Rayyon.org
46 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
🔈🔉🔊
#Эслатма:

Aссаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун шомдан сўнг Муҳаррам ойининг 9-куни киради иншааллоҳ. Эрта ва индинга (28-29 август) Ошуро куни рўзасини тутишни унутманг!
Аллоҳ барчамизни солиҳ амалларда собит қилсин!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ошуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, иншааллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (муҳаррам) келмасидан туриб у зот вафот этдилар” (Муслим ривояти).

Ҳофиз Ибн Ҳажар айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинги йили муҳаррамнинг тўққизинчи куни рўза тутишга қасд қилганлари шу куннинг ўзи билан чекланиб қолишни билдирмайди. Аксинча, ўнинчига тўққизинчини қўшишни англатади” (“Фатҳул-Борий”, 4/245).

Шунга кўра, шанба (29/8/2020) кунига жумани ҳам қўшиб, икки кун рўза тутиш суннатдир.

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.


•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
#Эслатма

Муборак Рамазон ойи кириб келишига бир ой вақт қолди. Сиз уни кутиб олишга тайёрмисиз?!

🌙 @Axyorlar