MP3 QURAN 30 JUZ
186 subscribers
1.99K photos
1.9K videos
17 files
4.42K links
КУНДАЛИК ҚИРОАТЛАР

《َأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ》

Яхшилик қилинг, албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни хуш кўради. (Бақара 195)

Мурожат учун Админ: @Odiljonov_Muhammadiy
Download Telegram
#БИЛАСИЗМИ?

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

Манба mehrob_uz

Каналга уланиш учун линк устига босинг👇👇👇

🌐 t.me/NurTvuz
#Биласизми?

Савол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тишини тозаласа бўладими?

Жавоб: Рўзадор ҳолатда тиш пастасини ишлатиш макруҳ. Лекин томоғидан ичкарига ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.
Бирор нарсани оғзига солиб, татиб кўриш макруҳ, лекин бунда рўза очилмайди (лекин татиб кўрган нарсасини ютиб юборса рўза очилади).

Савол: Укол (инъекция) қилиш билан рўза бузиладими?

Жавоб: Уламолар мушаклар орасига, ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Тери орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди.
Одатий йўллардан бошқа жойлар орқали терининг орасига нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган.

Савол: Тиш олдирса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзанинг очилиш-очилмаслиги томоқдан бирор нарса ўтиш-ўтмаслигига боғлиқ. Тиш олдираётганда томоқдан бирор нарса ўтиб кетмаса, рўза очилмайди.

Савол: Ғарғара қилиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Рўзадор кишининг ғарғара қилиши макруҳ. Ичкарига сув кетиб қолса, рўза очилади.

Савол: Эсдан чиқариб еб-ичган одам эсига тушгач таомланиб қўйса, рўзаси очиладими?

Жавоб:
1) Эсдан чиқариб еб-ичиш билан рўза очилмайди.
2) Эсдан чиқариб еб-ичгандан кейин «Рўзам очилди» деб ўйлаб таомланиб қўйса, қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди.
3) Эсдан чиқариб еб-ичиб қўйса рўза очилмаслигини билатуриб таом еб қўйса қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади. Қайт қилишнинг ҳукми ҳам шундай: қайт қилгач, «энди рўзам очилди» деб ўйлаб, таом еб юборса, қазо лозим бўлади, каффорат эмас. Лекин бу иш рўзани очмаслигини билатуриб таомланиб юборса, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Ғийбат қилса, ёлғон гапирса рўза очилади деб ўйлаган киши ғийбат қилиб қўйиб, қасддан таом еса каффорат лозим бўладими?

Жавоб: Шундай деб ўйлаб, қасддан еб-ичиб юборса, қазо ҳам, каффорат ҳам вожиб бўлади.

Савол: Қўли билан шаҳватини қондирса, рўза очиладими?

Жавоб: Бу иш ҳар ҳолатда ҳам гуноҳ ҳисобланади. Қўли билан шаҳватини қондирса, маънан яқинлик ҳолати топилиб, суратан топилмагани учун рўза очилади ва қазо лозим бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди.

Савол: Рўзадор кундузи ухлаб, тушида эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Тушида булғанса ёки қараш туфайли маний тўкилса, рўза очилмайди (қўли билан ушлаши натижасида ёки бирор нарсага ишқаланиш оқибатида маний тўкилса, қазо лозим бўлади).

Савол: Рўзадор киши исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?

Жавоб: Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан тутун ютса, исириқ ҳидини ютса, доривор ўтларнинг буғини оғиз-бурни билан ичига ютса, рўзаси очилади.

Савол: Суриладиган дори (мазь) ва шу каби воситаларни баданга суртса рўза очиладими?

Жавоб: Рўза очилмайди. Терининг орасидан ёғ каби нарсаларнинг ичкарига кириши рўзани очмайди.

Савол: Рўзадор шўр сувда оғзини чайса бўладими?

Жавоб: Сув чучук бўлсин, шўр бўлсин, рўзадор у билан таҳорат олса ҳам, оғзини чайса ҳам бўлади.

Савол: Касал ва мусофир Рамазон ойида рўза тута олмаса-да, ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туриши керакми?

Жавоб: Рамазон кунларида бемор бўлган ва сафарга чиққан кишилар рўзадорга ўхшаб ўзини еб-ичишдан тўхтатиб туришлари лозим бўлмайди. Лекин таомланмоқчи бўлсалар ошкора эмас, балки одамлардан холироқ жойда таомланишлари афзал.

Савол: Рўзадор сув билан муболағали тарзда истинжо қилса, бавосил (геморрой) касалига дучор бўлганлар ўша жойларига дори қўйишса, рўза очиладими?

Жавоб: Истинжода сув, бавосил касаллигида дорилар орқа аъзонинг ҳуқна (клизма) қилинадиган жойигача етиб борса, рўза очилади. Етиб бормай, ташқарида қолса, очилмайди. Агар истинжони муболаға тарзида қилсаю, клизма қилиш ўрнигача етиб борса, рўзаси очилади.

“Мўминнинг қалқони” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇

http://t.me/NurTvuz
#Биласизми?

Савол: иссиқ кунда рўзадорнинг бурни қонаб кетса, қонни тўхтатаман деб бошини тепага кўтаргани учун қон ичига кетиб қолса, рўзаси бузиладими?

Жавоб: Бузилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Рўзадорнинг бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзасини бузмасликка, қоннинг томоғига кетказмасликка ҳаракат қилиши керак.

Савол: Рўзадорлигини унутиб, қулоғига дори томизса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Унутган бўлса очилмайди.

Савол: Сақич чайнаса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир.

Савол: Ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди.

Савол: Рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Йўқ, рўзаси очилмайди. Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ёш бола рўзага ният қилгач, балоғатга етса, соғ одам мажнун бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса, рўза очилмайди.

Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:

1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.

3. Баданга, бошга ёғ суртиш.

4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиши, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.

5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъийларнинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.

6. Рўзадорнинг мушк, атир каби хушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.

7. Одамни заифлаштирмаса, қон олдириш мумкин.

8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар халқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.

9. Эркаклар пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).

10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирилмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.

11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.

12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.

“Мўминнинг қалқони” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
http://t.me/mehrob_uz
#Биласизми?

"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...

"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...

"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

РАМАЗОН — ҚУРЪОН ОЙИ.
Бўш вақтимизда кўпроқ Қуръон ўқийлик.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
mehrob_uz
Каналга уланиш учун!👇
@NurTvuz
#Биласизми?

Савол: иссиқ кунда рўзадорнинг бурни қонаб кетса, қонни тўхтатаман деб бошини тепага кўтаргани учун қон ичига кетиб қолса, рўзаси бузиладими?

Жавоб: Бузилади ва қазо лозим бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Рўзадорнинг бурнидан қон келиб қолса, қонни тўхтатишда рўзасини бузмасликка, қоннинг томоғига кетказмасликка ҳаракат қилиши керак.

Савол: Рўзадорлигини унутиб, қулоғига дори томизса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Унутган бўлса очилмайди.

Савол: Сақич чайнаса рўза очиладими?

Жавоб: Рўзани фақат ҳалқумдан ичкарига ўтган нарса очади. Сақич чайнаганда ҳам ундан бирор нарса ажраб чиқиб, ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Лекин рўзадор кишига сақич чайнаш макруҳ. Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаса рўза очилмайди, лекин бу иш макруҳдир.

Савол: Ёш болани эркалаб-ўпиш билан рўза очиладими?

Жавоб: Йўқ. Ўпиб-эркалаш билан рўза очилмайди.

Савол: Рўзадор тутқаноқ ё шунга ўхшаш бирор сабаб туфайли ҳушидан кетса, рўзаси очиладими?

Жавоб: Йўқ, рўзаси очилмайди. Балоғатга етиш ва ҳушида бўлиш рўзанинг шартларидан эмас. Ёш бола рўзага ният қилгач, балоғатга етса, соғ одам мажнун бўлиб қолса ёки ҳушидан кетиб қолса, рўза очилмайди.

Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар ушбулардир:

1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.

2. Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.

3. Баданга, бошга ёғ суртиш.

4. Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиши, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.

5. Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъийларнинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.

6. Рўзадорнинг мушк, атир каби хушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.

7. Одамни заифлаштирмаса, қон олдириш мумкин.

8. Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар халқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.

9. Эркаклар пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).

10. Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирилмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.

11. Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.

12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.

“Мўминнинг қалқони” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
http://t.me/NurTvuz
☝️ #БИЛАСИЗМИ АЛЛОҲ ТАОЛО ҚАНДАЙ БАНДАЛАРИНИ ЯХШИ КЎРАДИ?

🔻 #Қуръон_оятлари 🔻

1. «Эҳсон қилинг, албатта. Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўради».
(Бақара Сураси, 195 - оят)

2. «Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади».
(Бақара Сураси, 222 - оят)

3. «Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради».
(Оли Имрон сураси, 76 - оят)

4. «Аллоҳ сабрлиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 146 - оят)

5. «Аллоҳ гўзал амал қилувчиларни севади».
(Оли Имрон сураси, 148 - оят)

6. «Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади».
(Моида сураси, 13 - оят)

7. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 4 - оят)

8. «Албатта, Аллоҳ тақводорларни севадир».
(Тавба сураси, 7 - оят)

Дўстларга ҳам улашинг!👇
https://t.me/NurTvuz
#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

Каналга уланиш👇
t.me/NurTvuz
#Биласизми

Қуръон ўқишдан ялқовлик қилган пайтинг шуни эсла:

Тахминан:
• Бир саҳифада - 5000 ҳасанот,
• Бир жузъда - 100.000 ҳасанот,
• Тўлиқ хатм қилишда - 3.000.000 ҳасанот бор.

«Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб беради».

Абдулҳодий Юсуф

Каналимизни кузатиб боринг

https://youtu.be/E51KlVHxtLo
#Биласизми

ҚУРЪОННИ БЕШ ОЯТДАН ЎРГАНИШ ҲИКМАТИ

Ривоят қилинишича, Абул Олия: “Қуръонни беш оятдан ўрганинглар! Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни Жаброилдан беш оят-беш оятдан қабул қилардилар”, деган .
Қуръонни беш оятдан ўрганишда ҳикмат кўп. Агар оз-оздан ўрганилса, ёдлаш ҳам, оятлар маъносини ўзлаштириш ҳам осон бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаброил алайҳиссаломдан Қуръонни беш оят-беш оятдан қабул қилардилар. Саҳобалар нозил бўлган оятларни зўр иштиёқ билан ёдлаб, қалбларига сингдириб боришган.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломга энг биринчи Алақ сурасининг аввалги беш ояти нозил бўлганини кўпчилик билади. Умрининг кўп қисмини Қуръон таълимига бағишлаган машҳур тобеин Абу Абдураҳмон Суламий ҳам шогирдларига Қуръонни беш оятдан ўргатган.
Хуллас, Қуръонни оз-оздан ўрганишнинг ҳикмати кўп. Аммо хотираси кучлилар бир ҳаракатда бир-икки саҳифани ёдласалар ҳам бўлади. Қуръон ёдлашга қатъий бел боғлаганлар шундай қилсалар, мақсадларига тезроқ эришадилар. Зеро, ҳар ким имконияти даражасида Қуръон ўрганади. Бироқ омма мусулмонлар ҳар куни оз-оздан ўрганиб борганлари маъқул.

“Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Каналимизни кузатиб боринг

T.me/NurTVuz
#Биласизми

Сиқиляпсизми? Уй йиғиштиринг!

Лондонлик олимлар тушкунлик ва сиқилишдан халос бўлишнинг осон чорасини топганларини эълон қилишди. Маълум бўлишича, йигирма дақиқа давомида уй йиғиштириш инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Шунингдек, тадқиқот мобайнида уй билан боғлиқ бўлмаган жисмоний фаоллик инсоннинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлигига наф келтириши аниқланган.

Масалан, руҳий муаммоларга спорт билан ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта шуғулланган кишилар умуман шуғулланмаганларга нисбатан 33 фоиз, уй ишлари билан ҳафтасига бир марта бўлса ҳам фаол шуғулланганлар бундай юмушлар билан машғул бўлмаганларга қараганда 20 фоиз камроқ дуч келишар экан.

Олимларнинг таъкидлашича, уй юмушлари билан юқори кайфиятда, камида йигирма дақиқа банд бўлиш лозим. Ушбу маром юрак ва қон-томир тизимини мустаҳкамлайди. Зотан, бу биологик омиллар тушкунлик (депрессия)ни келтириб чиқаради.

Каналимизни кузатиб боринг
👇👇👇
https://youtu.be/JFCsFxPbV2A
#Биласизми

Ҳар кимсанинг, ҳар нарсанинг энг фазилатлилари

Махлуқотлар ичра инсон;

Инсонлар ичра пайғамбарлар;

Пайғамбарлар ичра Муҳаммад (с.а.в.);

Ҳассалар ичра Мусо (а.с.) ҳассаси;

Балиқлар ичра Юнус (а.с.)ни ютиб юборган балиқ;

Туялар ичра Солиҳ (а.с.) туяси;

Узуклар ичра Сулаймон (а.с.) узуги;

Умматлар ичра Муҳаммад (с.а.в.) уммати;

Муҳаммад (с.а.в.) уммати ичра саҳобийлар;

Саҳобийлар ичра тўрт буюк халифа;

Халифалар ичра ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.);

Асрлар ичра ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) яшаган аср;

Фаришталар ичра Жаброил (а.с.) ;

Китоблар ичра Қуръони карим;

Суралар ичра “Фотиҳа” сураси;

Оятлар ичра “Оят ал-Курсий”;

Ибодатлар ичра намоз;

Зикрлар ичра “Калимаи Тавҳид”;

Дуолар ичра “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийн”;

Уловлар ичра Буроқ оти;

Ойлар ичра Рамазон;

Рўзалар ичра рамазон рўзаси;

Кунлар ичра жума;

Кечалар ичра Қадр кечаси;

Шаҳарлар ичра Маккаи мукаррама;

Бинолар ичра Каъбаи шариф;

Масжидлар ичра Ҳарам масжиди;

Тошлар ичра Ҳажарул-Асвад;

Қабрлар ичра Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қабрлари;

Сувлар ичра Замзам суви;

Шаҳидлар ичра ҳазрати Ҳамза (р.а.);

Оналар ичра ҳазрати Омина (р.а.);

Завжалар ичра ҳазрати Хадича (р.а.);

Қиз фарзандлар ичра ҳазрати Фотима (р.а.);

Куёвлар ичра ҳазрати Али (к.в.);

Набиралар ичра ҳазрати Ҳасан ва ҳазрати Ҳусайн (р.а.);

Муаззинлар ичра ҳазрати Билол (р.а.);

Тобеъийлар ичра Увайс Қараний;

Форслар ичра Салмон Форсий (р.а.);

Жанглар ичра Бадр ғазоти;

Водийлар ичра Байтул Мақдис водийси.

https://youtu.be/JFCsFxPbV2A
#Биласизми

Буларни билишимиз лозим

Ҳижрий ойлар 12 та (муҳаррам, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумодул-аввал, жумодус-соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда, зулҳижжа) бўлиб, бир йил 354 кундан иборат.
Ҳижрий кунлар қуёш ботганидан кейин бошланиб, эртаси куни қуёш ботгунича давом этади (масалан, милодий кундаги пайшанба кечаси ҳижрий ҳисобда жума кечаси саналади).
Янги ойларнинг бошланишига ойнинг туғилиши асос қилиб олинганлиги сабабли, ҳижрий йил милодий йилдан 11 кунга фарқ қилади.
Ҳижрий ойлар милодий ойлардан фарқли равишда, ернинг қуёш атрофида айланиши сабаб алмашиниб турадиган фаслларга боғлиқ эмас. Бунга мисол қилиб рамазон ойи, ҳаж мавсуми ёз ойларида келгани каби қиш ойларида ҳам келишини айтиш мумкин.
Муборак кун ва кечалар ҳар ўттиз уч йилда бир марта ўз кунига тўғри келади.
Дунё мамлакатларининг исломий тақвимларида кичик фарқлар кўзга ташланади. Буларни келтириб чиқарадиган сабаблар қуйидагилардир:
– ҳилол (янги ой)нинг илк кўринишини аниқлайдиган халқаро андозадаги ўлчов асбобининг қабул қилинмаганлиги;

– ҳилолнинг илк кўринишини аниқлашда ҳар хил усуллар қўлланиши;

– ҳилол кузатиладиган ҳар бир жойнинг ўзига хос об-ҳаво шароити мавжудлиги;

– турли географик минтақаларнинг бир-биридан вақт нуқтаи назаридан фарқлилиги.
#БИЛАСИЗМИ?

Тўрт улуғ фаришта ва уларнинг вазифалари:

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.
Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:
Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.
Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/joinchat/9ysndTU4nU5jYjgy
Forwarded from NURMUHAMMAD QORI
#Ажойиб_фактлар #Биласизми

Бразилия қамоқхоналарида (сақланаётган жиноятчиларга) битта китобни тўлиқ ўқиб чиқишга жазо муддатидан тўрт кунни камайтириш белгиланган. Улар шахсни барбод этишни эмас, балки уни тузатиш ва ислоҳ қилишни исташади.
Бирлашган Араб амирликларида Қуръони каримни тўлиқ ҳифз қилиб, ёд олганга жазо муддатини 20 йилини камайтирилади, 20 пора ёд олганни 15 йилини камайтирилади, 15 пора ёдлаганга жазо муддатини 10 йили камайтириб берилади, 10 пора ёд олганга 5 йили, 5 пора ёд олган жазо муддатини ўтаётган шахс учун эса 1 йил жазо муддатини қисқартириш, камайтириш белгилангандир.

Манба:oliymahad

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

https://t.me/nizomiddin_Nurmuhammad_qori
Forwarded from Nurmuhammad qori
#Биласизми
Уйқу давомида инсоннинг ҳолати

وَتَحْسَبُهُمْ أَيْقَاظًا وَهُمْ رُقُودٌ وَنُقَلِّبُهُمْ ذَاتَ ٱلْيَمِينِ وَذَاتَ ٱلشِّمَالِ وَكَلْبُهُم بَٰسِطٌ ذِرَاعَيْهِ بِٱلْوَصِيدِ لَوِ ٱطَّلَعْتَ عَلَيْهِمْ لَوَلَّيْتَ مِنْهُمْ فِرَارًا وَلَمُلِئْتَ مِنْهُمْ رُعْبًا

«Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз.» (Каҳф сураси 18-оят).

Инсон ухлаётган вақт айнан нималар содир бўлади?
Инсон скелети унинг мускуллари ва умуртқа поғона, сон суяги, оёқ суяги, кўкрак қафаси каби бошқа суяклар сингари ўз вазнига эга.
Шу барча вазн, инсон ухлаётган вақт унинг терисига босим ўтказади ва ўша босим бўлаётган жой увушиб қон айланиши бузилишига олиб келади.

Шунингдек, бундай ҳолатлар киши тиззасида кўп ўтирганда ҳам содир бўлади. Бунда оёқлар увушиб, киши, баъзи вақт уларни сезмай қолади.
Барча нарсага қодир Аллоҳ таоло инсонда шундай мураккаб механизмни яратган ва танамизнинг ҳар бир заррасига босимга қарши сезгир нуқталарни жойлаган. Шу сабаб ҳам, агар инсон ўнг томони билан ухлаётган вақт шу нуқталар босим остида қолса, ушбу нуқталар мияга сигнал жўнатади, унинг жавобига эса мия танага ётган ҳолатни ўзгартиришни буюради. Натижада, инсон чуқур уйқуда бўлса ҳам чап тарафга ўгирилиб олади. Киши чап тараф ва бошқа ҳолатда ухлаётган бўлса ҳам, ҳолатини (бошқа тарафга) ўзгартириб туриши мумкин. Тасаввур қилинг: инсон 8 соатлик уйқуси давомида 38 маротаба ўз ҳолатини ўзгартиради. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Уларни гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдариб турурмиз.» (Каҳф сураси 18-оят).

Агар ғор соҳиблари гоҳ ўнгга, гоҳ чапга ағдарилиб турилмаганларида таналари чириб кетган бўлар эди.
Ғор соҳиблари ҳақидаги
(юқоридаги) оят, Қуръони Карим — мисли йўқ Китоб эканлигининг (яна бир) исботидир.

Манбалар асосида Mehrob.uz матбуот хизмати тайёрланди.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
http://T.me/Muhammadloiq_qori_30
Forwarded from Nurmuhammad qori
#БИЛАСИЗМИ?
ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ
1. ( آدم )
Одам алайҳиссалом
Маъноси: Ер, тупроқ.
Инглиз тилида: Adam
2. ( نوح )
Нуҳ алайҳиссалом
Маъноси: Ҳодий – ҳидоятга чақирувчи.
Инглиз тилида: Noah
3. ( إدريس )
Идрис алайҳиссалом (Биринчи бўлиб қалам билан ёзганлар. Аллоҳ таоло бу зотни тўртинчи осмонга кўтариб қўйган)
Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи
Инглиз тилида: Enoch
4. ( هود )
Ҳуд алайҳиссалом
Маъноси: Рафиқ – дўст. Тўрт араб пайғамбар: Ҳуд, Солиҳ, Шуъайб, Муҳаммад алайҳиссолату вассаломларнинг бири.
Инглиз тилида: Heber
5. ( صالح )
Солиҳ алайҳиссалом
Маъноси: Солиҳ – салоҳиятли
Инглиз тилида: Shelah
6. ( لوط )
Лут алайҳиссалом
Маъноси: Беркинувчи, яширинувчи
Инглиз тилида: Lot
7. ( إبراهيم )
Иброҳим алайҳиссалом
Маъноси: Умматлар отаси.
Инглиз тилида: Abraham
8. ( إسرائيل )
Исроил алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳ йўлида қаттиқ жидди жаҳд қилувчи, Муҳофаза қилувчи
Инглиз тилида: Israel
Ибронийча исми:(ياعقوبي) ёки (يعقوب).
Маъноси: Эргашувчи, ўринбосар бўлувчи.
9. ( إسحق )
Исҳоқ алайҳиссалом
Маъноси: Кулувчи, хушчақчақ.
Фаришталар онаси Сорага хурсандчилик хабарини берганларида ҳайратда қолганидан қўлини юзига қўйиб кулиб юборди. Фарзандли бўлганида бу фарзандим хабари келганида кулган эдим, шунинг учун уни Исҳоқ деб номлагум деди. Исмоил алайҳиссаломга ота бир, она бошқа ини.
Инглиз тилида: Isaac
10. ( إسمعيل )
Исмоил алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳ қабул қилди.
Ҳожар она Сафо ва Марва орасида чанқоғини босиш учун сув излаб бориб келарди. Олти маротаба бориб келди. Сув топа олмади. Еттинчи мартада Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди. Шунда:«Аллоҳ дуойимни қабул қилди», деди. Шукр тариқасида ҳам дуою фиғонининг қабул бўлганидан эсдалик бўлиб қолиши учун фарзандини Исмоил – Аллоҳ қабул қилди деб номлади.
Инглиз тилида: Ishmael
11. ( يوسف )
Юсуф алайҳиссалом Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Карим. Юсуф ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссалом
Маъноси: Аллоҳ зиёда қилади.
Ҳақиқатда қўйилган исмдан соҳибига насиба бўлади деганларидек, Аллоҳ Юсуф алайҳиссаломнинг чиройини ва бошқа яхшиликларини зиёда қилиб берди. Пайғамбаримиз унга бутун гўзалликнинг ярми берилган деганлар.
Инглиз тилида: Joseph
12. ( يونس )
Юнус алайҳиссалом. Ироқдаги Найнаво аҳлига пайғамбар этиб юборилган. Балиқ қорнида уч кечаю уч кундуз қолиб кетган.
Маъноси: Кабутар.
Инглиз тилида: Jonah
13. ( أيوب )
Айюб алайҳиссалом
Маъноси: Тўғри йўлда юрувчи.
Инглиз тилида: Job
14. ( شعيب )
Шуъайб алайҳиссалом
Маъноси: Устун бўлувчи, ажралиб турувчи.
Инглиз тилида: Jethro
15. ( موسى )
Мусо алайҳиссалом
Маъноси: Қутқарувчи, халоскор.
Инглиз тилида: Moses
16. ( هارون )
Ҳорун алайҳиссалом
Маъноси: қувват жойи.
Инглиз тилида: Aaron
17. ( إلياس )
Илёс алайҳиссалом
Маъноси: Робб – менинг Илоҳим.
Инглиз тилида: Elijah
18. ( اليسع )
Алясаъ алайҳиссалом
Маъноси: Парвардигор – менинг халоскорим.
Инглиз тилида: Elisha
19. ( ذي الكفل )
Зулкифл алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳнинг қуввати.
Инглиз тилида: Ezekiel
20. ( داوود )
Довуд алайҳиссалом
Маъноси: Маҳбуб, суюкли.
Инглиз тилида: David
21. ( سليمان )
Сулаймон алайҳиссалом
Маъноси: Салом берувчи.
Инглиз тилида: Solomon
22. ( عزير )
Узайр алайҳиссалом
Маъноси: Ёрдамлашувчи.
Инглиз тилида: Ezra.
23. ( دانيال )
Дониёл алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳнинг қазоси, яъни ҳукми.
Инглиз тилида: Daniel
24. ( زكريا )
Закариё алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳнинг зикри, яъни зикр этувчи.
Инглиз тилида: Zachariah
25. ( يحيى )
Яҳё алайҳиссалом
Маъноси: Меҳрибон, ёқимли.
Инглиз тилида: John
26. ( عيسى )
Исо алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳ халос этади, қутқаради.
Инглиз тилида: Jesus
27. ( محمد )
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Маъноси: Тўхтовсиз мақталувчи.
Инглиз тилида: Muhammad

Ⓜ️ Siyrat.uz

http://T.me/Muhammadloiq_qori_30