинг ёнига чиқиб кетганимда, турникет бейджиким ҳам ҳисобдан чиқарилибди. Худди жиноятчидек ё нимадирни ўғрилаб кетадигандек муносабат. Нарсаларимни олишим керак, десам ҳам милиция нарироқдан келаётган директори Муҳаммадсаломга қаради. — Ҳа, нима бўлди, киритишмаяптими? — деб ёнимдан мазах қилиб ўтиб кетди. Киритилмадим. Ҳамкасбларимдан бири сумкам ва флешкамни олиб чиқиб берган.
Куни кеча Эко-Қўмита раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бунёд Абдуллаевнинг Чилонзордаги дарахткушлик ортидан лавозимидан бўша(тил)гани ҳақидаги хабарларни эшитиб, ўзим билан боғлиқ воқеа, битта боғ ортидан “йўқ қилиб” юборилганим эсимга тушди. Ўшандан кейин телевидениеда ишлаш ҳаваси ўлганди. Ўзимни эса “Даракчи”нинг шоу-бизнес бўлимига ургандим. Бу бўлим менга журналистикада жон сақлаб қолиш учун бирдан бир йўл эди ўшанда.

Бизда нафақат дарахтлар ва табиат, уни ҳимоя қилганлар ҳам қадрланмайди, йўқ қилинади. Икки ҳолат ўртасида эса 12 йил фарқ бор.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Чемодан етаклаган одам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби. Дунёга сўзи ўтадиган, манаман деган давлат раҳбарлари қулоқ тутадиган одам. Бугун Львовга борди.

Агар мен бу лавозимда ишласам камида 6 та ёрдамчим бўлса керак. Ҳойнаҳой Украинага ҳам умумий самолётда келгандир. А учмайсанми шахсий жетларда. Сумканг тугул, дастрўмолингни алоҳида бир одам ташиб юрмайдими?! Ўрганмайсанми, ўзбекдан дегиларим кеб кетти.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Боболов кун юлдузига айланди. Сиз фақат Боболовни кўряпсиз. Аслида туман, шаҳар, вилоят ҳокимларининг кўплари ана шундай сўконғичлигини ва ҳуқуқ органлари ходимларига айтганини қилдиришини кўпчилигимиз биламиз. Ўтган 6 йил вазиятни ўзгартирди. Бундан аввал прокурорлар ҳокимларга гапини ўтказган бўлса, энди навбат ҳокимларда.

Муаммони илдизи билан қўпориш керак. Ҳокимлар ҳуқуқ органларини назорат қилиши тўғри эмас. Бундай ҳолда ўзини ҳақорат қилган ҳокимга ҳам иш қўзғата олмайди ҳуқуқ посбонлари. Ҳокимлар ижтимоий соҳалар, қурилиш, таълим, инфратузилма билан шуғуллансин. Ички ишлар, гвардия, хавфсизлик, прокуратурани алоҳида тузилма бошқариши керак. Бўлмаса ҳокимлар дахлсиз ва таъсирсиз одам бўлиб, оғзи шалоқ бўлиб юраверади.

Бошқа тарафдан ҳокимлар ўта дахлсиз одамга айланиб қолганини жуда яхши биласиз. Бугунгача қайси ҳоким ҳақоратлари учун жавобгарликка тортилди? Тортилмайди ҳам. Қандай қилиб ҳуқуқ органлари ўзининг “раҳбари”ни жавобгарликка тортиши мумкин )))) Сўкиш эшитиш мақтов эшитишдек ёқимли бўлиб кетган.

Масала жавобгарлик даражасигача оборилмаслиги учун яна Сенатга мурожаат қилинса, ўзимни авлиёман дейман. Бунақа вақтларда Сенатда Одоб-ахлоқ комиссияси борлиги эсга тушиб қолади. Ўзи охирги 6 йилда фақат Фарғонанинг собиқ ҳокими Ғаниевнинг ҳақоратларини муҳокама қилган бу комиссия энди Боболов учун йиғилса, ажабмас.

Каналга аъзо бўлиш👇🏻
👉🏻
@qamariddin_shayxov
Гендер деб бақираётганлар, рейтинг ва индекс деб қонунни қабул қилгану лекин тарғиботи билан шуғулланмаганлар, ижросини ярим йўлга ташлаб қўйганлар, ўзидан сўрасангиз, гендер - аёл-эркак тенглиги деган тўмтоқ жавоб билан қутуладиган, лекин шанба куни боғча ишламагани учун боласини ишга етаклаб бораётган аёлларга зиғирча ёрдам беролмаётган, Россия, Туркия, Дубайда ўзбек аёлларини камайтиролмаганлар, телевизорда оғзидан кўпик келгудек мақтаниб, светофорда қўлида боласини тутиб садақа сўраб юрган аёлга қўл узатолмаганлар, уйни, оиласини қўйинг, жамоат жойида, ҳуқуқ органларида аёлга ҳурматни шакллантиролмаганлар, калтакланаётган аёлдан тушган шикоятга панжа ортидан қараб, ўлимига томошабин бўлиб, охирида қаҳрамон бўлганлар, қаердасизлар?