Rayyon.org
46 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
🔈🔉🔊
#Эслатма:

Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун шомдан сўнг Муҳаррам ойининг 9-куни киради иншааллоҳ. Эрта ва индинга (28-29 август) Ошуро куни рўзасини тутишни унутманг!
Аллоҳ барчамизни солиҳ амалларда собит қилсин!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, иншааллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (муҳаррам) келмасидан туриб у зот вафот этдилар” (Муслим ривояти).

Ҳофиз Ибн Ҳажар айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинги йили муҳаррамнинг тўққизинчи куни рўза тутишга қасд қилганлари шу куннинг ўзи билан чекланиб қолишни билдирмайди. Аксинча, ўнинчига тўққизинчини қўшишни англатади” (“Фатҳул-Борий”, 4/245).

Шунга кўра, шанба (29/8/2020) кунига жумани ҳам қўшиб, икки кун рўза тутиш суннатдир.

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ё ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Moida surasi 8-oyat (المآئدة),

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ كُونُوا۟ قَوَّٰمِينَ لِلَّهِ شُهَدَآءَ بِٱلْقِسْطِ وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَـَٔانُ قَوْمٍ عَلَىٰٓ أَلَّا تَعْدِلُوا۟ ٱعْدِلُوا۟ هُوَ أَقْرَبُ لِلتَّقْوَىٰ وَٱتَّقُوا۟ ٱللَّهَ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرٌۢ بِمَا تَعْمَلُونَ

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан харабдор зотдир. (Дарҳақиқат, ўзи учун ёки оиласи, қавми-қариндоши, миллати ёки бошқа эътиборлар учун эмас, фақат Аллоҳ учун ҳақда туриш керак. Бу осон иш эмас. Шунингдек, кези келганда ўзига қарши, ҳатто ота-онаси, бола-чақасига қарши адолатли гувоҳ бўлишга ҳам тўғри келади. Бундай мўъжизасифат ишлар фақат иймоннинг таъмини тотган, Исломнинг ҳақиқатини англаган кишилардангина содир бўлади. )

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Zino qilishdan qo‘rqqan kishining ro‘za tutishligi haqida

Alqama rivoyat qiladilar: “Men Abdulloh ibn Mas’ud raziyallohu anhu bilan birga ketayotgan edim. Shunda Abdulloh: “Biz Rasululloh sallallohu alayhi va sallam bilan birga bo‘lganimizda, Payg'ambarimiz: “Kimki uylanishga qodir bo‘lsa, uylansin, chunki uylanish kishi ko‘zini nomahram ayollarga qarashdan, uni noshar’iy jinsiy aloqa qilishdan saqlaydi. Agarda kimki uylanishga qodir bo‘lmasa, ro‘za tutsin, chunki ro‘za ro‘zadorning shahvatini (ayolga bo‘lgan rag‘batini) kesguvchidir!” - dedilar”.

•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
🌕🌕🌕

Азиз диндошим, "Айёмул бийз" - "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг! 1442 ҳижрий йил, муҳаррам ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2020 йилнинг 1, 2 ва 3 сентябр (сешанба, чоршанба ва пайшанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ " يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг) дердилар (Насоий ривояти, ҳасан ҳадис).

عَنْ أَبِي ذَرٍّ، قَالَ: " أَمَرَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ "

Абу Зардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар (Насоий ривояти 2422, 2423 ҳасан ҳадис).

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15 -да рўза тутиш ҳақидаги боб, деганларидан сўнг қуйидаги Абу Ҳурайранинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: «Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар» (Муттафақун алайҳ).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «صَوْمُ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ صَوْمُ الدَّهْرِ كُلِّهِ» متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Ҳар ойдан) уч кун рўза тутиш умрбод рўза тутиш (билан баробар)» (Муттафақун алайҳ).

•••┄┄༻@rayyonorg༺┄┄•••
Андижон шаҳри Шимолий кичик даҳаси, 10-уйда ижарада яшаётган Мақсудбек Йулдашевнинг 2010-йилнинг 16-июнида туғилган фарзанди Роҳатой Юсупжонова апластик анемия (илик қуриши) касаллигига чалинган.

Роҳатойни даволашнинг имкони бор. Фақат бунинг учун катта маблағ талаб этилади. Россия суяк эритмасини трансплантация операциясини ўтказиш 80 минг АҚШ долларига тушади.

"Қизимга ҳозирда "илик қуришининг оғир ҳолати" деб ташхис қўйилган. Ҳозирда кимётерапия олиб, даволаниб келади. Дорилари ҳам жуда қиммат.

Ҳатто оддий муолажалар учун ҳам моддий имкониятимиз етмаяпти.
Оиламизда маблағ муаммо бўлгач, уйимизни сотиб дориларига сарфлаганмиз.
Айни пайтда фарзандимизни даволата олмаяпмиз. Саховатпеша инсонларнинг ёрдамига жуда-жуда муҳтожмиз. Биздан қайтмаса, Аллоҳдан қайтсин", — дейди биз билан суҳбатда беморнинг отаси.

Отаси Мақсудбек Йулдашев номида
Ипотека банк:
8600 3329 3571 3168
Ҳамкорбанк VISA:
4231 2000 0082 2485

Отасини паспорт малумоти:
YULDASHEV MAQSUDBEK MURAD O'G'LI
Мақсудбек:
☎️+998934257210
Эртага 3/09/2020, ҳижрий тарихда 15 – муҳаррам, 1442 йил душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Мўтазилаларга Китоб-суннат, салаф фаҳмидан далил олиб келсанг, улар сенга араб-насроний шоири Ахтолнинг шеърларини далил деб кўтариб келишар эди.

"Тарих ўз-ўзини такрорлайди"

@at_taqva
Абу Қатода розияллоҳу анҳу айтади:

Росулуллоҳ ﷺ ҳузурларида эдик, бир жаноза кўринди. Росулуллоҳ ﷺ (жанозани кўриб): «Ўзи роҳат топувчи ёки ўзгаларни роҳатлантирувчи», дедилар.

Саҳобалар: "Ё Росулуллоҳ ﷺ, ким роҳат топувчи ёки ўзгаларни роҳатлантирувчи?", деб сўрашди.

Росулуллоҳ ﷺ қуйидагича жавоб бердилар:
«Мўмин банда (вафот этганда) дунё ташвишидан, зиён-заҳматидан роҳат топиб Аллоҳнинг раҳматига равона бўлади.

Фосиқ-фожир (кофир ёки гуноҳ-маъсиятлардан тийилмайдиган ёки ерда бузғунчилик қиладиган) банда вафот этса унинг ёмонликларидан бандалар, шаҳарлар, ўсимлик ва ҳайвонлар роҳат топади».

Бухорий (6512), Муслим (2245) ва Насоий (1931) ривояти.

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Эртага 7/09/2020, ҳижрий тарихда 19 – муҳаррам, 1442 йил душанба!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
03/09/2020.

Маккаи мукаррамада Аллоҳ раҳмати - ёмғир. Бугунги сурат.

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
ҲАҚОРАТ ЗАРАРИ - ҲАҚОРАТ ҚИЛУВЧИГА

Бир одам Аҳнаф ибн Қайс (ҳалимлиги ва оқиллиги билан танилган тобеий)га: "Сени шундай сўкаманки, ўзинг билан қабрингга киради" (яъни, ўлсанг ҳам қутулолмайсан), деб қолди.
Аҳнаф унга: "Мен билан эмас, ўзинг билан киради" деб жавоб берди.

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ҳавои нафсга эргашишлик қалб кўзини кўр қилади. Суннат билан бидъат орасини ажрата олмайди. Ёки акси бўлиб қолади, бидъатни суннат деб кўради ва суннатни бидъат деб билади».

«Фавоид», 157.

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
​​​​🔈🔉🔊 #Жума_Cуннатлари !!!🔈🔉🔊

1⃣- Ғусл қилиш. 🚿
2⃣- Ҳушбўйланиш. 🎁
3⃣- Мисвок ишлатиш. 🤐
4⃣- Чиройли кийимларни кийиш. 👕
5⃣- Каҳф сурасини ўқиш. 📖
6⃣- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловоту-салом айтиш. 🔊
7⃣- Масжидга эртароқ бориш. 🕌
8⃣- Жума кунидаги дуо ижобат бўладиган вақтни топишга ҳарис бўлишлик
. 🤲

📝📝📝📝📝📝📝📝📝📝📝
Канал ва дарсларни бошқаларга улашиш 📲 билан умматнинг уйгонишига ҳисса қўшишингиз мумкин!

https://t.me/islomnuricom
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ё ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Атоуллоҳ ас-Сакандарий деди:

Кимда-ким ҳар бир сўралган нарсага жавоб бераётган бўлса, тушда кўрилган ҳар бир нарсани таъбир қилаётган бўлса, билган ҳар бир нарсасини сўзлаётган бўлса, бу билан ўзининг жоҳиллигини кўрсатаётган бўлади.

(Ал-ҳикамул-атоъийя: 27-с).
—-------------------------

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
​​🌴🌴 Эртага 08.10.2020, ҳижрий тарихда 21 – сафар, 1442 йил пайшанба! 🌴🌴